ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Қишлоқ ва сув хўжалиги / қққ /Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 27.06.2001 й. 274-сон "Картошка уруғчилиги тизимини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
27.06.2001 й.
N 274
КАРТОШКА УРУҒЧИЛИГИ ТИЗИМИНИ
ТАКОМИЛЛАШТИРИШГА ДОИР ҚЎШИМЧА
ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА
[Кўчирма]
Картошка етиштиришни кўпайтириш ва картошканинг уруғлик фонди сифатини ошириш, шунингдек республикада картошка уруғчилиги тизимини такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
4. Қуйидагилар:
уруғлик картошканинг синалмаган, шунингдек давлат ва ишлаб чиқариш синовидан ўтмаган навлари оммавий экиш учун республикага олиб келиниши;
озиқ-овқатга мўлжалланган картошкадан уруғлик мақсадларида фойдаланилиши ва унинг уруғлик сифатида сотилиши, сертификацияланмаган уруғлик картошка экилиши;
уруғчилик хўжаликларида уруғлик картошка такрорий майдонларда экилиши тақиқлансин.
6. Вазирлар Маҳкамасининг “Картошкачиликда бозор муносабатларини чуқурлаштириш ва республикада картошка етиштиришни кўпайтириш чора-тадбирлари тўғрисида” 1996 йил 30 августдаги 301-сон қарори, 3, 7 ва 8-бандлардан ташқари, ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. Каримов
"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 2001 й., N 6, 33-модда.