Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ташқи иқтисодий фаолият / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Экспорт-импорт шартномаларини рўйхатга олиш ва ҳисобини юритиш, мониторинг қилиш /

Импорт контрактларини Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлигида рўйхатдан ўтказиш Тартиби (ЎзР ВМ 01.10.1996 й. 342-сон қарорига 2-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

1996 йил 1 октябрдаги

342-сон қарорига

2-ИЛОВА



Импорт контрактларини Ўзбекистон Республикаси

Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлигида

рўйхатдан ўтказиш

ТАРТИБИ


Мазкур Тартиб республиканинг хўжалик юритувчи субъектлари томонидан тузиладиган импорт операциялари бўйича контрактлар, шартномалар (кейинги ўринларда контрактлар деб аталади) Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлигида рўйхатдан ўтказиш механизмини белгилайди.

Контрактларни рўйхатга олишдан асосий мақсад импорт операцияларини амалга ошириш ва уларнинг бажарилишини назорат қилишда Ўзбекистон Республикасининг давлат манфаатларини ҳамда хўжалик юритувчи субъектлари манфаатларини ҳимоя қилиш, истеъмолчини сифатсиз товарлар етказиб берилишидан ва ишлаб чиқарувчини демпинг нархлар бўйича товар етказиб беришдан ҳимоя қилиш, импорт квоталаридан фойдаланишни назорат қилиш механизмини яратиш, хорижий валютадаги операцияларни тартибга солиш ҳамда хорижий валютадаги маблағлардан белгиланган мақсадда фойдаланиш устидан таъсирчан назорат ўрнатишдир.

Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлигида Вазирлар Маҳкамасининг бевосита тасарруфида бўлган хўжалик юритувчи субъектлар томонидан тузиладиган контрактлар рўйхатдан ўтказилади. Хўжалик юритувчи бошқа субъектлар контрактларни Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлигининг минтақавий бошқармаларида рўйхатдан ўтказадилар.



I. Контрактлар Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлигига ёки унинг минтақавий бошқармаларига тақдим этиладиган қуйидаги ҳужжатлар асосида рўйхатдан ўтказилади:


ариза;

контрактнинг асл нусхаси ва унинг 1 нусхаси;

жўнатишга тайёрланган товарнинг келиб чиқиши сертификати ёки товарнинг келиб чиқиши тўғрисида кафолат хати, мувофиқлик сертификати;

ваколатли банкнинг импорт қилувчининг тўлов қобилияти тўғрисидаги маълумотномаси;

ташқи иктисодий фаолият қатнашчиси гувоҳномаси;

импорт қилувчи Уставининг нусхаси (ҳар йили бир марта тақдим этилади);

рақобат варақаси.



II. Қуйидагилар рўйхатдан ўтказишда асосий шартлар ҳисобланади:


контрактнинг халқаро савдо ҳуқуқининг умумий равишда қабул қилинган меъёрларига мувофиқлиги;

контрактнинг Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига ва норматив ҳужжатларига мувофиқлиги;

контрактнинг Ўзбекистон Республикаси томонидан бошқа давлатлар ва халқаро ташкилотлар олдида кабул қилинган мажбуриятларга мувофиқлиги;

контрактда кўрсатилган нархларнинг ўртача жаҳон ҳамда консалтинг фирмалари ва "Ўзистиқболстат" давлат қўмитаси ҳузуридаги Товар бозорлари конъюнктурасини ўрганиш республика маркази хулосалари асосида вужудга келган бозор конъюнктурасига мувофиқлиги;

махсус товарлар, технологик асбоб-ускуналар, технология (ноу-хаулар, уларга патент ва лицензиялар импорт қилинган ҳолларда ваколатли вазирликлар ва идоралар хулосаларининг мавжудлиги.



III. Контрактга қўйиладиган асосий талаблар


Намунавий контрактда қуйидаги асосий бўлимлар бўлиши лозим:


1. Контрактнинг кириш қисми ёки контракт матнидан олдин келувчи ҳамда контракт рақами, контракт тузилган жойи ва вақти, битишувни амалга оширувчи томонларнинг аталишини ўз ичига олган преамбуласи.


2. Контрактнинг товар номи, унинг тавсифи ва сони ҳамда сифати бўйича ассортименти кўрсатиладиган предмети.


3. Товарнинг миқдори, миқдорни белгилаш тартиби, Ўзбекистон Республикасида қабул қилинган ўлчов ва оғирлик тизимларига мувофиқ ўлчов бирликларида белгиланади.


4. Товарнинг сифат жиҳатидан тавсифи товарнинг ундан муайян мақсадда фойдаланиш учун яроқлилигини акс эттирувчи хусусиятлари йиғиндисини белгилайди.


5. Етказиб беришнинг базис шартлари сотувчи ва харидорнинг товарни етказишга оид (транспорт харажатлари, суғурта) мажбуриятларини ва товарнинг бехос нобуд бўлиши ёки зарарланиши таваккалчилигини сотувчидан харидорга (ИНКОТЕРМС, халқаро қоидалари бўйича) ўтказиш вақтини белгилайди.


6. Контрактга олдиндан розилик билдириш. Контрактнинг ҳар бир саҳифасига, шунингдек ҳар бир тузатишга томонлар олдиндан розилик билдиришлари лозим.


7. Контрактнинг эркин муомаладаги валютада кўрсатиладиган умумий суммаси.


8. Нарх. Контрактда товар нархини белгилашда ўлчов бирлиги, нарх базиси, нархни белгилаш усули ва нарх даражаси кўрсатилади.


9. Тўловлар. Контрактда тўлов шартларини белгилашда тўлов валютаси, тўлов муддати, тўлов шакли белгиланади.


10. Ўраш-жойлаш. Товар хусусиятига кўра товарни ўраш-жойлаш зарур бўлган ҳолларда контрактга ўраш-жойлашнинг тури ва хусусияти, унинг сифати ўлчамлари, тўлов усули, шунингдек ўраб-жойланган ҳар бир ўринни маркалашга оид кўрсатмаларни ўз ичига олган шартлар киритилади.


11. Жўнатиш тартиби. "Сотувчига товарнинг жўнатишга тайёрлиги ва жўнатишнинг амалга оширилганлиги тўғрисида харидорни хабардор қилиш вазифаси юкланади, шунингдек бу вазифани бажариш тартиби белгиланади.


12. Топшириш-қабул қилиш тартиби. Товарни топшириш дейилганда товарнинг сотувчи томонидан контракт шартларига мувофиқ харидорга мулк сифатида берилганлиги тушунилади. Бунинг натижасида харидор товар устидан тўла назоратни амалга ошириш имконига эга бўлади (тасарруф этиш ҳужжатларининг топширилишига товарнинг ўзини бериш сифатида қаралади).


13. Рекламация. Етказиб берилган товар сифати ва миқдорининг контракт шартларига мувофиқ эмаслиги муносабати билан харидор томонидан сотувчига қўйиладиган эътирозлар. Томонлар контрактда рекламация тақдим этиш тартиби, рекламация билдирилиши мумкин бўлган муддат, рекламация билдирилганлиги муносабати билан томонларнинг ҳуқуқи ва мажбуриятлари, рекламацияларни ҳал этиш усулларини белгилаб қўядилар.


14. Кафолатлар. Машина ва асбоб-ускуналар, шунингдек сертификатланадиган бошқа товарларга контрактда сотувчи муайян кафолат муддати мобайнида товарнинг сифати учун жавобгарликни ўз зиммасига олади. Бу ҳолда сотувчи томонидан бериладиган кафолат миқдори, товар хавфсизлигига мувофиқлик сертификати, кафолат муддати, товарнинг нуқсонлилиги ёки унинг контрактга мувофиқ эмаслиги аниқланганда сотувчининг мажбуриятлари белгилаб қўйилади.


15. Шартнома бажарилишини таъминловчи шарт-шароитлар, шартномадаги шартларни бир-бирига нисбатан ўз мажбуриятларини бажармаган томон тўлайдиган пенялар, боқимандалар, жарималар кўринишидаги турли хил санкциялар белгилашни ўз ичига олувчи жарима санкциялари.


16. Енгиб бўлмайдиган кучларнинг таъсири тўғрисида қўшимча тушунтириш (форс-мажор). Харид қилиш-сотиш контрактлари контракт тузилганидан сўнг контрактни бажаришга тўсқинлик қилувчи томонларга боғлиқ бўлмаган вазиятлар юзага келган ҳолларда контракт бўйича мажбуриятларни бажариш муддатини кечиктиришга рухсат этиладиган ёки томонларни контракт бўйича мажбуриятларни тўлиқ ёки қисман бажаришдан умуман озод этадиган шартларни ўз ичига олади.


17. Ҳакамлик. Томонлар ўртасида пайдо бўлиши мумкин бўлган ва икки томонлама асосда ҳал этиш мумкин бўлмаган баҳсларни ҳал этиш тартиби белгиланади. Бунда ушбу контракт бўйича баҳсларни кўриб чиқиш жойи ҳамда кўриб чиқувчи орган аниқлаштирилади.


18. Контрактнинг амалга кириши. Контракт Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлигида ва ваколатли банкларда рўйхатдан ўтказилганидан кейин амалга киради.



IV. Рўйхатга олиш муддатлари ва шакли


Контрактлар улар имзолангандан сўнг беш иш куни мобайнида Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги ёки унинг минтақавий бошқармаларига рўйхатдан ўтказиш учун тақдим этилиши лозим.

Контракт Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги ёки унинг минтақавий бошқармасига мурожаат қилувчидан ҳужжатлар келиб тушган вақтдан бошлаб ўн иш куни мобайнида рўйхатдан ўтказилади.

Ижобий қарор қабул қилинганда контракт белгиланган шаклдаги дафтарда рўйхатдан ўтказилади. Контракт асл нусхасининг ҳар бир саҳифасига у Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлигида ёки унинг минтакавий бошқармаларида рўйхатдан ўтказилганлигини тасдиқловчи бошқарма бошлиғи имзоси билан штамп қўйилади ҳамда мурожаат этувчига қайтарилади,



V. Қуйидагилар рўйхатдан ўтказишни рад этиш учун асос ҳисобланади:


тақдим этилган контрактларнинг халқаро cавдо ҳуқуқининг умумий қабул қилинган меъёрлари ҳамда Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилигига номувофиқлиги;

контрактни имзолаш пайтида жаҳон бозорида шаклланган нархлар даражасига нисбатан контракт нархларининг ошириб юборилиши. Бу ҳолда Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги, консалтинг фирмалари ҳамда "Ўзистиқболстат" давлат қўмитаси ҳузуридаги Товар бозорлари конъюнктурасини ўрганиш республика маркази хорижий шерикни танлашда ёрдам кўрсатадилар;

контракт суммасининг мулкий жавобгарлик қаратилиши мумкин бўлган ўз маблағлари миқдоридан ошиб кетиши;

импорт қилувчининг тўлов муддати ўтиб кетган кредиторлик қарзи ва бюджетга тўлов бўйича қарзи мавжудлиги;

давлат хўжалик юритувчи субъектлари томонидан маънавий ва жисмоний эскирган, иқтисодий самарасиз асбоб-ускуналар ва технологиялар харид қилиниши (ФТДҚ, "Ўздавстандарт" маркази, Ўзбекистон Республикаси Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси хулосаларига асосан);

экологик жиҳатдан зарарли технологиялар (патентлар, лицензиялар, ноу-хау), асбоб-ускуналар ва бошқа товарлар импорт қилиниши (Ўзбекистон Республикаси Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, "Ўздавстандарт" маркази хулосаларига асосан);

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг дори-дармонлар экспорти ва ипорти юзасидан ҳамда "Ўзфармсаноат" концернининг дори-дармонлар ишлаб чиқаришда фойдаланиладиган доривор ўсимлик хомашёси ва биологик келиб чиққан хом ашё импорти юзасидан салбий хулосаси;

валюта ресурсларининг, конвертациялашга патентнинг мавжуд эмаслиги;

товарларнинг келиб чиқиши ҳамда сифат бўйича мувофиқлик сертификатларининг мавжуд эмаслиги.

Рўйхатдан ўтказишни рад этиш тўғрисидаги қарор асосланган бўлиши лозим ва мурожаат этувчига ёзма шаклда жўнатилади.

Рўйхатдан ўтказишнинг асоссиз рад этилиши юзасидан шикоятлар суд тартибида кўриб чиқилиши мумкин.



VI. Якуний қоидалар


Импорт қилувчилар мурожаатлари, Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати топшириқларига асосан зарур ҳолларда ташқи савдо операцияларини амалга оширишда энг қулай шароитлар яратиш, товарлар ва хизматларнинг жаҳон бозорига чиқувчи Ўзбекистон Республикаси хўжалик юритувчи субъектларининг етарли даражада ваколатлилиги ва нуфузини қўллаб-қувватлаш мақсадида, шунингдек ҳукуматлараро шартномалар ва битимлар доирасида амалга ошириладиган етказиб беришлари юзасидан тузилиши мўлжалланаётган контрактлар лойиҳаларининг, кейинчалик уларни мурожаат қилинганда рўйхатдан ўтказиш шарти билан, Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги ва унинг минтақавий бошқармалари томонидан дастлабки экспертизаси ўтказилиши мумкин.

















Время: 0.2061
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск