ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Қимматли қоғозлар. Қимматли қоғозлар бозори / Қимматли қоғозлар бозори / Умумий масалалар /Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш марказининг 2007-04-сон, Марказий банк Бошқарувининг 290-В-сон "Ўзбекистон Республикаси ҳудудида чет эл валютасидаги қимматли қоғозлар муомаласи, резидентлар томонидан чет эл валютасидаги қимматли қоғозларни сотиб олиниши, шунингдек резидентлар чиқарган қимматли қоғозларнинг норезидентлар томонидан сотиб олиниши тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги 04.04.2007 й. Қарори (АВ томонидан 22.06.2007 й. 1692-сон билан рўйхатга олинган)
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН
РЎЙХАТГА ОЛИНГАН
22.06.2007 й.
N 1692
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ МУЛКИ ҚЎМИТАСИ ҲУЗУРИДАГИ ҚИММАТЛИ ҚОҒОЗЛАР БОЗОРИ ФАОЛИЯТИНИ МУВОФИҚЛАШТИРИШ ВА НАЗОРАТ ҚИЛИШ МАРКАЗИНИНГ 04.04.2007 й. N 2007-04
|
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ 04.04.2007 й. N 290-В |
ҚАРОРИ
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида чет эл валютасидаги
қимматли қоғозлар муомаласи, резидентлар томонидан
чет эл валютасидаги қимматли қоғозларнинг сотиб олиниши,
шунингдек резидентлар чиқарган қимматли қоғозларнинг
норезидентлар томонидан сотиб олиниши тартиби
тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
(2007 йил 2 июлдан кучга киради)
Ўзбекистон Республикасининг "Валютани тартибга солиш тўғрисида" ва "Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида"ги қонунларига мувофиқ, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 27 сентябрдаги ПҚ-475-сонли "Қимматли қоғозлар бозорини янада ривожлантириш тўғрисида"ги қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 йил, 39-сон, 387-модда, 51-52-сон, 507-модда) ижросини таъминлаш мақсадида ҚҚБМРМ Бош директорининг ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш маркази ва Марказий банк Бошқаруви ҚАРОР ҚИЛАДИЛАР:
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази ва Марказий банк Бошқарувининг 2006 йил 27 декабрдаги 2006-16, 284-В-сонли, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида чет эл валютасидаги қимматли қоғозлар муомаласи, резидентлар томонидан чет эл валютасидаги қимматли қоғозларни сотиб олиниши, шунингдек резидентлар чиқарган қимматли қоғозларнинг норезидентлар томонидан сотиб олиниши тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақидаги қарори бекор қилинсин.
2. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида чет эл валютасидаги қимматли қоғозлар муомаласи, резидентлар томонидан чет эл валютасидаги қимматли қоғозларни сотиб олиниши, шунингдек резидентлар чиқарган қимматли қоғозларнинг норезидентлар томонидан сотиб олиниши тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
3. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб, ўн кун ўтгандан кейин кучга киритилсин.
Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази Бош директори
|
К. Толипов |
Марказий банк Бошқаруви раиси |
Ф. Муллажонов |
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2007 йил, 25-26-сон, 274-модда.