ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Божхона қонунчилиги / Алоҳида турдаги товарлар ва транспорт воситаларини олиб кириш ва олиб чиқиш, жойини ўзгартириш / Автотранспорт воситаларини олиб кириш ва олиб чиқиш, йўналиши /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 11.01.1995 й. 11-сон "Автомобилда хорижий юк ташувчиларнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудига киришлари, бўлишлари, юк олиб ўтишлари ва ундан чиқиб кетишлари тартиби тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

11.01.1995 й.

N 11



АВТОМОБИЛДА ХОРИЖИЙ ЮК

ТАШУВЧИЛАРНИНГ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҲУДУДИГА КИРИШЛАРИ, БЎЛИШЛАРИ, ЮК ОЛИБ

ЎТИШЛАРИ ВА УНДАН ЧИҚИБ КЕТИШЛАРИ

ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДА


Автотранспортда хорижий юк ташувчиларнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудига киришлари ва ундан чиқишлари, юк олиб ўтишлари ва ҳаракатини тартибга солиш, улар томонидан зарур йиғимлар, пошлиналар ва бошқа тўловлар тўланишини, йўл, маиший ва сервис хизмати кўрсатиш тизимини ташкил этиш, автомобилда хорижий юк ташувчилар томонидан Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига риоя қилиниши устидан назоратни кучайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ҳаракат қилиш учун мўлжалланган автомобиль йўллари рўйхати, ҳаракатнинг вақтинчалик йўналиш варақаси, Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кириш-чиқишда ва унда ҳаракат қилишда ҳамда автотранспорт воситалари ва юкларга ҳайдовчиларнинг зарур ҳужжатлари рўйхати (1, 2 ва 4-иловалар) тасдиқлансин.

2. Автомобилда хорижий юк ташувчи ҳайдовчиларнинг, юкларни кузатиб борувчилар ёки йўловчилар сифатидаги шахсларнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудига киришлари, чиқишлари, бўлишлари ва юк олиб ўтишлари Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 21 ноябрдаги 408-сон, 2002 йил 21 февралдаги 62-сон ва 2011 йил 26 декабрдаги 342-сон қарорларига, шунингдек, МДҲ қатнашчиси бўлган давлатларнинг ушбу масалаларни тартибга солувчи тегишли битимларига мувофиқ амалга оширилади.

3. Белгилаб қўйилсинки, хорижий шахсларнинг (шу жумладан, юк олиб ўтиш) кўрсатиб ўтилган масалалар бўйича халқаро қоидаларга, Вена Конвенциясига (ҳайдовчилик ҳужжатлари тўғрисида), шунингдек, республиканинг амалдаги қонунчилигига хилоф равишда Ўзбекистон Республикаси ҳудудига киришлари ва бўлишлари хорижий давлат транспорт воситасининг Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ чоралар кўрилиши учун ҳудудий божхона органларига ёки ички ишлар органларига келтирилишига сабаб бўлади.


4. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги (Алматов) республика ҳудуди орқали ўтувчи транспорт воситаларининг ҳудудга кирган кунидан бошлаб 5 кундан ортиқ бўлмаган муддатда чиқиб кетишларини таъминлаган ҳолда, уларнинг юк олиб ўтишлари устидан қаттиқ назорат ўрнатсин, шунингдек берилган буюртманомаларга мувофиқ автомобиль транспортида ташиладиган махсус юкларни кузатиб боришни амалга оширсин.

5. Ҳудудга кириш ҳужжатларини расмийлаштирганлик учун ставка ва хорижий давлатлар автотранспорт воситаларининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кирганлиги ҳамда транзит ўтиши учун йиғим қонунчилик билан белгиланади.

Йиғимлар миллий валюта "сўм"да нақд ёки нақд пулсиз шаклда тижорат банкларида йиғимлар ҳисобланган кундаги Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг курси бўйича ундирилади. Бунда чет давлатлар автотранспорт воситаларининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кирганлиги ва унинг ҳудуди орқали транзити учун олинган маблағларнинг 70 фоизи Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига, 20 фоизи Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитаси фаолиятини ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш жамғармасига, 10 фоизи божхона органларининг бюджетдан ташқари жамғармасига қонунчиликда белгиланган тартибда ўтказилади.

Ҳужжатларни расмийлаштириш, хорижий давлатлар автотранспорт воситаларининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кирганлиги ҳамда транзит ўтиши учун йиғим тўланиши устидан назорат божхона органлари томонидан амалга оширилади.

6. Қуйидагилар:

рухсат берилган юк ҳажмлари беш фоиздан ортиқ бўлган автотранспорт воситалари, шунингдек йирик габаритли транспорт воситаларининг автомобиль йўлларини давлат томонидан бошқариш ваколатли органлари томонидан белгиланган тартибда бериладиган махсус рухсатномасиз умумий фойдаланиладиган йўллардан юриб ўтиши;

агар икки томонлама битимларда ўзгача ҳол назарда тутилмаган бўлса, автомобилда хорижий юк ташувчилар томонидан юкларнинг учинчи мамлакатларга (мамлакатлардан) ташилиши тақиқлансин.

Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларида бошқача шартлар келишилмаган бўлса, хорижий ташувчиларга тегишли бўлган, шу жумладан, Ўзбекистон Республикаси ҳудудига улар томонидан вақтинча олиб келинган автотранспорт воситаларида юк ва йўловчиларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жойлашган пунктлар ўртасида ташиш (каботаж).

Рухсат берилган юк ҳажмлари беш фоизгача бўлганда (беш фоиз ҳам қўшилган ҳолда) бундай автотранспорт воситаларининг ўтказилиши давлат автомобиль йўллари бошқармасининг ваколатли органи томонидан бериладиган махсус рухсатномасиз тўлов ундириш йўли билан амалга оширилади.

7. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати ва Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитасига - автомобилда хорижий юк ташувчиларнинг Давлат чегараси орқали ўтказиш пунктларида кириш ва чиқишларини;

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигига хорижий автотранспортнинг республика ҳудуди бўйлаб ҳаракат қилишини;

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитасига республикага кириб келаётган автотранспорт воситаларининг техник ҳолатини, йўл қўйиладиган оғирлик ва габарит параметрларини, халқаро юк ва йўловчилар ташишни амалга оширишда Европа битими (ЕСТР) талабларига мувофиқ уларда назорат приборлари (тахографлар) мавжудлигини ҳисобга олиш, шунингдек хорижий автомобилда юк ташувчилар автотранспорт воситаларининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ҳаракатланиш йўналишларига риоя қилишлари ва назорат қилиш юклансин.

8. Ўзбекистон Республикасининг божхона ишлари, транспорт ва коммуникациялар соҳасидаги халқаро конвенцияларга қўшилишига доир масалаларни ўрганиш, тайёрлаш ва таклиф киритиш учун 5-иловага мувофиқ таркибда Идоралараро комиссия тузилсин.

Комиссия бир ой муддатда:

республиканинг халқаро автотранспорт воситалари фаолияти ва божхона ишлари масалаларига дахлдор халқаро конвенциялар ва битимларга қўшилиши тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин;

автомобилда хорижий юк ташувчиларнинг республика бўйича оқимини ўрганиш асосида чегарадаги Давлат чегараси орқали ўтказиш пунктлари мажмуилари ташкил этилиши бўйича, улар жойлашадиган аниқ жойларни, бўлажак қурилиш ишлари миқдорини ва ҳажмини, буюртмачилар ва маблағ билан таъминлаш манбаларини белгилаган ҳолда, таклифларни ишлаб чиқсин.

9. "Ўзистиқболстат" давлат қўмитаси (Голишев) Идоралараро комиссиянинг таклифлари бўйича 1995 йил учун инвестиция дастурларини шакллантиришда Давлат чегараси орқали ўтказиш пунктлари мажмуилари қурилишини назарда тутсин.

10. Давлат солиқ қўмитаси (Гатаулин) 1996 йил 1 январгача ўз маблағлари ҳисобидан Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги ва Миллий хавфсизлик хизмати органлари билан келишилган лойиҳалар бўйича хорижий автотранспорт воситалари ҳаракати учун мўлжалланган автомобиль трассалари бўйлаб божхона мажмуиларининг қурилишини таъминласин.


11. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки, "Ўзсаноатқурилишбанк", "Ўздеҳқончиликсаноатбанк", "Ўзжамғармабанк", бошқа вакил қилинган тижорат банклари Давлат чегараси орқали ўтказиш пунктларида валюта алмаштириш ҳамда тўловлар ва йиғимларни қабул қилиш пунктларининг ўз филиалларини ташкил этсинлар.

13. "Ўздавнефтмаҳсулот" бирлашмаси (Тожиев) хорижий автомобилларга ёнилғи қуйиладиган шохобчаларни зарур ёнилғи билан таъминласин.


14. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги (Комилов) автомобилда хорижий юк ташувчиларнинг киришлари, бўлишлари, юк олиб ўтишлари ва чиқишларининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қабул қилинган тартиби тўғрисида дипломатик каналлар орқали давлатларнинг элчихоналари, консулхоналари ва ваколатхоналарига маълум қилсин.


15. Хорижий давлатлар оғир юкли ва катта ҳажмли транспорт воситаларининг Ўзбекистон Республикаси ҳудуди бўйлаб юриши учун тўловлар тўғрисидаги Низом 6-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Белгилаб қўйилсинки, хорижий мамлакатларнинг оғир юк кўтарувчи ва катта ҳажмли транспорт воситаларининг Ўзбекистон Республикаси ҳудуди бўйлаб юришидан тушган маблағлар Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитаси фаолиятини ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш жамғармаси ҳисобрақамига ўтказилади.

16. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Вазирлар Маҳкамасининг тегишли мажмуиларига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                А. Муталов





Вазирлар Маҳкамасининг

1995 йил 11 январдаги

11-сон қарорига

2-ИЛОВА



ЙЎЛ ВАРАҚАСИ

МАРШРУТНЫЙ ЛИСТ

ROUTE LIST

Ҳайдовчи

Водитель____________

Driver

Ҳайдовчилик гувоҳномасиВодит. удостоверение_______________________

Driver's licence

Давлатнинг номи

Страна_________________________________________________________

Country

Автотраспорт воситасининг Давлат рақами

Автотраспортное средство Гос. номер_________

Motor transport

Маркаси

Марка_______________

Type

Юк:

Груз:

Lading:

Номи

Наименование________

Name

Вазни

Объем (вес)__________

Volume weight

Тегишли ҳужжатлар

Сопроводительные документы_____________________________________

Covering documents

Қатнов йўналиши________________________________________________

Маршрут следования_____________________________________________

Movement route___________________________________________________

______________________________________________________________

Тўхташ ва дам олиш учун тавсия этиладиган меҳмонхона, мотель ва кемпинглар, ёқилғи қуйиш шохобчаси, техник хизмат кўрсатиш шохобчаси

Рекомендуемые пункты стоянок, гостиницы, мотели и кемпинги для отдыха, АЗС, СТО

Recommended poins of parking, hotels, motels and camping-sites for resting, filling station, maintence stations____________________________________________

_______________________________________________________________

Мўлжалланган чиқиб кетиш жойи, куни ва вақти

Предполагаемый пункт, дата и время выезда_________________________

Plece date and time of exit___________________________________________

Кириб келганлиги тўғрисида белги.

Отметка о въезде______

Register on entry

Чиқиб кетганлиги тўғрисида белги

Отметка о выезде___________________________

Register on exit


Ҳайдовчининг имзоси

Подпись водителя

Driver's signature

____________________

Ҳайдовчининг имзоси

Подпись водителя

Driver's signature

___________________

Вазирлар Маҳкамасининг

1995 йил 11 январдаги

11-сон қарорига

4-ИЛОВА



Автомобилларда халқаро юк ташишларни бажариш

учун зарур бўлган асосий ҳужжатлар

РЎЙХАТИ


Халқаро юк ташишлар халқаро алоқалар тўғрисидаги икки томонлама ҳукуматлараро битимлар асосида, автомобиль транспортига тегишли кўп томонлама конвенциялар ва битимларнинг талабларига мувофиқ ҳамда амалдаги миллий кўрсатмаларга риоя қилиш шарти билан амалга оширилади. Мана шундан келиб чиққан ҳолда автомобиль транспортида халқаро юк ташишларни бажариш чоғида қуйидаги ҳужжатлар бўлиши зарур:


1. Ҳайдовчининг ҳужжатлари:

а) ҳудудлари бўйича юк ташиладиган мамлакатларнинг кириш-чиқиш ва юк олиб ўтиш визаларининг ҳақиқий муддатлари кўрсатилган чет эл паспорти;

б) Йўл ҳаракати тўғрисида 1998 йил 8 ноябрдаги Конвенцияга мувофиқ автотранспорт воситасини бошқариш ҳуқуқини берувчи халқаро ҳайдовчилик гувоҳномаси;

в) 1970 йил 1 июлдаги Европа битимига аъзо бўлган мамлакатларда юритиш назарда тутилган, автомобилда халқаро юк ташишни амалга оширувчи транспорт воситалари экипажларига тааллуқли ҳайдовчининг шахсий назорат дафтарчаси.


2. Автотранспорт воситасига тегишли ҳужжатлар:

а) Йўл ҳаракати тўғрисида 1968 йил 8 ноябрдаги Конвенцияга мувофиқ автотранспорт воситасининг рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисида гувоҳнома;

б) автотранспорт воситасининг мамлакатга кириши ёки мамлакат ҳудуди орқали ўтиши учун (агар битимда назарда тутилган бўлса) рухсатнома;

в) 1975 йилга Халқаро йўл қоидалари тўғрисидаги Конвенция талабларига мувофиқ автотранспорт воситасига божхона муҳрлари ва пломбалари бўлган юкларни халқаро ташиш учун рухсат бериш тўғрисида гувоҳнома;

г) тез бузилувчи юкларни ташиш лозим бўлган ҳолларда тез бузилувчи маҳсулотларни (СПС гувоҳномаси) ташиш учун автотранспорт воситасига рухсат бериш тўғрисида гувоҳнома.


3. Юкка тегишли ҳужжатлар:

а) Юкларни халқаро йўлларда ташишга оид шартнома тўғрисидаги Конвенция талабларига мувофиқ товар-транспорт накладнойи ва юкнинг ҳар бир номи бўйича юклаб жўнатиш тафсилоти бўлган рўйхати;

б) орқага қайтишда юкни расмийлаштириш учун товар-транспорт накладнойлари тўплами;

в) 1975 йилга Халқаро йўл қоидалари дафтарчаси қўлланган ҳолда Юкларни халқаро ташиш тўғрисидаги Конвенцияга мувофиқ ХЙҚ дафтарчаси (ТИР карнети);

д) агар юк карантин ва ветеринария товарлари тоифасига кирса, карантин ва ветеринария сертификатлари;

е) агар юк ташқи савдо юки ҳисобланса, мамлакатга юкни олиб келиш, мамлакатдан олиб чиқиб кетиш учун Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги томонидан бериладиган рухсатнома. Агар юк корхоналарнинг тўғридан-тўғри алоқалари орқали идораларга қарашли транспорт билан ташилса, тўғридан-тўғри алоқалар ўрнатиш тўғрисидаги шартнома ёки протокол нусхаси.






Вазирлар Маҳкамасининг

1995 йил 11 январдаги

11-сон қарорига

5-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикасининг божхона ишлари, транспорт

ва коммуникациялар соҳасидаги халқаро конвенцияларга

қўшилишига доир масалаларни ўрганиш ва таклифлар

тайёрлаш бўйича Идоралараро комиссия

ТАРКИБИ

Юнусов Р.Р.

- Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, раис

         


Аҳмедов Л.А.

- "Ўзавтотранс" давлат корпорациясининг раиси, раис ўринбосари

       


Алимбаев С.А. 

- Давлат солиқ қўмитаси раисининг ўринбосари, Божхона бош бошқармасининг бошлиғи

      


Рафиқов Г.М.

- "Ўзбекистон ҳаво йўллари" авиакомпаниясининг бош директори

        


Одилов А.А.

- ташқи иқтисодий алоқалар вазирининг ўринбосари


       


Парпиев Б.Р.

- ички ишлар вазирининг ўринбосари

     


Файзуллаев А.О.

- ташқи ишлар вазирининг ўринбосари

        


Саматов П.А.

- адлия вазирининг ўринбосари

       


Эрметов Н.Э.

- "Ўзбекистон темир йўллари" давлат-акциядорлик темирйўл компаниясининг раиси

        


Сатторов Ш.Х.

- Давлат солиқ қўмитаси раисининг ўринбосари

     


Азимбоев Т.А.

- "Ўзавтойўл" концерни бошқаруви раисининг ўринбосари

        


Гараев Ш.М.

- Мудофаа вазирлиги Тезкор бошқарма бошлиғи

        


Қосимов В.Т.

- Ўзбекистон Республикаси МХХ бошқарма бошлиғи

         


Маҳмудов М.Д.

- ТИАВ Халқаро ташишлар бошқармаси раҳбари

           






















































Время: 0.1650
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск