Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ер ва бошқа табиий ресурслар. Атроф-муҳит муҳофазаси / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Ерости бойликлари тўғрисидаги қонунчилик /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 07.06.2007 й. ПҚ-649-сон "Ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқи учун лицензиялар бериш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

07.06.2007 й.

N ПҚ-649


ЕР ҚАЪРИ УЧАСТКАЛАРИДАН ФОЙДАЛАНИШ

ҲУҚУҚИ УЧУН ЛИЦЕНЗИЯЛАР БЕРИШ

ТАРТИБИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


"Ер ости бойликлари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ ва ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқи учун лицензиялар бериш тартибини такомиллаштириш мақсадида:


1. Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси тадбиркорлик таваккалчилиги шартларида геологик жиҳатдан ўрганиш, шунингдек конларни қидириш ва разведка қилиш ҳамда углеводородларни қазиб олиш, углеводородларни сақлаш учун ер ости иншоотлари қуриш ва улардан фойдаланиш мақсадида ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқи учун лицензиялар бериш бўйича ваколатли орган этиб белгилансин.


2. Ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқини бериш тартиби ва шартлари тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.


3. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ:

корхоналар ва ташкилотлар томонидан кон ажратиш далолатномаси асосида фойдали қазилмаларни кавлаб олиш учун, шунингдек ишларни давлат рўйхатидан ўтказиш асосида тадбиркорлик таваккалчилиги шартларида ер қаърини геологик жиҳатдан ўрганиш учун илгари олинган ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқи тегишли равишда ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқини берадиган лицензияларга қайтадан расмийлаштирилиши лозим;

ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқини берадиган лицензияни олиш учун кўриб чиқилаётган ва янгидан берилган буюртманомалар Ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқини бериш тартиби ва шартлари тўғрисида мазкур қарор билан тасдиқланган Низомга қатъий мувофиқ равишда ўрнатилган умумий тартибда кўриб чиқилиши керак.

Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси икки ой муддатда корхоналар ва ташкилотларга ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқи учун илгари берилган рухсатномаларнинг қайтадан расмийлаштирилиши ва уларга белгиланган намунадаги тегишли лицензиялар берилишини таъминласин.


4. Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси, "Саноатгеоконтехназорат" Давлат инспекцияси, Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари корхоналар ва ташкилотлар томонидан ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқини берадиган лицензияларни олмасдан туриб фойдали қазилмаларни қазиб олишга йўл қўймаслик устидан доимий назоратни амалга оширсин.

5. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги бир ой муддатда тегишли вазирлик ва идоралар билан биргаликда:

қонун ҳужжатларига мазкур қарордан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин;

вазирликлар ва идораларнинг норматив ҳужжатлари ушбу қарорга мувофиқлаштирилишини таъминласин.


6. Мазкур қарор ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Қ.С. Санақулов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                         И. Каримов



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2007 йил, 24-сон, 247-модда.













































Время: 0.2109
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск