ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Солиқлар. Мажбурий тўловлар / 1997 йилдан 2007 йилгача солиқ қонунчилигига оид ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Бошқа масалалар /Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 24.08.2001 й. 351-сон "Юридик шахс бўлмасдан тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи жисмоний шахслар ва деҳқон хўжаликлари аъзоларини давлат томонидан ижтимоий суғурталаш тўғрисида"ги Қарори
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
24.08.2001 й.
N 351
ЮРИДИК ШАХС БЎЛМАСДАН
ТАДБИРКОРЛИК ФАОЛИЯТИ БИЛАН
ШУҒУЛЛАНУВЧИ ЖИСМОНИЙ ШАХСЛАР
ВА ДЕҲҚОН ХЎЖАЛИКЛАРИ АЪЗОЛАРИНИ
ДАВЛАТ ТОМОНИДАН ИЖТИМОИЙ
СУҒУРТАЛАШ ТЎҒРИСИДА
Юридик шахс бўлмасдан тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи фуқаролар ва деҳқон хўжаликлари аъзоларининг давлат томонидан суғурталанишга доир конституциявий ҳуқуқларини рўёбга чиқариш ва улар тўлаган суғурта бадалларининг шахсий ҳисобга олиб борилишини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Қуйидагилар:
Юридик шахс бўлмасдан тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи жисмоний шахсларнинг меҳнат стажини ҳисобга олиш ва уларнинг бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига бадаллар ажратиши Тартиби 1-иловага мувофиқ;
Деҳқон хўжаликлари аъзоларини ижтимоий суғурталаш ва уларнинг ижтимоий таъминоти тўғрисидаги Низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси, Ўзбекистон товар ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорлар палатаси ҳамда Деҳқон ва фермер хўжаликлари уюшмаси аҳоли ўртасида ўзини ўзи иш билан таъминлаш орқали даромад олувчи фуқароларни давлат томонидан суғурталаш мақсадлари, тамойиллари ва механизми тўғрисида оммавий ахборот воситалари орқали фаол тушунтириш ишларини олиб борсинлар.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Юридик шахс бўлмасдан тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи жисмоний шахсларнинг меҳнат стажини ҳисобга олиш ва уларнинг Пенсия жамғармасига бадаллар ажратиши тартибини тасдиқлаш тўғрисида" 1998 йил 28 январдаги 47-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1998 й., 1-сон, 4-модда);
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Деҳқон хўжаликлари аъзоларини ижтимоий суғурталаш ва уларнинг ижтимоий таъминоти тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида" 1998 йил 9 июлдаги 289-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1998 й., 7-сон, 25-модда) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ў. Султонов
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2001 йил, 15-16-сон, 109-модда.
"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 2001 й., N 8, 50-модда.