Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ташқи иқтисодий фаолият / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Халқаро кўргазмалар, танловлар, савдолар, кимошди савдолари, ярмаркалар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 11.04.2008 й. 67-сон "Республика саноат ярмаркаси ва кооперация биржаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

11.04.2008 й.

N 67



РЕСПУБЛИКА САНОАТ ЯРМАРКАСИ ВА

КООПЕРАЦИЯ БИРЖАСИ ФАОЛИЯТИНИ

ТАШКИЛ ЭТИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ички тармоқ ва тармоқлараро саноат кооперациясини янада кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2007 йил 12 ноябрдаги ПФ-3937-сон Фармонини бажариш юзасидан ҳамда Республика саноат ярмаркаси ва Кооперация биржаси фаолиятини мунтазам асосда ташкил этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитасининг "Ўзэкспомарказ" МКК" очиқ акциядорлик жамияти тузилмасида Республика саноат ярмаркаси ва Кооперация биржасининг Ижро этувчи органини ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.


2. Қуйидагилар Республика саноат ярмаркаси ва Кооперация биржаси Ижро этувчи органининг асосий вазифалари этиб белгилансин:

Республика саноат ярмаркаси ва Кооперация биржасининг мунтазам асосда ўтказилишини ташкил этиш;

ишлаб чиқарилаётган, импорт қилинаётган ва ўзлаштирилиши истиқболли бўлган товарлар тўғрисида, бунинг учун ишлаб чиқариш ва технологик ресурсларга эга бўлган мамлакатимиз корхоналари тўғрисида, шунингдек бундай товарларни ишлаб чиқаришни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисидаги маълумотларнинг ахборотлар базасини, шу жумладан доимий равишда янгилаб бориладиган Интернет тармоғига жойлаштириш йўли билан юритиш ва хўжалик юритувчи субъектларни улардан кенг хабардор қилиш;

шерикларни излаб топишда ҳамда ўзи ишлаб чиқарган маҳсулотни етказиб бериш юзасидан маҳаллий ишлаб чиқарувчилар ўртасида хўжалик шартномалари тузишда, шунингдек тармоқлараро ва ички тармоқ ишлаб чиқариш кооперация алоқаларини йўлга қўйиш ва мустаҳкамлашда ҳамда хўжалик юритувчи субъектларнинг буюртмалар портфелларини шакллантиришда кўмаклашиш;

Республика саноат ярмаркаси ва Кооперация биржаси ташкилий қўмитаси қарорларини амалга ошириш.


3.

Республика саноат ярмаркаси ва Кооперация биржаси Ижро этувчи органи фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги Низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


4. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги Иқтисодиёт вазирлиги, Давлат статистика қўмитаси, Давлат божхона қўмитаси, бошқа манфаатдор тузилмалар билан биргаликда:

Республика саноат ярмаркаси ва Кооперация биржасининг Ижро этувчи органига унинг фаолиятини самарали ташкил этиш учун зарур бўлган ахборот материалларни мунтазам асосда тақдим этсин;

бир ой муддатда Республика саноат ярмаркаси ва Кооперация биржаси Ижро этувчи органининг самарали фаолиятини таъминловчи маълумотларнинг ахборот базаларини шакллантиришда ва доимий равишда янгилаб боришда ўзаро ҳамкорлик қилиш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқласин.


5. Белгилансинки:

"Ўзэкспомарказ" МКК" очиқ акциядорлик жамияти маблағлари, тузилган шартномалардан олинадиган воситачилик ҳақи, халқаро молия институтлари ва донор ташкилотларнинг грант маблағлари, ҳомийлик ёрдами ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар Республика саноат ярмаркаси ва Кооперация биржаси Ижро этувчи органи фаолиятини молиялаштириш манбалари ҳисобланади;

"Ўзэкспормарказ" МКК" очиқ акциядорлик жамиятининг кўргазма майдонлари кичик бизнес корхоналарига - Республика саноат ярмаркаси ва Кооперация биржаси қатнашчиларига имтиёзли тарифлар бўйича берилади.


6. 2008 йилда Республика саноат ярмаркаси ва Кооперация биржасини тайёрлаш ва ўтказиш бўйича Комплекс тадбирлар 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Республика саноат ярмаркаси ва Кооперация биржасининг доимий фаолият кўрсатувчи ташкилий қўмитаси (Р. Азимов) давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, корхоналарнинг 2008 йил октябрь ойида Республика саноат ярмаркаси ва Кооперация биржасини сифатли тайёрлаш ва ўтказиш бўйича фаолиятини мувофиқлаштиришни таъминласин.


7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                        Ш. Мирзиёев





Вазирлар Маҳкамасининг

2008 йил 11 апрелдаги

67-сон қарорига

3-ИЛОВА


2008 йилда Республика саноат ярмаркаси ва

Кооперация биржасини тайёрлаш ва ўтказишга доир

КОМПЛЕКС ТАДБИРЛАР

Т/р

Тадбирлар номи

Масъуллар

Бажариш муддати

I. АСОСИЙ ТАШКИЛИЙ ВА ТАЙЁРГАРЛИК ТАДБИРЛАРИ

1.1

Қуйидагилар:

- мамлакатимиз корхоналари томонидан ишлаб чиқарилаётган товарлар;

-мамлакатимиз ишлаб чиқарувчилари ўзлаштириши учун истиқболли бўлган импорт қилинадиган товарлар;

-импорт қилинадиган товарларга ўхшаш товарлар ишлаб чиқарилишини ўзлаштириш учун ишлаб чиқариш ва технология ресурсларига эга бўлган корхоналар тўғрисидаги маълумотларни Интернет тармоғига жойлаган ҳолда маълумотлар базасини яратиш ва доимий равишда янгилаш


Ташкилий қўмита, Иқтисодиёт вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Давлат статистика қўмитаси, Давлат божхона қўмитаси, Алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги, вазирликлар, идоралар, хўжалик бирлашмалари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Савдо-саноат палатаси, корхоналар, Республика саноат ярмаркаси ва Кооперация биржасининг Ижро этувчи органи

Сайт ишини 2008 йил июнь ойидан бошлаб ишга тушириш (ҳар йили янгилаш)

1.2

Республика саноат ярмаркаси ва Кооперация биржасига қатнашиш учун тақдим этиладиган буюртманома шаклини ва зарур ҳужжатлар рўйхатини ишлаб чиқиш ва уларни мамлакатимиз ишлаб чиқарувчилари ўртасида тарқатиш


Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Давлат статистика қўмитаси, Савдо-саноат палатаси, Республика саноат ярмаркаси ва Кооперация биржасининг Ижро этувчи органи

2008 йил 1 август

1.3

Маҳсулот етказиб беришга шартномалар, шунингдек шартномаларни рўйхатдан ўтказиш ҳамда тайёр маҳсулотларнинг янги турларини, бутловчи буюмлар ва материалларни ишлаб чиқаришни ўзлаштириш юзасидан баённома-мўлжаллар тузиш тартибини ва шаклларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш


Ташкилий қўмита, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Давлат статистика қўмитаси, Савдо-саноат палатаси, Республика саноат ярмаркаси ва Кооперация биржасининг Ижро этувчи органи

2008 йил 1 май

1.4

Республика саноат ярмаркаси ва Кооперация биржасини ўтказиш тадбирларини тайёрлаш билан боғлиқ харажатлар сметасини тасдиқлаш

Ташкилий қўмита, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги,

"Ўзэкспомарказ" ММК" ОАЖ, Республика саноат ярмаркаси ва Кооперация биржасининг Ижро этувчи органи


2008 йил 5 сентябрь

1.5

Корхоналар, вазирликлар, идоралар, хўжалик бирлашмалари, кичик бизнес субъектлари ва оммавий ахборот воситалари вакилларидан иборат бўлган Республика саноат ярмаркаси ва Кооперация биржаси қатнашчилари рўйхатини тузиш

Ташкилий қўмита, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Савдо-саноат палатаси, вазирликлар, идоралар, хўжалик бирлашмалари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Республика саноат ярмаркаси ва Кооперация биржасининг Ижро этувчи органи


2008 йил 15 сентябрь

1.6

Республика саноат ярмаркаси ва Кооперация биржаси бўйича таклифномалар ва материалларни тайёрлаш ва жўнатиш


Ташкилий қўмита,

Республика саноат ярмаркаси ва Кооперация биржасининг Ижро этувчи органи

2008 йил сентябрдан бошлаб

1.7

Республика саноат ярмаркаси ва Кооперация биржаси қатнашчилари бўлган корхоналарнинг стендларини тайёрлаш ва уларнинг жойлаш-тирилишини келишиш, стендларни жойлаштириш ва расмийлаштириш юзасидан шартномалар тузиш


Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, "Ўзэкспомарказ" ММК" ОАЖ, Республика саноат ярмаркаси ва Кооперация биржасининг Ижро этувчи органи

2008 йил 5 сентябрь

1.8

Республика саноат ярмаркаси ва Кооперация биржасини ўтказишнинг кундалик дастурини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш

Ташкилий қўмита, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Савдо-саноат палатаси, Иқтисодиёт вазирлиги, "Ўзэкспомарказ" ММК" ОАЖ, Республика саноат ярмаркаси ва Кооперация биржасининг Ижро этувчи органи


2008 йил 1 октябрь

1.9

Республика саноат ярмаркаси ва Кооперация биржасини очиш ва ёпиш маросими сценарийсини тайёрлаш, ярмаркани ўтказишнинг кундалик дастурини тасдиқлаш


Ташкилий қўмита, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, "Ўзэкспомарказ" ММК" ОАЖ, Республика саноат ярмаркаси ва Кооперация биржасининг Ижро этувчи органи


2008 йил 1 октябрь

1.10

Вазирликлар, идоралар, хўжалик юритувчи субъектларнинг тақдимотларини ўтказиш жадвалини ишлаб чиқиш ва уларни кўриб чиқиш учун тақдимотлар қатнашчиларига тақдим этиш


Ташкилий қўмита, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Республика саноат ярмаркаси ва Кооперация биржасининг Ижро этувчи органи


2008 йил 1 октябрь

1.11

Республика саноат ярмаркаси ва Кооперация биржаси қатнашчилари ва уларга келувчиларнинг саноат корхоналарига бориши жадвалларини (Тошкент шаҳрида ва унинг атрофида) ишлаб чиқиш ва келишиш


Ташкилий қўмита, Иқтисодиёт вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Савдо-саноат палатаси, вазирликлар, идоралар, хўжалик бирлашмалари, Ички ишлар вазирлиги, Республика саноат ярмаркаси ва Кооперация биржасининг Ижро этувчи органи


2008 йил 1 октябрь

1.12

Республика саноат ярмаркаси ва Кооперация биржаси қатнашчилари ва уларга келувчиларнинг саноат корхоналарига боришини (Тошкент шаҳрида ва унинг атрофида) ташкил этиш

Ташкилий қўмита, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Савдо-саноат палатаси, вазирликлар, идоралар, хўжалик бирлашмалари, Ички ишлар вазирлиги, Республика саноат ярмаркаси ва Кооперация биржасининг Ижро этувчи органи


Республика саноат ярмаркаси ва Кооперация биржасини ўтказиш вақтида

1.13

Республика саноат ярмаркаси ва Кооперация биржаси ўтиши давомида маҳсулот етказиб беришга тузилган шартномаларни рўйхатдан ўтказиш, шунингдек илгари импорт қилинган маҳсулотларни ўзлаштиришга мўлжаллар баённомаларини ҳисобга олиш


Ташкилий қўмита, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Давлат статистика қўмитаси, Республика саноат ярмаркаси ва Кооперация биржасининг Ижро этувчи органи


Республика саноат ярмаркаси ва Кооперация биржасини ўтказиш вақтида

1.14

Республика саноат ярмаркаси ва Кооперация биржасини ўтказиш давомида маҳсулот етказиб беришга тузилган шартномаларни, шунингдек илгари импорт қилинган маҳсулотларни ўзлаштиришга мўлжаллар баённомаларини таҳлил қилиш

Ташкилий қўмита, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Давлат статистика қўмитаси, Республика саноат ярмаркаси ва Кооперация биржасининг Ижро этувчи органи


Доимо


II. КЎРГАЗМА ПАВИЛЬОНЛАРИНИ ТАЙЁРЛАШ

ВА ҚАТНАШЧИЛАРНИ УЛАРГА ЖОЙЛАШТИРИШ

2.1

Қатнашчи корхоналар ва ташкилотларнинг кўргазмага қўйиладиган маҳсулотлари турларини ва стендлари эскизларини ишлаб чиқиш ҳамда Республика саноат ярмаркаси ва Кооперация биржасининг Ижро этувчи органига тақдим этиш


Вазирликлар, идоралар, хўжалик бирлашмалари, Савдо-саноат палатаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, корхоналар, Республика саноат ярмаркаси ва Кооперация биржасининг ишчи органи


2008 йил 10 сентябрь

2.2

Республика саноат ярмаркаси ва Кооперация биржаси қатнашчиларининг кўргазмага қўйиладиган маҳсулотлари турларини, стендлари эскизларини ва уларни жойлаштириш режасини келишиш


Ташкилий қўмита, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, вазирликлар, идоралар, хўжалик бирлашмалари, Савдо-саноат палатаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Республика саноат ярмаркаси ва Кооперация биржасининг Ижро этувчи органи


2008 йил 15 сентябрь

2.3

Тадбирларни ўтказиш учун павильонлар ва мажлислар залини тайёрлаш


Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, "Ўзэкспомарказ" ММК" ОАЖ, Республика саноат ярмаркаси ва Кооперация биржасининг Ижро этувчи органи


Республика саноат ярмаркаси ва Кооперация биржаси бошланишидан бир ҳафта олдин

2.4

Республика саноат ярмаркаси ва Кооперация биржаси қатнашчилари стендларини ўрнатиш ва безаш

Республика саноат ярмаркаси ва Кооперация биржаси қатнашчилари бўлган корхоналар, "Ўзэкспомарказ" ММК" ОАЖ, Республика саноат ярмаркаси ва Кооперация биржасининг Ижро этувчи органи


Республика саноат ярмаркаси ва Кооперация биржаси бошланишидан 3 кун олдин


III. АСОСИЙ ТАДБИРЛАР ЎТАДИГАН ЖОЙЛАРНИ ТАЙЁРЛАШ

3.1

Атроф ҳудудни, павильонлар ва мажлислар залини ободонлаштириш


"Ўзэкспомарказ" ММК" ОАЖ

Доимо

3.2

"Ўзэкспомарказ" ММК" ОАЖ павильонлари ва мажлислар залининг электр таъминоти, ёритиш, кондиционерлаштириш тизимларини тайёрлаш


"Ўзбекэнерго" ДАК, "Ўзэкспомарказ" ММК" ОАЖ, Республика саноат ярмаркаси ва Кооперация биржасининг Ижро этувчи органи


Республика саноат ярмаркаси ва Кооперация биржаси бошланишидан бир ҳафта олдин

3.3

Республика саноат ярмаркаси ва Кооперация биржаси ўтказиладиган жойларда ёнғин хавфсизлиги чораларини таъминлаш


"Ўзэкспомарказ" ММК" ОАЖ, Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси ёнғин хавфсизлиги бошқармаси

Доимо

3.4

Саноат корхоналарига борилган вақтда Тошкент шаҳрида ва шаҳар атрофида транспорт ҳаракати хавфсизлиги чораларини таъминлаш


Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ички ишлар бош бошқармаси Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси


Корхоналарга бориш вақтида

3.5

Саноат ярмаркаси ишлари даврида қатнашчилар, шартномалар ва баённома-мўлжалларни рўйхатга олиш жойларини, шунингдек матбуот марказини ташкил этиш, зарур асбоб-ускуналар ва инфратузилма билан жиҳозлаш (компьютер, принтер, нусха кўпайтириш асбоблари, факс, Интернет ва ҳоказолар.)


Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, "Ўзэкспомарказ" ММК" ОАЖ,

Республика саноат ярмаркаси ва Кооперация биржасининг Ижро этувчи органи


Республика саноат ярмаркаси ва Кооперация биржаси бошланишидан бир ҳафта олдин

3.6

Республика саноат ярмаркаси ва Кооперация биржаси қатнашчиларининг овқатланишини ташкил этиш


"Ўзэкспомарказ" ММК" ОАЖ

Республика саноат ярмаркаси ва Кооперация биржасини ўтказиш даврида

3.7

Тадбирлар ўтказиладиган жойларда жамоат тартиби муҳофаза қилинишини ташкил этиш


Тошкент шаҳар ИИББ

Республика саноат ярмаркаси ва Кооперация биржасини ўтказиш даврида


IV. ТАДБИРЛАР ЎТКАЗИЛИШИНИ АХБОРОТЛАР БИЛАН

ТАЪМИНЛАШ ВА ОММАВИЙ АХБОРОТ ВОСИТАЛАРИДА ЁРИТИШ

4.1

"Ўзбекистон Республикасининг саноат маҳсулотлари" каталогини тайёрлаш, чиқариш ва тарқатиш


Ташкилий қўмита, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Иқтисодий тадқиқотлар маркази, Республика саноат ярмаркаси ва Кооперация биржасининг Ижро этувчи органи


2008 йил 1 октябргача

4.2

Республика саноат ярмаркаси ва Кооперация биржаси ўтказилиши тўғрисидаги ахборотни оммавий ахборот воситаларида (шу жумладан электрон ОАВда), Тошкент шаҳри кўчаларида расмийлаштириш ва жойлаштириш

Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Республика саноат ярмаркаси ва Кооперация биржасининг Ижро этувчи органи

2008 йил сентябрь ойидан бошлаб доимо

4.3

Оммавий ахборот воситалари вакиллари учун матбуот конференцияларини ташкил этиш ва ўтказиш


Ташкилий қўмита, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Республика саноат ярмаркаси ва Кооперация биржасининг Ижро этувчи органи


Республика саноат ярмаркаси ва Кооперация биржаси бошланишигача ва уларни ўтказиш даврида

4.4

Республика саноат ярмаркаси ва Кооперация биржаси ўтказилишини, унинг мақсади ва вазифаларини оммавий ахборот воситаларида кенг ёритиш


Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси, Республика саноат ярмаркаси ва Кооперация биржасининг Ижро этувчи органи


2008 йил сентябрь-октябрь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2008 йил, 16-сон, 119-модда.















































Время: 0.2028
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск