язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Халқаро алоқалар/ Ўзбекистон Республикаси билан имзоланган икки томонлама шартномалар/ Давлатлар бўйича ҳужжатлар тизими/ Миср Араб Республикаси/ Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Миср Араб Республикаси Ҳукумати ўртасида уюшган жиноятчилик ва терроризмга қарши курашиш тўғрисида Битим (Қоҳира, 2007 йил 18 апрель, ЎзР Президентининг 03.07.2007 й. ПК-666-сон қарори билан тасдиқланган, 2007 йил 25 декабрдан кучга кирган)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан

Миср Араб Республикаси Ҳукумати ўртасида

уюшган жиноятчилик ва терроризмга

қарши курашиш тўғрисида

БИТИМ


Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Миср Араб Республикаси Ҳукумати, бундан кейин "Томонлар" деб аталувчилар,

жиноий фаолиятнинг барча шаклларига, хусусан, терроризм, трансмиллий ва уюшган жиноятчиликка қарши курашда ҳамкорлик қилишга интилиб,

мазкур жиноятлар ва ҳаракатларнинг тинчликка, барқарорликка, хавфсизликка таҳдид солаётганидан ташвишланиб,

юқорида кўрсатилган жиноятларга қарши таъсирчан чора-тадбирлар кўриш зарурлигига ишонч ҳосил қилиб,

Томонлар қўшилган тегишли Халқаро конвенцияларни эътиборга олиб,

тенг ҳуқуқлилик ва ўзаро манфаатдорлик тамойилларидан ва шунингдек, жиноятчиликка қарши самарали кураш олиб бориш ўзаро хоҳишларидан келиб чиқиб,

қуйидагилар тўғрисида келишиб олдилар:



1-модда


1. Томонлар ўзларининг ваколатли органлари орқали, ушбу Битим қоидаларига мувофиқ ўз давлатларининг миллий қонунчилиги ва халқаро мажбуриятларига риоя қилиб, уюшган жиноятчилик ва терроризмга қарши курашишда ҳамкорлик қиладилар.


2. Ушбу Битимнинг мақсадларини амалга ошириш учун қуйидагилар ваколатли органлар ҳисобланади:


Ўзбекистон Республикаси учун:

Ички ишлар вазирлиги;

Миллий хавфсизлик

...