Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Тураржой ва нотурар жойлар. Коммунал хўжалик / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Уй-жой қонунчилиги /

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг 02.10.1992 й. 455-сон "Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Уй-жойлар хусусийлаштирилиши муносабати билан аҳолининг кам таъминланган табақаларини ижтимоий ҳимоя қилишга доир қўшимча чоралар тўғрисида" 1992 йил 19 августдаги Фармонини амалга ошириш ҳақида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИ ҲУЗУРИДАГИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

02.10.1992 й.

N 455


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ "УЙ-ЖОЙЛАР

ХУСУСИЙЛАШТИРИЛИШИ МУНОСАБАТИ

БИЛАН АҲОЛИНИНГ КАМ ТАЪМИНЛАНГАН

ТАБАҚАЛАРИНИ ИЖТИМОИЙ ҲИМОЯ ҚИЛИШГА

ДОИР ҚЎШИМЧА ЧОРАЛАР ТЎҒРИСИДА"

1992 ЙИЛ 19 АВГУСТДАГИ ФАРМОНИНИ

АМАЛГА ОШИРИШ ҲАҚИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Уй-жойлар хусусийлаштирилиши муносабати билан аҳолининг кам таъминланган табақаларини ижтимоий ҳимоя қилишга доир қўшимча чоралар тўғрисида" 1992 йил 19 августдаги Фармонини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, вазирликлар, идоралар, корхоналар ва ташкилотлар фуқаролар доимий яшайдиган (доимий пропискада бўлган) квартиралар (хоналар) ва алоҳида уйларни, идоравий бўйсунишидан қатъи назар, уларга ҳақ олмасдан шахсий (ҳиссали) мулк қилиб берсинлар:

ҳалок бўлган ҳарбий хизматчиларнинг оилаларига;

байналмилалчи жангчилар ичидан ногиронлари бўлган оилаларга;

кўриш қобилияти бўйича 1-гуруҳ ногиронлари бўлган оилаларга;

18 ёшгача бўлган 7 ва ундан кўп фарзандли кўп болали оилаларга;

чин (сағир) етимлар, фарзандликка ва васийликка олинган болалаларга;

боқувчисидан жудо бўлган, уч ва ундан кўп меҳнатга лаёқатсиз оила аъзолари бўлган оилаларга;

ишламайдиган I ва II гуруҳ ногиронларига;

30-50-йилларда қатағон қилинган ва ҳозирги вақтда оқланган кишилари бўлган оилаларга;

Чернобиль аварияси оқибатларини тугатишда қатнашган аъзолари бўлган оилаларга.


2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонларига ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорларига биноан, коммунал хизмат ҳақини тўлашда имтиёзга эга бўлган фуқаролар тоифаларининг имтиёзлари сақлаб қолинсин.


3. Ўзбекисгон Республикаси давлат мулкини бошқариш ва хусусийлаштириш қўмитаси Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, вазирликлар, идоралар, корхоналар ва ташкилотларнинг раҳбарлари билан биргаликда икки ҳафта муддат ичида Вазирлар Маҳкамаси билан келишилган ҳолда аҳолининг юқорида кўрсатилган тоифаларига квартираларни (хоналарни) ва алоҳида уйларни, идоравий бўйсунишидан қатъи назар, шахсий (ҳиссали) мулк қилиб бериш тартибини ишлаб чиқсин.


4. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, вазирликлар ва идораларнинг раҳбарлари уй-жойларни бепул шахсий мулк қилиб беришда ўз хизмат лавозимини суиистеъмол қилувчи ва ҳужжатларни расмийлаштиришда сансалорликка йўл қўювчи шахсларга нисбатан зарур чоралар кўрсинлар ва уларни жавобгарликка тортсинлар, шунингдек хусусийлаштирилган уй-жойларга нисбатан чайқовчилик ва ғайриқонуний хатти-ҳаракатлар қилиш ҳолларининг олдини олсинлар.


5. Оммавий ахборот воситалари Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармонининг ва мазкур қарорнинг бажарилишини кенг ёритсинлар.


6. Мазкур қарорнииг бажарилишини назорат қилиш Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари зиммасига юклатилсин. Қилинган ишлар ҳақида Давлат мулки қўмитасига 1993 йил 15 январгача ахборот берилсин. Давлат мулки қўмитаси берилган материалларни умумлаштирсин ва таҳлил қилиб чиқсин ҳамда Вазирлар Маҳкамасига 1993 йил 25 январгача маълумотнома тайёрласин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                        А. Муталов











Время: 0.1391
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск