ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Қишлоқ ва сув хўжалиги /Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 05.12.1995 й. 449-сон "Ўзбекистон Республикаси Ўсимликлар карантини Давлат инспекциясини Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ўзбекистон Республикаси Ўсимликлар карантини бош давлат инспекциясига айлантириш тўғрисида"ги Қарори
Функцияни амалга оширишнинг имкони йўқ
Мазкур функциядан фақат мижозлар (фойдаланувчилар) фойдаланишлари мумкин
Ҳужжатнинг тўлиқ матни пуллик версияда мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ЎСИМЛИКЛАР КАРАНТИНИ ДАВЛАТ
ИНСПЕКЦИЯСИНИ ҚИШЛОҚ ВА СУВ
ХЎЖАЛИГИ ВАЗИРЛИГИ ҲУЗУРИДАГИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ЎСИМЛИКЛАР
КАРАНТИНИ БОШ ДАВЛАТ ИНСПЕКЦИЯСИГА
АЙЛАНТИРИШ ТЎҒРИСИДА
Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Ўзбекистон Республикаси Ўсимликлар карантини Давлат инспекцияси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ўзбекистон Республикаси Ўсимликлар карантини бош давлат инспекциясига айлантирилсин.
2. Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ўзбекистон Республикаси Ўсимликлар карантини бош давлат инспекцияси тўғрисидаги илова қилинаётган Низом тасдиқлансин.
3. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги Ўсимликлар карантини бош давлат инспекцияси тақдимномасига биноан вилоят, туманлараро ва туман инспекциялари тўғрисидаги низомларни тасдиқласин.
4. СССР Министрлар Советининг "СССРда ўсимликлар карантинини ташкил этишни яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида" 1979 йил 6 июлдаги 656-сон қарори юзасидан Ўзбекистон КП МК ва Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг 1979 йил 15 августдаги 585-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Вазирлар Маҳкамасининг Деҳқончилик саноати мажмуи бўлими (Мардонов) га юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. Муталов
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами, 1995 й., 12-сон, 47-модда