ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар / Қонунлар ва Олий Мажлис палаталари қарорлари / 2008 й. /

Ўзбекистон Республикасининг 21.04.2008 й. ЎРҚ-156-сон "Транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги Қонуни (Қонунчилик палатаси томонидан 13.03.2008 й. қабул қилинган, Сенат томонидан 27.03.2008 й. маъқулланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ҚОНУНИ

21.04.2008 й.

N ЎРҚ-156



"ТРАНСПОРТ ВОСИТАЛАРИ ЭГАЛАРИНИНГ

ФУҚАРОЛИК ЖАВОБГАРЛИГИНИ МАЖБУРИЙ СУҒУРТА

ҚИЛИШ ТЎҒРИСИДА"ГИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҚОНУНИ ҚАБУЛ ҚИЛИНГАНЛИГИ МУНОСАБАТИ

БИЛАН ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

АЙРИМ ҚОНУН ҲУЖЖАТЛАРИГА ЎЗГАРТИШ

ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА


Қонунчилик палатаси томонидан 2008 йил 13 мартда қабул қилинган

Сенат томонидан 2008 йил 27 мартда маъқулланган


1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган 2015-ХII-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1995 йил, N 3, 6-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, N 9, 193-модда, N 12, 269-модда; 1996 йил, N 5-6, 69-модда, N 9, 144-модда; 1997 йил, N 2, 56-модда, N 4-5, 126-модда, N 9, 241-модда; 1998 йил, N 3, 38-модда, N 5-6, 102-модда, N 9, 181-модда; 1999 йил, N 1, 20-модда, N 5, 124-модда, N 9, 229-модда; 2000 йил, N 5-6, 153-модда, N 7-8, 217-модда; 2001 йил, N 1-2, 23-модда, N 9-10, 165, 182-моддалар; 2002 йил, N 1, 20-модда, N 9, 165-модда; 2003 йил, N 1, 8-модда, N 5, 67-модда, N 9-10, 149-модда; 2004 йил, N 1-2, 18-модда, N 5, 90-модда, N 9, 171-модда; 2005 йил, N 1, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, N 9, 312-модда, N 12, 413, 417, 418-моддалар; 2006 йил, N 6, 261-модда, N 9, 498-модда, N 10, 536-модда, N 12, 656, 659-моддалар; 2007 йил, N 4, 158, 159, 164,165-моддалар, N 9, 416, 421-моддалар, N 12, 596, 604, 607-моддалар) қуйидаги ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин:


1) қуйидаги мазмундаги 135-1-модда билан тўлдирилсин:


"135-1-модда. Транспорт воситалари эгаларининг

фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш

тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг талабларини бузиш


Транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича суғурта полисларида назарда тутилмаган фойдаланиш даврида транспорт воситаларини бошқариш, худди шунингдек фақат мазкур суғурта полисларида кўрсатилган ҳайдовчилар айни шу транспорт воситаларини бошқариши тўғрисида мазкур суғурта полисларида назарда тутилган шартларни бузган ҳолда транспорт воситаларини бошқариш, -

энг кам иш ҳақининг бир баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

Фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича қонунда белгиланган мажбуриятнинг транспорт воситалари эгалари томонидан бажарилмаслиги, худди шунингдек, агар бундай мажбурий суғурта қилинмаганлиги олдиндан аён бўлса, транспорт воситаларини бошқариш, -

фуқароларга энг кам иш ҳақининг бир баравари, мансабдор шахсларга эса - энг кам иш ҳақининг уч баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади";


2) 248-модда:

биринчи қисми "135" рақамидан кейин "135-1" рақами билан тўлдирилсин;

иккинчи қисмининг:

5-бандидаги "135-моддасида" деган сўзлар "135, 135-1-моддаларида" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

6 ва 7-бандлари "135-моддасининг биринчи қисмида" деган сўзлардан кейин "135-1-моддасида" деган сўзлар билан тўлдирилсин;


3) 256-модданинг:

биринчи қисми "135" рақамидан кейин "135-1" рақами билан тўлдирилсин;

иккинчи қисми учинчи хатбошиси "135" рақамидан кейин "135-1" рақами билан тўлдирилсин;


4) 287-модданинг 1 ва 4-бандлари "135" рақамидан кейин "135-1" рақами билан тўлдирилсин;


5) 291-модда биринчи қисмининг "а" банди "135" рақамидан кейин "1351" рақами билан тўлдирилсин;


6) 304-модданинг иккинчи қисми "135" рақамидан кейин "135-1" рақами билан тўлдирилсин.


2-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1995 йил 21 декабрда қабул қилинган 163-I-сонли ва 1996 йил 29 августда қабул қилинган 256-I-сонли қонунлари билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 йил, 2-сонга илова, N 11-12; 1997 йил, N 2, 56-модда, N 9, 241-модда; 1998 йил, N 5-6, 102-модда; 1999 йил, N 1, 20-модда, N 9, 229-модда; 2001 йил, N 1-2, 23-модда, N 9-10, 182-модда; 2002 йил, N 1, 20-модда, N 9, 165-модда; 2003 йил, N 1, 8-модда, N 5, 67-модда; 2004 йил, N 1-2, 18-модда, N 5, 90-модда, N2 9, 171-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2006 йил, N 4, 154-модда, N 9, 494, 498-моддалар; 2007 йил, N1,3, 5-моддалар, N 4, 156, 164-моддалар, N 8, 367-модда, N 9, 416-модда, N 12, 598, 608-моддалар) 934-моддасининг учинчи қисми "қонунда назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно" деган сўзлар билан тўлдирилсин.

4-модда. Ушбу Қонун "Транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни билан бир вақтда кучга киради, 1-модда бундан мустасно.

Ушбу Қонуннинг 1-моддаси "Транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни кучга кирганидан кейин уч ой ўтгач, кучга киради.



Ўзбекистон Республикасининг Президенти                            И. Каримов



"Халқ сўзи" 2008 йил 22 апрель.


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2008 йил, 17-сон, 129-модда.








































Время: 0.1461
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск