Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Халқаро алоқалар / Кучини йўқотган ҳужжатлар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 18.04.2008 й. 72-сон "Австрия Республикаси билан яқин истиқболдаги ҳамкорликни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

18.04.2008 й.

N 72


АВСТРИЯ РЕСПУБЛИКАСИ БИЛАН

ЯҚИН ИСТИҚБОЛДАГИ ҲАМКОРЛИКНИ

ЯНАДА РИВОЖЛАНТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ

ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги делегациясининг Австрияга 2008 йил 12 мартдаги ташрифи давомида Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ҳамда Австрия Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ўртасида эришилган аҳдлашувларни тўлиқ кўламда ва ўз вақтида амалга оширилишини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси билан Австрия Республикаси ўртасида яқин истиқболдаги ҳамкорликни янада ривожлантириш тадбирлари режаси (кейинги ўринларда Тадбирлар режаси деб аталади) иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Вазирликлар ва идораларнинг Тадбирлар режасини бажариш бўйича фаолиятини мувофиқлаштириш Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигига юклансин.


3. Вазирликлар ва идоралар раҳбарлари Тадбирлар режасида назарда тутилган бандларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминласинлар, уларнинг амалга оширилиши тўғрисида ҳар чоракда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ахборот тақдим этсинлар.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                           Ш. Мирзиёев






Вазирлар Маҳкамасининг

2008 йил 18 апрелдаги

72-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси билан Австрия Республикаси ўртасида

яқин истиқболдаги ҳамкорликни янада ривожлантириш

ТАДБИРЛАРИ РЕЖАСИ

Мақсад


Тадбирлар


Муддатлари


Бажарувчилар


I. СИЁСИЙ СОҲА

Сиёсий-дипломатик муносабатларни фаоллаштириш

1.1. Тошкентда Ўзбекистон Республикаси ва Австрия Ташқи ишлар вазирликлари ўртасида сиёсий маслаҳатлашувларнинг навбатдаги раундини ўтказиш


2009 йил

Ташқи ишлар вазирлиги

II. ИҚТИСОДИЙ МУНОСАБАТЛАР СОҲАСИ

Савдо-иқтисодий ва инвестиция соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантириш

2.1. Венада Савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича Ўзбекистон-Австрия қўшма комиссиясининг тўртинчи йиғилишини ўтказиш


2008 йил июль

Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, манфаатдор вазирликлар ва идоралар


2.2. Иқтисодиёт ва меҳнат федерал вазири бошчилигидаги Австрия ишбилармон доиралари делегациясининг Ўзбекистонга ташрифини ташкил этиш


2008 йил II ярим йиллик

Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Савдо-саноат палатаси, манфаатдор вазирликлар ва идоралар


III. МАДАНИЙ-ГУМАНИТАР ҲАМКОРЛИК

Туристик қўшма чартер рейслар ташкил этиш ҳамда Ўзбекистон вакил-ларини Австрия ўқув юртларида ўқитиш йўли билан туризм соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантириш


3.1. Ўзбекистон ва Австрия авиация маъмурлари ўртасида ҳамкорлик ўрнатиш, иккала мамлакат ўртасида тўғридан-тўғри ҳаво алоқаси ўрнатиш масалаларини ўрганиш, шунингдек туристик қўшма чартер рейслар ташкил этиш


2008-2009 йиллар

"Ўзбекистон ҳаво йўллари" миллий авиакомпанияси, "Ўзбектуризм" миллий компанияси


3.2. Ўзбекистон вакилларини Вена ва Зальбург туризм ва меҳмонхона хўжалиги институтларида ўқитишни ташкил этиш


2008-2009 йиллар

"Ўзбектуризм" миллий компанияси, Ташқи ишлар вазирлиги








































Время: 0.0037
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск