ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Ҳудуд / Маъмурий-ҳудудий бўлиниш /

Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши Раёсатининг 12.01.1993 й. 778-XII-сон "Бухоро вилояти таркибида Қоровулбозор тумани тузиш тўғрисида"ги Қарори

Функцияни амалга оширишнинг имкони йўқ

Мазкур функциядан фақат мижозлар (фойдаланувчилар) фойдаланишлари мумкин

Ҳужжатнинг тўлиқ матни пуллик версияда мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ КЕНГАШИ РАЁСАТИНИНГ

ҚАРОРИ

12.01.1993 й.

N 778-XII



БУХОРО ВИЛОЯТИ ТАРКИБИДА

ҚОРОВУЛБОЗОР ТУМАНИ

ТУЗИШ ТЎҒРИСИДА



Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Раёсати ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Бухоро вилояти ҳокими ва халқ депутатлари Бухоро вилоят Кенгашининг илтимослари қондирилиб, вилоят таркибида маъмурий маркази Қоровулбозор шаҳрида бўлган янги Қоровулбозор тумани тузилсин.

Қоровулбозор тумани таркибига Когон туманининг Қоровулбозор шаҳри ва Навбаҳор қишлоғи, шунингдек Бухоро тумани Лоша қишлоғи ҳудудининг "Қоровулбозор" давлат хўжалиги фойдаланиб келаётган ерлардан иборат (ушбу давлат хўжалигининг Аму-Бухоро каналининг чап қирғоқ томонидаги ерларидан ташқари) қисми берилсин.

Белгилаб қўйилсинки, Когон тумани Кенгашининг янги тузилаётган Қоровулбозор ҳудудида жойлашган округлардан сайланган депутатлари Қоровулбозор тумани Кенгашининг депутатлари бўладилар.

Халқ депутатлари Қоровулбозор тумани кенгаши тузилган Қоровулбозор тумани давлат ҳокимиятининг мухтор вакиллик идораси деб ҳисоблансин.


2. Ушбу қарор Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг навбатдаги сессияси тасдиғига киритилсин.



Ўзбекистон Республикаси

Олий Кенгашининг Раиси                                                    Ш. Йўлдошев





























Время: 0.2306
АВда рўйхатга олинган рақами бўйича қатъий мувофиқлик
  • Барчаси
  • амалдаги
  • кучини йўқотган
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • исталган сана
  • аниқ сана
  • давр
  • -

Қидирувни пастга тушириш