ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Биржалар ва биржа фаолияти. Биржадан ташқари савдолар /Иқтисодиёт вазирлигининг 34-сон, Молия вазирлигининг 86-сон "Биржа савдоларида мис маҳсулоти (мис катоди ва мис катанкаси), металл рух ва иккиламчи алюминийни сотиш тартиби тўғрисида низомни тасдиқлаш ҳақида"ги 24.09.2007 й. Қарори (АВ томонидан 30.10.2007 й. 1735-сон билан рўйхатга олинган)
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН
РЎЙХАТГА ОЛИНГАН
30.10.2007 й.
N 1735
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИҚТИСОДИЁТ ВАЗИРЛИГИНИНГ 24.09.2007 й. N 34 |
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ 24.09.2007 й. N 86 |
ҚАРОРИ
Биржа савдоларида мис маҳсулоти
(мис катоди ва мис катанкаси), металл рух
ва иккиламчи алюминийни сотиш тартиби
тўғрисида низомни тасдиқлаш ҳақида
(2007 йил 9 ноябрдан кучга киради)
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 5 февралдаги 57-сонли "Маҳсулотлар, хом ашё ва материалларнинг юқори ликвидли турларини сотишнинг бозор механизмини жорий этишни давом эттириш тўғрисида"ги қарорига мувофиқ ҚАРОР ҚИЛАМИЗ:
1. Илова қилинаётган Биржа савдоларида мис маҳсулоти (мис катоди ва мис катанкаси), металл рух ва иккиламчи алюминийни сотиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқлансин.
2. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Давлат мулкини бошқариш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси, Молия вазирлиги, "Олмалиқ КМК" ОАЖ, "Ўзиккиламчиранглиметалл" ОАЖ ва Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржасининг 2004 йил 29 мартдаги 24, 01/24-15, 53, 948, 283-01, 42-01/142-сон "Кимошди савдоларида тозаланган мис, металл рух ва иккиламчи алюминийни сотиш тартиби тўғрисида вақтинчалик низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарори (2004 йил 4 июнь, рўйхат рақами 1367 - Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 йил, 22-23 сон, 269-модда) ўз кучини йўқотган деб топилсин.
3. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатига олинган пайтдан бошлаб ўн кун ўтгач кучга киради.
Иқтисодиёт вазири
|
Б. Хўжаев |
Молия вазири |
Р. Азимов |
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2007 йил, 44-сон, 450-модда.