Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Халқаро алоқалар / Кучини йўқотган ҳужжатлар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 18.04.2008 й. 71-сон "Словакия Республикаси билан яқин истиқболдаги ҳамкорликни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

18.04.2008 й.

N 71


СЛОВАКИЯ РЕСПУБЛИКАСИ БИЛАН ЯҚИН

ИСТИҚБОЛДАГИ  ҲАМКОРЛИКНИ ЯНАДА

РИВОЖЛАНТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ

ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги делегациясининг Словакияга 2008 йил 13-14 март давридаги ташрифи давомида Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ҳамда Словакия Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ўртасида эришилган аҳдлашувларни тўлиқ кўламда ва ўз вақтида амалга оширилишини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси билан Словакия Республикаси ўртасида яқин истиқболдаги ҳамкорликни янада ривожлантириш тадбирлари режаси (кейинги ўринларда Тадбирлар режаси деб аталади) иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Вазирликлар ва идораларнинг Тадбирлар режасини бажариш бўйича фаолиятини мувофиқлаштириш Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигига юклансин.


3. Вазирликлар ва идоралар раҳбарлари Тадбирлар режасида назарда тутилган бандларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминласинлар, уларнинг амалга оширилиши тўғрисида ҳар чоракда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ахборот тақдим этсинлар.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                           Ш. Мирзиёев






Вазирлар Маҳкамасининг

2008 йил 18 апрелдаги

71-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси билан Словакия Республикаси ўртасида

яқин истиқболдаги ҳамкорликни янада ривожлантириш

ТАДБИРЛАРИ РЕЖАСИ

Т/р

Мақсад


Тадбирлар


Муддатлари


Бажарувчилар


I. СИЁСИЙ СОҲА

1.

Сиёсий-дипломатик муносабатларни фаоллаштириш

1.1. Тошкентда Ўзбекистон Республикаси ва Словакия Ташқи ишлар вазирликлари ўртасида сиёсий маслаҳатлашувларнинг навбатдаги раундини ўтказиш


2009 йил

Ташқи ишлар вазирлиги

II. ИҚТИСОДИЙ МУНОСАБАТЛАР СОҲАСИ

2.

Савдо-иқтисодий ва инвестиция соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантириш

2.1. Словакия тадбиркорлари ташрифини ташкил этган ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги ва Словакия Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ўртасида Иқтисодий ҳамкорлик тўғрисидаги меморандумни имзолаган ҳолда Тошкент шаҳрида Савдо-иқтисодий ва илмий-техник ҳамкорлик бўйича Ўзбекистон-Словакия ҳукуматлараро комиссиясининг навбатдаги мажлисини ўтказиш


2008 йил II ярим йиллик

Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси, манфаатдор вазирликлар ва идоралар

2.2. Тегишли икки томонлама битим имзолаш йўли билан Ўзбекистон ва Словакия Савдо-саноат палаталари ўртасида ҳамкорликни йўлга қўйиш


2008 йил

Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси

2.3. Ўзбекистон фермерларининг Словакияга танишув ташрифини ташкил этиш масалаларини ишлаб чиқиш

2008 йил

Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Фермер хўжаликлари уюшмаси, Ташқи ишлар вазирлиги


2.4. Ўзбекистонда Словакия инвестициялари ва технологияларини жалб этган ҳолда автомобиль шиналари ишлаб чиқаришни ташкил этиш имкониятларини ўрганиб чиқиш

2008-2009 йиллар

Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, "Ўзавтосаноат", акциядорлик компанияси, манфаатдор вазирликлар ва идоралар


2.5. Ўзбекистон вакилларини Словакия корхоналарида ишлаш учун юбориш имкониятларини ўрганиб чиқиш


2008 йил

Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги







































Время: 0.0031
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск