язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Халқаро алоқалар/ Ўзбекистон Республикаси билан имзоланган икки томонлама шартномалар/ Давлатлар бўйича ҳужжатлар тизими/ Қирғизистон Республикаси/ Ўзбекистон Республикаси билан Қирғиз Республикаси ўртасида иқтисодий, илмий-техникавий ва гуманитар соҳалар бўйича 2007-2011 йилларга мўлжалланган ҳамкорлик дастури

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

Ўзбекистон Республикаси билан

Қирғиз Республикаси ўртасида иқтисодий,

илмий-техникавий ва гуманитар соҳалар бўйича

2007-2011 йилларга мўлжалланган

ҲАМКОРЛИК ДАСТУРИ


Ўзбекистон Республикаси ва Қирғиз Республикаси муҳим иқтисодий шериклардир. Иккала давлатнинг ўзаро иқтисодий манфаатдорлиги тарихан шаклланган ишлаб чиқариш, кооператив ва технологик алоқалар ва шунингдек, ўзаро манфаатдорлик асосида уларни сақлаш ва янада ривожлантиришнинг объектив зарурияти билан боғлиқдир.

Томонлар ўзаро манфаатли ҳамкорликнинг стратегиясини ва устувор йўналишларини ишлаб чиқиш учун ҳамма чораларни кўриш зарурлигини тан оладилар.

Шу билан бирга икки томонлама муносабатларнинг ҳозирги аҳволи Томонларнинг талабларини қаноатлантирмайди, шунинг учун иқтисодий, илмий-техникавий ва гуманитар ҳамкорликнинг узоқ муддатга мўлжалланган дастури ишлаб чиқилишига зарур сабаб бўлди.



I. ДАСТУРНИНГ МАҚСАДЛАРИ

ВА ВАЗИФАЛАРИ


Ўзбекистон Республикаси билан Қирғиз Республикасининг 2007-2011 йилларга мўлжалланган иқтисодий, илмий-техникавий ва гуманитар ҳамкорлик дастури (бундан кейин - Дастур) қулай савдо режими ўрнатиш, ўзаро манфаатли иқтисодий, илмий-техникавий ва гуманитар алоқаларни ривожлантириш, икки давлат иқтисодиётининг етакчи соҳаларининг ҳамкорлиги ва

...