ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Ер ва бошқа табиий ресурслар. Атроф-муҳит муҳофазаси / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Ҳайвонот дунёси тўғрисидаги қонунчилик /Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 28.01.2008 й. 15-сон "Тошкент ҳайвонот боғи коллекцияларини тўлдириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
28.01.2008 й.
N 15
ТОШКЕНТ ҲАЙВОНОТ БОҒИ
КОЛЛЕКЦИЯЛАРИНИ ТЎЛДИРИШ
ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Тошкент ҳайвонот боғи коллекцияларини ҳайвонлар ва қушларнинг ноёб ва экзотик, шу жумладан "Қизил китоб"га киритилган турлари билан тўлдириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Тошкент ҳайвонот боғига, ўзининг иқтисодий манфаатларини ҳисобга олган ҳолда, ҳайвонлар ва қушларни хорижий мамлакатларнинг ҳайвонот боғлари ва муассасалари билан алмаштиришга, шунингдек уларни юридик ва жисмоний шахслардан бепул қабул қилиб олишга рухсат этилсин.
2. Тошкент ҳайвонот боғи томонидан Ўзбекистон Республикасига келтириладиган ҳайвонлар ва қушлар, витаминлар, озуқалар, ветеринария препаратлари ва биологик препаратлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тасдиқлайдиган рўйхат бўйича 2012 йил 31 декабргача божхона тўловларидан (божхонада расмийлаштириш йиғимларидан ташқари) озод қилинсин.
Белгилаб қўйилсинки, имтиёзлар берилиши муносабати билан бўшаб қоладиган маблағлар Тошкент ҳайвонот боғининг ҳайвонлар ва қушлар коллекцияларини тўлдириш ва кенгайтириш учун мақсадли равишда йўналтирилади.
3. Ўзбекистон Республикаси Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси, Тошкент шаҳар ҳокимлиги Тошкент ҳайвонот боғи билан биргаликда ҳайвонот боғи коллекциясини Ўзбекистон Республикаси ҳудудида яшайдиган ҳайвонлар ва қушлар билан кенгайтириш ва бойитиш тадбирларининг аниқ режасини ишлаб чиқсинлар.
4. Вазирлар Маҳкамасининг "Тошкент ҳайвонот боғи коллекцияларини тўлдириш ва бойитиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2000 йил 10 январдаги 7-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. Мирзиёев
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2008 йил, 5-сон, 18-модда.