Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Байрамлар. Хотира кунлари. Юбилейлар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 02.08.2007 й. 162-сон "Тошкент шаҳри "Ислом маданияти пойтахти" деб эълон қилинганлиги муносабати билан ўтказиладиган тадбирлар сарф-харажатлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

02.08.2007 й.

N 162




ТОШКЕНТ ШАҲРИ “ИСЛОМ МАДАНИЯТИ

ПОЙТАХТИ” ДЕБ ЭЪЛОН ҚИЛИНГАНЛИГИ

МУНОСАБАТИ БИЛАН ЎТКАЗИЛАДИГАН

ТАДБИРЛАР САРФ-ХАРАЖАТЛАРИ

ТЎҒРИСИДА


Тошкент шаҳри "Ислом маданияти пойтахти" деб эълон қилинганлиги муносабати билан белгиланган тадбирларни юксак савияда ўтказиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 15 мартдаги 51-сон қарори билан тасдиқланган Тошкент шаҳри 2007 йилда “Ислом маданияти пойтахти” деб эълон қилинганлиги муносабати билан амалга ошириладиган тадбирлар дастурида белгиланган сарф-харажатларни қоплаш мақсадида Вазирлар Маҳкамасининг захира жамғармаси ҳисобидан иловага мувофиқ маблағлар ажратилишини таъминласин.


2. Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 15 мартдаги 51-сон қарорининг 8-банди ва 3-иловаси ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р. Азимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                       Ш. Мирзиёев






Вазирлар Маҳкамасининг

2007 йил 2 августдаги

162-сон қарорига

ИЛОВА



"Тошкент - ислом маданияти пойтахти" деб номланган

тадбирлар ўтказилиши билан боғлиқ сарф-ҳаражатлар

СМЕТАСИ

N

Харажатлар турлари


Ҳисоб-китоблар


Суммаси


1.

Расмий меҳмонларнинг "Интерконтинентал" меҳмонхонасида яшаши ва овқатланиши



49.340 АҚШ долл.

2.

Расмий меҳмонларнинг халқаро авиачипта харажатлари



79.291 АҚШ долл.

3.

Илмий-амалий конференция ўтказиш зали ижараси, Тошкент шаҳар "Интерконтинентал" меҳмонхонаси



4.450 АҚШ долл.

4.

Илмий-амалий конференция ўтказишда кофе-брейк харажатлари "Интерконтинентал" меҳмонхонаси


100 киши х

1 кун х 10 АҚШ долл.

1.000 АҚШ долл.

5.

Транспорт харажатлари:

"Мерседес-бенц 600"

Микроавтобус Мерседес бенц


36.570 сўм х 5 соат х 4 дона х 2 кун

32.000 сўм х 5 соат х 3 дона х 2 кун


1.462.800 сўм.


960.000 сўм.

6.

Синхрон таржимонлар хизмати



100.000 сўм.*

3.992 АҚШ долл.*


7.

Канцелярия моллари



4.265.444 сўм.

8.

Баннер ва безаш



1.000.000 сўм.

9.

Нашр ишлари

(конференцияга оид 4 та китоб)



23.608.940 сўм.

10.

Эсдалик учун рангли фотоальбом



62.647.140 сўм

11.

Тошкент-Самарқанд-Тошкент йўналиши бўйича махсус парвоз учун



16.400 АҚШ долл.**

12.

Хорижий давлатларнинг байроқларини тайёрлаш учун

(31 та давлат ва 5 та ташкилотчининг байроқлари учун)



3.500.000 сўм.

13.

Тошкент шаҳар ҳокимининг қабул маросими учун



7.000.000 сўм.


14.

Хорижий меҳмонларга эсдалик совғалари учун



15.000.000 сўм.

Жами:*****


154.473 АҚШ долл.***

119.544.324 сўм.****


Изоҳ:

*) Маблағлар Ташқи ишлар вазирлигининг бюджетдан ташқари жамғармаси ҳисобидан тўланади.

**) “Ўзбекистон ҳаво йўллари” миллий авикомпанияси томонидан қопланади.

***) Маблағлар ҳақиқий харажатлар учун тасдиқловчи ҳужжатларга асосан Марказий банк томонидан тўлов кунида белгиланган курс бўйича Вазирлар Маҳкамасининг захира жамғармаси ҳисобидан 128.631 АҚШ доллари тўланади, қолган қисми Тошкент шаҳар ҳокимлиги ва ҳомий ташкилотлар ҳисобидан тўланади.

****) Маблағлар ҳақиқий харажатлар учун тасдиқловчи ҳужжатларга асосан Вазирлар Маҳкамасининг захира жамғармаси ҳисобидан 59.632.144,0 сўм миқдорида, қолган қисми Тошкент шаҳар ҳокимлиги ва ҳомий ташкилотлар ҳисобидан тўланади.

*****) Тошкент шаҳар ҳокимлигига смета харажатлари доирасида ўзгартиришлар киритишга рухсат берилсин.














































Время: 0.1284
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск