Диққат!

Ҳужжат ўз кучини йўқотган.
Батафсил маълумотлар ҳужжат бошида.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Таълим / Умумий масалалар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 31.07.2007 й. 158-сон "Оилавий болалар уйлари тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори

Функцияни амалга оширишнинг имкони йўқ

Мазкур функциядан фақат мижозлар (фойдаланувчилар) фойдаланишлари мумкин

Ҳужжатнинг тўлиқ матни пуллик версияда мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

31.07.2007 й.

N 158



ОИЛАВИЙ БОЛАЛАР УЙЛАРИ

ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ

ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА


Ота-онасининг қаровисиз қолган болаларнинг ҳуқуқ ва манфаатлари ҳимоя қилинишини таъминлаш, улар учун оилавий шароитларга яқинлаштирилган зарур шароитлар яратиш, оилавий болалар уйларини ривожлантириш мақсадида, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ижтимоий ҳимоя йили" Давлат дастури тўғрисида" 2007 йил 23 январдаги ПҚ-573-сон қарорини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Оилавий болалар уйлари тўғрисидаги Низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда:

фаолият кўрсатаётган оилавий болалар уйлари фаолиятини уч ой муддатда ўргансин ва уларни ушбу қарор билан тасдиқланган Низом талабларига мувофиқлаштирсин;

оилавий болалар уйлари фаолиятининг мунтазам назорат қилинишини таъминласин, улар зиммасига юкланган вазифаларни амалга оширишда ҳар томонлама кўмаклашсин.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Қосимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                            Ш. Мирзиёев



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2007 йил, 31-32-сон, 318-модда.


































Время: 0.2383
АВда рўйхатга олинган рақами бўйича қатъий мувофиқлик
  • Барчаси
  • амалдаги
  • кучини йўқотган
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • исталган сана
  • аниқ сана
  • давр
  • -

Қидирувни пастга тушириш