ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия ва спорт. Туризм / Соғлиқни сақлаш / Умумий қоидалар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 06.07.1995 й. 257-сон "Академик В. Воҳидов хотирасини абадийлаштириш тўғрисида"ги Қарори

Функцияни амалга оширишнинг имкони йўқ

Мазкур функциядан фақат мижозлар (фойдаланувчилар) фойдаланишлари мумкин

Ҳужжатнинг тўлиқ матни пуллик версияда мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

06.07.1995 й.

N 257



АКАДЕМИК В. ВОҲИДОВ ХОТИРАСИНИ

АБАДИЙЛАШТИРИШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистонда тиббиёт фани ривожланишига қўшган улкан ҳиссасини ҳисобга олиб, ўзбек жарроҳлик мактабининг асосчиларидан бири академик Восит Воҳидов хотирасини абадийлаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва тиббиёт жамоатчилигининг Республика жарроҳлик илмий марказига академик В. Воҳидов номини бериш ҳақидаги таклифи маъқуллансин.

2. Тошкент шаҳар ҳокимлиги ва Маданият ишлари вазирлиги Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан биргаликда икки ой муддатда Республика жарроҳлик илмий маркази биносига академик В. Воҳидов сиймоси туширилган мемориал лавҳа ўрнатсинлар.


3. Тошкент шаҳар ҳокимияти пойтахт кўчаларидан бирига академик В. Воҳидов номини бериш масаласини кўриб чиқсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Фанлар академияси ҳар йили Республика жарроҳлик илмий марказида жарроҳликнинг долзарб масалалари бўйича "Воҳидов ўқишлари" - Республика илмий-амалий анжуманини ўтказсинлар,


5. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Вазирлар Маҳкамасининг Ижтимоий масалалар ва маданият бўлимига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                                  И. Каримов



“Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами”, 1995 йил, 7-сон, 23-модда





























Время: 0.2072
АВда рўйхатга олинган рақами бўйича қатъий мувофиқлик
  • Барчаси
  • амалдаги
  • кучини йўқотган
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • исталган сана
  • аниқ сана
  • давр
  • -

Қидирувни пастга тушириш