язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Халқаро алоқалар/ Ўзбекистон Республикаси билан имзоланган икки томонлама шартномалар/ Давлатлар бўйича ҳужжатлар тизими/ Қирғизистон Республикаси/ Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Қирғиз Республикаси Ҳукумати ўртасида фуқароларнинг ўзаро келиб-кетишлари тўғрисида Битим (Тошкент, 2006 йил 3 октябрь)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати

билан Қирғиз Республикаси Ҳукумати

ўртасида фуқароларнинг ўзаро

келиб-кетишлари тўғрисида

БИТИМ

         

           


Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Қирғиз Республикаси Ҳукумати, бундан кейин "Томонлар" деб аталувчилар,

икки қардош давлат ўртасидаги муносабатларни янада чуқурлаштиришга ҳамда ўз мамлакатларининг фуқаролари ўртасида алоқаларни ривожлантиришга интилиб,

Ўзбекистон Республикаси билан Қирғиз Республикаси ўртасида абадий дўстлик тўғрисида 1996 йил 24 декабрда имзоланган Шартнома қоидаларига амал қилиб,

иккала давлат фуқароларинииг ўзаро келиб-кетишлари тартиби ва шартларини йўлга қўйиш мақсадида,

қуйидагилар тўғрисида келишиб олдилар:



1-модда


1. Бир Томон давлатининг фуқаролари ушбу Битимнинг 1 ва 2-иловаларида кўрсатиб ўтилган ҳақиқий ҳужжатлар бўйича ва ушбу Битимда кўзда тутилган шартларга мувофиқ визасиз 60 суткагача бошқа Томон давлати ҳудудига киришлари, чиқишлари, транзит ўтишлари ҳамда унда вақтинча бўлишлари мумкин.


2. Томонлар давлатларнинг фуқаролари 60 суткадан ортиқ муддатга Томонлар давлатлари ҳудудларига кириш ва у ерда бўлишни кўзласалар, олдиндан визаларни Томонларнинг қонунчилиги билан ўрнатилган тартибда расмийлаштирадилар.



2-модда


1. Бир Томон давлатининг ҳақиқий дипломатик, хизмат ва миллий паспортига эга ва дипломатик ваколатхоналар, консуллик муассасалари ҳамда халқаро ташкилотлар ваколатхоналари хизматчилари ҳисобланадиган, бошқа Томон давлати ҳудудида бўлган фуқаролари киришдан кейин Томонлар қонунчилиги билан ўрнатилган тартибда аккредитацияни расмийлаштирадилар ва аккредитация муддати давомида визасиз у ерда бўладилар.


2. Ушбу модданинг

...