ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Маданият / Маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш /Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 30.08.2001 й. 270-II-сон "Маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга киритиш ҳақида"ги Қарори
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ОЛИЙ МАЖЛИСИНИНГ
ҚАРОРИ
30.08.2001 й.
N 270-II
МАДАНИЙ МЕРОС ОБЪЕКТЛАРИНИ
МУҲОФАЗА ҚИЛИШ ВА УЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШ
ТЎҒРИСИДАГИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ҚОНУНИНИ АМАЛГА КИРИТИШ ҲАҚИДА
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. "Маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни матбуотда эълон қилинган кундан эътиборан амалга киритилсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳукумат қарорларини "Маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқлаштирсин, вазирликлар, давлат қўмиталари ҳамда идоралар мазкур Қонунга зид бўлган ўз норматив ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминлансин.
3. Қуйидагилар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин:
Ўзбекистон Республикасининг 1977 йил 21 декабрда қабул қилинган "Тарих ва маданият ёдгорликларини сақлаш ва улардан фойдаланиш тўғрисида"ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Советининг Ведомостлари, 1977 йил, N 35, 563-модда);
Ўзбекистон Республикаси Олий Совети Президиумининг 1980 йил 28 августда қабул қилинган "Тарих ва маданият ёдгорликларини сақлаш ва улардан фойдаланиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 44-моддасига ўзгартиш киритиш ҳақида"ги Фармони (Ўзбекистон Республикаси Олий Советининг Ведомостлари, 1980 йил, N 25, 433-модда);
Ўзбекистон Республикасининг 1980 йил 12 ноябрда қабул қилинган "Ўзбекистон Республикаси Олий Совети Президиуми "Тарих ва маданият ёдгорликларини сақлаш ва улардан фойдаланиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 44-моддасига ўзгартиш киритиш ҳақида" чиқарган Фармонни тасдиқлаш тўғрисида"ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Советининг Ведомостлари, 1980 йил, N 32, 540-модда);
Ўзбекистон Республикаси Олий Совети Президиумининг 1984 йил 1 мартда қабул қилинган "Ўзбекистон Республикасининг баъзи қонун актларига қўшимча ва ўзгартишлар киритиш тўғрисида"ги Фармонининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Советининг Ведомостлари, 1984 йил, N 7, 107-модда) IV бўлими;
Ўзбекистон Республикасининг 1984 йил 28 июнда қабул қилинган "Ўзбекистон Республикаси Олий Совети Президиумининг Ўзбекистон Республикасининг баъзи бир қонун актларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги фармонларини тасдиқлаш ҳақида"ги Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Советининг Ведомостлари, 1984 йил, N 19, 281-модда) учинчи хатбошиси.
Ўзбекистон Республикаси
Олий Мажлисининг Раиси Э. Халилов