ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Фуқаролик ва оила қонунчилиги / Интеллектуал мулк / Фирма номлари. Савдо белгиси. Хизмат кўрсатиш белгиси. Товар келиб чиққан жой /Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 30.08.2001 й. 268-II-сон "Товар белгилари, хизмат кўрсатиш белгилари ва товар келиб чиққан жой номлари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга киритиш ҳақида"ги Қарори
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ОЛИЙ МАЖЛИСИНИНГ
ҚАРОРИ
30.08.2001 й.
N 268-II
"ТОВАР БЕЛГИЛАРИ, ХИЗМАТ КЎРСАТИШ
БЕЛГИЛАРИ ВА ТОВАР КЕЛИБ ЧИҚҚАН ЖОЙ
НОМЛАРИ ТЎҒРИСИДА"ГИ ЎЗБЕКИСТОН
КИРИТИШ ҲАҚИДА
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. "Товар белгилари, хизмат кўрсатиш белгилари ва товар келиб чиққан жой номлари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни матбуотда эълон қилинган кундан эътиборан амалга киритилсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳукумат қарорларини "Товар белгилари, хизмат кўрсатиш белгилари ва товар келиб чиққан жой номлари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқлаштирсин, вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар мазкур Қонунга зид бўлган ўз норматив ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин.
3. Қуйидагилар ўз кучини йўқотган деб топилсин:
Ўзбекистон Республикасининг 1993 йил 7 майда қабул қилинган "Маҳсулот белгилари ва хизмат кўрсатиш белгилари тўғрисида"ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 йил, N 6, 244-модда);
Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг 1993 йил 7 майда қабул қилинган "Товар белгилари ва хизмат кўрсатиш белгилари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга киритиш ҳақида"ги Қарори (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 йил, N 6, 245-модда);
Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 26 декабрда қабул қилинган "Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 йил, N 3, 38-модда) VII бўлими;
Ўзбекистон Республикасининг 2000 йил 15 декабрда қабул қилинган "Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш, шунингдек айримларини ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида"ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2001 йил, N 1-2, 23-модда) I бўлимининг 5-банди.
Ўзбекистон Республикаси
Олий Мажлисининг Раиси Э. Халилов