Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Қишлоқ ва сув хўжалиги / Қишлоқ хўжалиги техникаси. Машина ва трактор парклари /

Машина-трактор паркларининг ва қишлоқ хўжалик корхоналарининг машина саройлари тўғрисида Низом (АВ томонидан 12.07.1999 й. 772-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

12.07.1999 й.

N 772


ҚИШЛОҚ ВА СУВ ХЎЖАЛИГИ ВАЗИРЛИГИ

ТОМОНИДАН ТАСДИҚЛАНГАН

26.06.1999 й.

N 01/09-151

КЕЛИШИЛГАН:

“ЎЗҚИШХЎЖТАЪМИНОТТУЗАТИШ”




Машина-трактор паркларининг ва қишлоқ

хўжалик корхоналарининг машина

саройлари тўғрисида

НИЗОМ


1. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1.1. Машина саройи машина-трактор паркининг ёки қишлоқ хўжалик корхонасининг таъмирлаш-хизмат қилиш базасининг объектларидан биридир, бу ерда техника ва ундан ечилган таркибий қисмларни сақлаш ташкил қилинади, янги техникани буткул йиғиш, ҳисобдан чиқарилган техникани қисмларга ажратиш ва нуқсонлаш, машина-трактор агрегатларини бутлаш ва созлаш, оддий қишлоқ хўжалик машиналарини сақлашга қўйишдан олдин таъмирлаш ишлари амалга оширилади.


1.2. Машина саройи таъмирлаш-хизмат қилиш базасининг майдонида жойлашади, қишлоқ хўжалик машиналарига техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш бўлимларидан, фойдаланилаётган машиналарнинг қисқа муддатли сақлаш жойларидан девор билан ажратиб қўйилади; ёпиладиган дарвозаси бўлиши керак.


1.3. Машина саройи O`z DST 932: 1999 "Қишлоқ хўжалигида фойдаланиладиган техника. Сақлаш қоидалари" Давлат стандарти, 816-01-31 сонли "Марказий қўрғонча, хўжаликлар таъмирлаш-техник базалари" номли намунавий лойиҳа ечимлари (1-илова), машина-трактор паркидаги ва қишлоқ хўжалик корхонасидаги техниканинг сони ва ишлаш шароитини ҳисобга олган ҳолда ташкил қилинади.


1.4. Машина саройида қуйидаги ишлар бажарилади:

машиналарни сақлашга қабул қилиш, машиналарни сақлашга тайёрлаш (тозалаш, ювиш, омборда сақланиши лозим бўлган таркибий қисмларни ечиш, машинанинг узел, агрегат ва ишчи органларини консервациялаш);

машиналарни ва уларнинг узел ва агрегатларини сақлаш жойларга қўйиш;

сақлашга тайёрлашда машиналарга техник хизмат кўрсатиш;

сақлаш давомида машиналарга техник хизмат кўрсатиш;

сақлашдан чиқарилиб, фойдаланишга топширилаётганда машиналарга техник хизмат кўрсатиш;

янги олинган қишлоқ хўжалик машиналарини қабул қилиш, йиғиш, синаб кўриш, дастлабки ростлаш ва чиниқтириш;

машиналарни ва агрегатларни бутлаш, ростлаш ва технологик созлаш;

мураккаб бўлмаган қишлоқ хўжалик машиналари ва мосламаларини тузатиш;

трактор, комбайин ва бошқа қишлоқ хўжалик машиналарини тузатишга топшириш ва тузатилган машиналарни сақлашга қабул қилиш;

бутланган машиналарни фойдаланишга бериш;

ҳисобдан чиқарилган тракторларни, комбайинларни ва бошқа қишлоқ хўжалик машиналарини қисмларга ажратиш ва нуқсонлаш;

узел, агрегат ва деталлардан алмашиш фондини ташкил қилиш;

машиналарни сақлашга қўйишда ишлатиладиган ҳар хил тагликлар ва ностандарт ускуналар ясаш.


1.5. Машина саройида қишлоқ хўжалик техникаси уч хил усулда сақлашга қўйилади: очиқ, ёпиқ ва аралашган.

энг яхши усул бу ёпиқ сақлашдир, бунда машиналар, агрегатлар, узел ва деталлар гаражларда, омборхоналарда, махсус ва бу мақсад учун мослаштирилган биноларда жойлаштирилади. Бу ерда улар иқлим ва атмосфера таъсирларига камроқ учрайди. Авваламбор ёпиқ жойларда атмосфера таъсиридан тез ишдан чиқадиган, уларни тайёрлашга ва хизмат кўрсатишга катта харажат талаб этиладиган гербицид ва заҳарли дорилар солиш машиналари ва мосламаларини, мураккаб ва қиммат ўрим-йиғим комбайинларини, тракторларни ва бошқа машиналарни сақлаш лозим. Ёпиқ сақлаш усулда детал, узел ва агрегатларни машиналардан ечмасдан қолдирса бўлади.

Очиқ сақлаш усули асосан омоч, борона, культиватор, хаскаш ва шунга ўхшаш машиналарни қисқа муддатли сақлаш учун тавсия этилади. Бу усул машиналардан ҳеч бир узел ва деталларни ечмасдан очиқ майдончалардан сақлаш билан таърифланади.

Аралашган ҳолда сақлаш усули ёпиқ ва очиқ сақлаш усулларини мужассамлаштирган. Мураккаб машиналар (комбайинлар, қувватли тракторлар, ўғит солиш машиналари) ёпиқ жойларда сақланади, бошқалари қаттиқ қопламали махсус жиҳозланган майдончаларда сақланади. Баъзи бир ҳолларда мураккаб машиналарни очиқ майдончаларда, бостирмалар остида сақлашга рухсат этилади (2-илова), фақат бу ҳолда машиналардан очиқ атмосферада тез емириладиган узел ва агрегатлар: аккумулятор батареяси, понасимон тасмалар, резина ва газмолдан тайёрланган деталлар, втулкароликни занжирлар ва шунга ўхшашлар ечилади ва махсус жиҳозланган омборга сақлашга топширилади. машиналар албатта консервация, герметизация қилиниши ва тагликларга ўрнатилиши шарт.


1.6. Ушбу низом агросаноат комплексида хўжалик юритувчи субъект мақомидаги фаолият кўрсатувчи барча қишлоқ хўжалик корхоналари фермер ва деҳқон хўжаликлари, ширкатлар ва бошқалар) учун ҳам, мулкчилик шаклларидан қатъи назар, тааллуқлидир.


1.7. Хўжалик юритувчи субъект мақомидаги фаолият кўрсатувчи машина саройлари амалдаги қонунчилик асосида ишлаб чиқилган ва тасдиқланган Низомига эга бўлиши лозим.


1.8. Машина саройи фаолияти бўйича жавобгарлик машина саройи мудирига юклатилади.



2. МАШИНА САРОЙИГА БЎЛГАН ТАЛАБЛАР


2.1. Машина саройи таркибига:

техникани сақлаш учун иморатлар (гаражлар, омборлар, бостирмалар) ва қаттиқ қопламали қиялаб текисланган майдонлар;

машина ва агрегатларни ростлаш ва бутлаш майдони;

юккўтаргич механизми билан жиҳозланган юклаш-тушириш майдони;

машинадан ечиладиган алмашинуви ишчи органлари, аккумуляторлар, втулка-роликни занжирлар, резина ва газмолдан тайёрланган деталлар сақлаш учун стеллажлар қўйилган омборлар;

машина саройидан ажратиб қўйиш тавсия қилинадиган, ҳисобдан чиқарилган техника қисмларга ажратиш ва нуқсонлаш майдони;

темир-терсак чиқиндиси сақлаш майдони;

коррозияга қарши қопламалар (ҳимоялаш мойи, сақловчи таркиблар ва лакбўёқ қопламалар) қопловчи асбоб-ускуна билан жиҳозланган консервация пости;

юккўтарувчи асбоб-ускуна (қўзғалувчи кранлар, гараж домкрати), машина сақлашга қўйиш учун мослама ва тагликлар;

ёнғинга қарши асбоб-ускуна ва анжомлар (шчитлар, қум яшиклар, ёнғинга қарши резервуарлар);

ишчи ва захира (ёнғинга қарши) дарвозалари бўлган ҳудуд;

ҳужжатларни расмийлаштирадиган кўмакчи хона;

машиналарни сиртқи ювиш ва тозалаш майдони (сақлаш зонасидан ташқарида) киради.


2.2. Машина саройи майдонининг плани ва жиҳозлари амалдаги намунавий лойиҳалар ҳамда O`z DST 932: 1999 "Қишлоқ хўжалигида фойдаланиладиган техника. Сақлаш қоидалари" ни инобатга олган ҳолда қабул қилинади.


2.3. Машина саройи ҳукмронлик қилувчи шамолларни ҳисобга олган ҳолда жойлаштирилади. Машина ва жиҳозларни сақлаш зоналари қум ва қор кўчки уюмларидан, ёнғинга қарши ва меҳнат хавфсизлиги қоидаларини ҳисобга олган ҳолда ҳимояланган бўлиши зарур, шунинг учун ёпиқ иморатлар, омборлар, бостирмалар жойнинг периметри бўйича жойлашиши керак.


2.4. Машиналарни сақлаш учун очиқ майдонлар саройининг сув тошмайдиган жойларида уюштирилади, уларнинг периметри бўйича оқова сув чиқиб кетадиган ариқ бўлиши керак.


2.5. Қаттиқ қопламали майдонлар сатҳи ёмғир, қор ва муз сувлари оқиб кетиши учун асосий оқова ариқ томонга 2.....3 оС лик нишаб бўлиши зарур. Қаттиқ қоплама сифатида асфальт, асфальтобетон, бетон, шағал фойдаланилади. Қоплама янги бўлмасдан, қўзғалаётган ва сақлашда турган машиналарнинг оғирлигига дош берадиган, техникани бир ёки икки қатор қилиб жойлаштириш мумкин.


2.6. Очиқ майдонлардаги машиналар ўртасидаги энг қисқа масофа 0,7 м. дан, машина қаторлари орасидаги масофа 6 м. дан кам бўлмаслиги керак. Майдонлар кенглиги машиналарни ўлчами ва ўрнатиш усулига қараб аниқланади. Одатда, узунчоқ ер бўлагининг кенглиги бир қаторлик жойлаштиришда - 2....3 м, икки қаторлик жойлаштиришда 4....6. м. Қаттиқ қопламали майдонларда тиркама машиналарнинг ишчи органларни жойлаштириш мақсадга мувофиқдир.


2.7. Сақлаш жойларининг сони ва тури машина саройида сақлаш зарур бўлган техниканинг мавжудлигига қараб аниқланади.


2.8. Машина саройи майдони кўкаламзорлаштирилган, электр қуввати ва сув билан таъминланган бўлиши керак.



3. МАШИНА САРОЙИДА ИШЛАРНИ ТАШКИЛЛАШТИРИШ


3.1. Машиналарни сақлашга қабул қилиш ва сақлашдан бериш бир томонидан машина саройи мудири ва бошқа томондан шу техникага бириктирилган тракторчи-механизатор ўртасида O`z DST 932:1999 Давлат стандартига биноан амалга оширилади.

Техникани узоқ муддатли сақлашга қабул қилиш ва сақлашдан беришда ушбу Низом (3, 4-иловага қаранг) белгиловчи шакл асосида техник ҳолати ва бутлигини кўрсатиб берувчи далолатнома тузилади, қисқа муддатли сақлашда - машиналарни сақлашга қўйиш ва фойдаланишга топшириш ҳисоб-китоби журналига (5-илова) мувофиқ ёзувлар киритилади.


3.2. Қишлоқ хўжалик техникасини сақлашга қўйишда, у албатта ювилган, тозаланган, мойланган бўлиши керак.


3.3. Машиналар сақлашга қўйилганда вақти-вақтида техника ҳолати, техникани тагликларга ўрнатилганлигининг пухталиги, изоляция қилинган жойларнинг ҳимояланганлиги текшириб турилади, аниқланган камчиликлар бартараф этилади.


3.4. Мураккаб бўлмаган қишлоқ хўжалик машиналарини сақлашга қўйишда ёки машина саройидан беришда "Машинани сақлашга қўйиш ва фойдаланишга топшириш ҳисоб-китоб журналига", ҳамда "Машинанинг инвентар карточка"сига (6-илова) мувофиқ ёзувлар киритилади.


3.5. Ҳар бир машина саройининг 7-иловада келтирилган шаклда паспорти ва техникани тури бўйича сақлашда жойлаштириш схемаси ишлаб чиқилган бўлиши лозим.


3.6. Фермер ва деҳқон хўжаликлари, ширкатлар ўз балансидаги техникани МТП ёки бошқа қишлоқ хўжалиги корхонаси машина саройига шартнома асосида сақлашга қўйишлари мумкин.


3.7. Фермер ва деҳқон хўжаликлари, ширкатлар ўзларининг таъмирлаш-хизмат қилиш базаларида, ушбу Низомга биноан ташкил қилинган сақлаш бўлим (сектор)ларида техникани сақлашни амалга оширадилар.


3.8 Алоҳида машина саройига эга бўлмаган хўжалик юритувчи субъектлар ўз мулклари бўлган техникалардан белгиланган тартиб-қоидаларга асосан фойдаланиш, сақлаш, таъмирлаш ва ҳисоб-китоб юритишни таъминлашлари лозим.



4. МАШИНА САРОЙИНИНГ

ИХТИСОСЛАШТИРИЛГАН ХИЗМАТИ


4.1. Машина саройининг ихтисослаштирилган хизмати корхона раҳбарининг ушбу Низомга мувофиқ буйруғи билан ташкил қилинади.


4.2. машина саройининг ихтисослаштирилган хизмати қишлоқ хўжалик техникасини яхши сақланганлигини ва мавсумий дала ишларига тайёргарлигини таъминлашга боғлиқ ишларни олиб боради:

сақлашга тайёрлаш ва қўйиш; сақлашдан чиқариш; янги машиналарни бутлаш ва уларни созлаш, сақлаш мобайнида машиналарга техник хизмат кўрсатиш;

ҳисобдан чиқарилган техникани қисмларга ажратиш ва нуқсонлаш.

Машина саройи ишчилари сони ишлаб чиқариш базасининг тури ва техникалар сони, меҳнатни механизациялаш воситалари мавжудлигига қараб белгиланади. Ҳар бир муайян ҳолатда машина саройи ишчиларнинг сони сақланаётган техника сонига ва мавжуд вақт меъёрларига асосан аниқланади.


4.3. Машина саройи мудири машина саройининг ихтисослаштирилган хизматига раҳбарлик қилади. Мудир кўрсатмаларини унинг қўл остидаги барча ишчилар бажариши шарт.


4.4. Машина саройининг ихтисослаштирилган хизмати тракторларни, комбайнларни ва бошқа қишлоқ хўжалик машиналарини машина саройига механизаторлардан (тракторчи-машинистлардан) ёки бўлимлардан тозаланган ҳолда қабул қилади.


4.5. Машинани сақлашга машина саройининг ишчилари қўядилар. Йиғим-терим техникалар оммавий равишда сақлашга қўйишда асосий ишида машғул бўлмаган тракторчи-машинистлар ҳам ишга жалб қилинади. Бу ҳолда уларга қуйидаги ишларни бажариш топширилади: машинани лой, ўсимлик, минерал ўғит ва пестицид қолдиқларидан тозалаш, ювиш ва конвенсация постига ёки сақлашга жойига олиб бориш, машинадан омборда сақланиши лозим бўлган узел ва деталларни ечиш.

Ихтисослаштирилган хизмат звенолари машиналар ишчи органларини, уларнинг узел ва агрегатларини сақлашга тайёрлаш ва консервациялаш, шикастланадиган сиртларини лакбўёқ билан бўяш, герметизация ва машиналарни таянч, таглик ва шунга ўхшаш нарсаларга ўрнатиш ишларини бажаради.


4.6. Техникани машина саройига қабул қилиниши ва машина саройидан чиқарилиши фақат бутланган ҳолда бўлади. Машина бутлиги тўлиқ бўлмаган ҳолда, етишмайдиган таркибий қисмлар ва деталлар кўрсатилган далолатнома тузилади. Далолатнома машина-трактор парки бухгалтериясига ва бош муҳандисга топширилади. Далолатноманинг учинчи нусхаси машина саройи мудирида, машинани етишмайдиган деталлар билан бутлаш чораларини кўриш учун қолдирилади.


4.7. Машина саройининг ихтисослаштирилган хизмати техникани мавсумий дала ишларига йиллик календарь режа (8-илова) асосида тайёрлайди, агрономик хизмат ишлаб чиққан технологик карталар бўйича агрегатларни ва машиналарни тўғри ва ўз вақтида бутлашга жавоб беради.


4.8. Машиналар ҳолати ёпиқ бинода сақланаётганда икки ойда камида бир марта, очиқ майдонларда ва бостирмаларда сақланаётганда ойда бир марта текшириб турилади.

Кучли шамол, ёмғир ва қордан сўнг дарҳол текширувчи ва аниқланган камчиликларни тузатишни ўтказиш зарур.

Бажарилиши лозим бўлган ишлар:

таянч ва тагликларга машиналарни тўғри ўрнатилиши (турғунлиги, қийшайиш ва букилишининг йўқлиги); шиналардаги ҳаво босими, герметизациянинг пухталиги, коррозияга қарши қопламалар ҳолати, ҳимоялаш мосламаларнинг ҳолати текширилади.

Аниқланган нуқсонлар бартараф этилади.


4.9. Машина саройи ишчилари керакли жиҳоз, асбоб-ускуна, материаллар билан таъминланиши зарур; зарурият бўлганда улар ўзлари машиналарни сақлашга қўйишга керак бўладиган таянчлар, тикинлар, ғилоф ва бошқа мосламаларни ясайдилар.


4.10. Машина саройи ишчилари ўзларининг асосий вазифаларидан бўш бўлганларида хўжаликдаги қишлоқ хўжалик машиналарини тузатишда иштирок этадилар.



5. МАШИНА САРОЙИ МУДИРИНИНГ

ВАЗИФАЛАРИ ВА ҲУҚУҚЛАРИ


5.1. Машина саройи мудири лавозимига муҳандис-механик тайинланади. У машина-трактор паркининг ёки қишлоқ хўжалик корхонасининг бош муҳандисига бўйсунади, унинг раҳбарлиги остида ишлайди ва моддий жавобгар шахс сифатида бош ҳисобчига ҳисобот беради. Ўзининг ишида ички тартиб қоидаларга, буйруқларга, фармойишларга ва корхона раҳбарининг йўл-йўриқларига ва юқори ташкилот кўрсатмаларига амал қилади.


5.2. Машина саройи мудири:

амалдаги қоидалар ва стандартлар бўйича техникалар сақланишини таъминлаши;

тузатиш техник шартларига биноан мураккаб бўлмаган қишлоқ хўжалик машиналарини тузатишни таъминлаши;

қабул қилиш-топшириш далолатномаларида, инвентар карталарида ёки махсус журналда машина саройига қабул қилинаётган ва машина саройидан дала ишларига чиқарилаётган техникани, механизатор ёки тракторчига топширилаётган қишлоқ хўжалик техникасини ҳисоб-китобини олиб бориши;

белгиланган тартибда машина саройида бажарилаётган ишлар борасида, машиналарни коррозияга қарши ҳимоялашга ишлатиладиган восита, материал ва консервацион таркиблар сарфи бўйича ҳисоб-китоб ҳужжатларини бухгалтерия олдида ҳисобот олиб бориши;

хўжаликка келаётган янги техникани олиши, созлигини ва бутлигини текшириши; йиғишда, зарур бўлганда машинани чиниқтиришда иштирок этиши, қабул қилиш далолатномаларини расмийлаштириши ва бухгалтерияга топшириши;

ҳисобдан чиқарилган машиналарнинг узел ва агрегатларини қисмларга ажратишни ва деталларни нуқсонлашни, яроқли деталларни фойдаланишга, яроқсизини темир-терсак чиқиндисига топширишни ва темир-терсак чиқиндисини машина саройидан иккиламчи қора темир-терсак базаларига жўнатишни ташкил қилиши;

техникани сақлашга қўйиш, сақлаш мобайнидаги хизмат, сақлашдан чиқариш, қишлоқ хўжалик машиналарини кўриги ва таъмирини ўтказиш графикларини ишлаб чиқиши;

машиналарни сақлашда ва тузатишда фойдаланиладиган жиҳозлар, эҳтиёт қисмлар, консервацион ва бошқа материаллар талабномаларини ишлаб чиқиши;

машина-трактор агрегатларини бутлаш бўйича ишларни ташкил қилиши;

қишлоқ хўжалик техникасига техник хизмат ва тузатишда ишлатиладиган асбоб-ускуна, мослама, жиҳозларда фойдаланишни билиши ва уларни доимо ишга лаёқатли ҳолатда тутиши;

механизаторларга бутланган машиналарни топшириши ва қабул қилиши, машина саройидаги машиналарни бутлигини бузишга йўл қўймаслиги;

вақти-вақтида бош муҳандисга машиналарнинг техник ҳолати ва механизаторларнинг техника сақловига муносабати бўйича ахборот бериб туриши;

техникага сақлашдаги техник хизмат ва тузатиш, асбоб-ускуна ва жиҳозлардан фойдаланиш қоидалари, янги маркадаги машиналар тузилиши бўйича машина саройи ишчиларини ўқишини ташкил қилиши ва ўтказиши;

ўз вақтида топшириқларни бажарувчиларга етказиш, уларни ишчи жойларга тақсимлаши;

машина саройида машиналарни сақлашда техник хизмат ва тузатишдаги қоида ва технологияларга амал қилинишини таъминлаши, дала ишларига машиналарни тайёргарлик режаларини бажарилишини назорат қилиши;

машина саройи ҳудудида зарур тартибни таъминлаши;

ўз вақтида машина саройи ишчиларига кўрсатма бериши, уларнинг билимини ва меҳнат хавфсизлиги ва ёнғинга қарши хавфсизлик қоидаларига риоя қилинишини текшириши ва назорат қилиши керак.


5.3. Машина саройининг мудири:

ишчилардан машина саройида техникани сақлашга қўйишда, хизмат қилишда ва тузатишда кўзда тутилган технологик жараёнга асосан барча операцияларни ўз вақтида ва сифатли бажарилишини талаб қилишга;

техникани яхши сақлашлиги бўйича машина саройи ишчиларини ва механизаторларни рағбатлантириш бўйича, шунингдек техникага ва унинг бутлигига совуққонликда бўлганларга жазо учун раҳбариятга таклифлар беришга;

машина саройида меҳнат хавфсизлиги ва ёнғинга қарши хавфсизлик қоидаларини бузувчи шахсларни ишдан четлатишга;

занжир тасмали (гусеницали) тракторларни бевосита хўжаликлар ҳудудларида сақлаш учун жойлар ижараси бўйича раҳбариятга тақдимнома беришга ҳақлидир.


5.4. Машина саройининг мудири:

машина саройидаги мураккаб бўлмаган машиналарни сақлашда тайёрлаш ва тузатиш ишларини ўз вақтида ва сифатли қилиб бажарилишига, қишлоқ хўжалик техникасини сақланишига;

машина саройи ҳудудида машиналарни сақланишига;

машиналар ва жиҳозлар бутлигига, техникани сақлашга қўйишда қўлланиладиган тагликлар ва стеллажлар мавжудлигига, ҳамда сақлашда техник хизмат ва тузатишда фойдаланиладиган мослама, асбоб-ускуна ва воситаларни техник ҳолатига;

машина саройини ёнғинга қарши асбоб-ускуна ва анжомлар билан жиҳозланишига;

ишчилар ва машина саройида машғул механизаторлар меҳнат хавфсизлиги ва ёнғинга қарши хавфсизлик қоидаларига амал қилишга;

меҳнатни оқилона ташкил қилинишига, ички меҳнат тартиби қоидаларига, машина саройида меҳнат ва технологик интизомига қатъий амал қилинишига;

техник ҳужжатларни тўғри олиб борилишига, ишлатилган материаллар ва пул маблағларини бирламчи ҳисоб-китобига;

машина саройи ишчилари меҳнат ва технологик интизомни бузганлиги, амалдаги қонунларга асосан техникани нотўғри сақлаши натижасида хўжаликка келтирилган моддий зарарга жавоб беради.



6. МАШИНА САРОЙИ ИШЧИЛАРИНИНГ

ҲУҚУҚЛАРИ ВА ВАЗИФАЛАРИ


6.1. Машина саройи ишчиларининг ҳуқуқларини ва вазифаларини амалдаги белгиланган тартиб қоидалар асосида тузилган ишчи ва машина саройи мудири ўртасидаги меҳнат шартномаси белгилайди.


6.2. Ишчи ва машина саройи мудири ўртасида пайдо бўладиган меҳнат тортишувлари белгиланган тартибда ҳал қилинади.

Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида Давлат рўйхатига олингандан сўнг аввалги "Колхоз, совхоз ва хўжаликлараро корхоналар машина саройи тўғрисидаги Низом" (СССР ҚХВ 14.12.78 тасдиқланган) Ўзбекистон Республикаси ҳудудида татбиқ этилмайди.






1-ИЛОВА


Машина саройининг намунавий лойиҳа ечимларининг

(ТП- 816-01-31) асосий тахминий кўрсаткичлари

Кўрсаткич


МТП ёки к/х корхонасидаги тракторлар ва

ўзиюрар машиналари сони


В


Б


А


25


50


75


50


75


100


75


100


150


200


Участок майдони, га


1,84

3,35

4,42

2,26

3,0

3,38

2,12

2,6

3,28

4,26

Қурилиш майдони, га


0,59

1,11

1,59

0,76

1,62

1,39

0,87

1,04

1,47

1,87

Ўтиш йуллари майдони, га


1,02

1,9

2,5

1,16

1,63

1,77

1,06

1,38

1,65

2,25

Кўкаламзорлаштириш майдонига,


0,23

0.34

0,33

0,34

0,35

0,22

0,19

0,18

0,16

0,14

Қурилиш зичлиги, %


32,1

33,1

36,0

33,6

34,2

41,1

41,0

40,0

44,8

43,9

Майдондан фойдаланиш, %


87,5

89,9

92,5

85,0

88,3

93,5

91,5

93,1

95,1

96,7

Изоҳ: " В " типидаги қишлоқ хўжалик техникасининг барчаси МТП машина саройида, "Б" ва "А" типларидаги қишлоқ хўжалик техникаларининг бир қисми бевосита дала ишларига яқин жойларда майдонларда сақланади.






2-ИЛОВА


Тавсия қилинадиган сақлаш усуллари

Машиналар ва уларнинг

таркибий қисмлари турлари


Сақлаш жойи


Очиқ майдонча


Бостирма остида


Омбор


Тракторлар:





эанжир тасмали ғилдиракли ва узиюрар шассили жумладан хорижий тракторлар


-

+

-

Тиркамалар


-

-

-

Юқортгичлар


+

-

+

Омочлар


-

+

-

Сушильниклар, боронлар сукалар, тишли боронлар


+

-

-

Культиваторлар


+

-

-

Ўғит сепкичлар


+

-

-

Бошоқли дон сеялкалари


+

-

-

Дон-йиғиш комбайнлари


+

+

-

жумладан хорижий дон йиғиш комбайнлар


-

-

-

Ем-хашак йиғиш комбайнлари


-

+

+

жумладан хорижий ем-хашак йиғиш комбайнлар


-

+

-

Пахта тариш машиналари


-

-

+

жумладан хорижий п/т машиналари


-

+

-

Кусак териш машиналари


-

+

-

Электр асбоб-ускуналар


-

-

+

Кайишлар


-

-

+

Занжирлар


-

-

+

Ўриндиқлар


-

-

+

3-ИЛОВА


_________________________

_________________________

(МТП ва к/х корхонаси номи)

Тасдиқлайман

_________________________

(лавозими)

_________________________

(имзо)


"___" ___________ 19__й.




Машинани сақлашга қуйиш далолатномаси

N _______



"___"___________19____й.

Биз қуйидаги имзо қўювчилар, ушбу далолатномани шу ҳақда туздикки,


_____________________________________________________________________________

(лавозими, Ф.И.О.)


_____________________________________________________________________________

машина номи, маркаси, инвентар рақами ва унинг техник холати:


_____________________________________________________________________________

яроқли, тамирталаб, хисобдан чиқариш керак;


_____________________________________________________________________________


топширди, сақлашга масъул ______________________________________________қабул қилди

(лавозими, Ф.И.О.)

Машинанинг асосий таркибий қисмлари таърифи


Номи


Алмаштириш лозим


Талаб қилади


Илова


Тузатишни


Техник хизматни


Машинани сақлашга куйишда:

а) омборга топширилди



Таркибий қисмлар, асбоб-ускуна номлари



б) етишмайди:



Таркибий қисмлар, асбоб-ускуна номлари



Топширди

Қабул қилди Илова: 1. Далолатнома икки нусхада тузилади; бир нусха сақлашга масъул ходимда, иккинчиси- ҳисобхонада ва механизатор билан хисоб-китоб қилиш учун ҳужжатдир.

2. Далолатнома фақат мураккаб машинани (трактор, комбайн ва бошқалар) сақлашга қўйишда тузилади.


4-ИЛОВА


Машина ишлатишга топшириш далолатномаси

"___"__________________19___й

  

N ________________________

Биз қуйида имзо қўювчилар ушбу далюлатномани шу ҳақда туздикки сақлашга

масъул__________________________________________________________________

(лавоэими, Ф.И.О.)


________________________________________________________________________________

(машинанииг номи маркаси, инвентар рақами)

топширди_____________________________________________________________қабул қилди

(лавозими, Ф.И.О.)

Техник холати ________________________________________________________________________________

(янги тузатишдан сўнг, тузатиш, техник хизмат ва ш.к. талаб қилади)

________________________________________________________________________________________________



Машина қуйидаги асбоб-ускуна билан бутланган

Номи


Сони




Топширди

Қабул қилди

Илова: I. Далолатнюма икки нусхада тузилади, бир нусхаси-машина топширувчида иккинчи қабул қилувчида қолади.

2. Далолатнома мураккаб қишлоқ хўжалик машинаси қабул қилишда (топширишда) тузилади.


5-ИЛОВА


Машиналарни сақлашга қўйиш ва фойдаланишга

тепшириш ҳисоб-китоби журнали

Сақлаш

га қўйиш

санаси


Маши

на

номи,

русуми


Инвен

тар-

хўжалик

рақами


Техник

холати

(соз,

таьмир

талаб.

ҳисобдан

чиқариш

лозим)


Машинани сақлашга қўйишда


Имзолар


Техник

холати

(соз,

таьмир

талаб.

ҳисобдан

чиқариш

лозим)


Имзолар

омборга

топширилган


етишмай

диган


Сақлаш

га

масъул

шахс

қабул

қилди


Топ

ширди

(лавози

ми,

Ф.И.О.)


Фойдала

нишга

топши

риш

санаси


Қабул қилди (лавозими, Ф.И.О.)


Сақлашга масъул шахс топширди


йиғиш

бирлик

лари,

деталлар

нинг номи


Сони


йиғма,

бирлик

лари

нинг,

деталлар

нинг номи


Сони


6-ИЛОВА







МТП ёки қишлоқ хўжалик корхонаси ____________________________________

(номи)


Машинанинг инвентар картаси Машинанинг номи ва маркаси ________________________________________хўжалик рақами


Чиқарилган йили __________________________хўжаликка келтирилган вақти


Бошланғич баланс нархи ___________________________сўм.



Тартиб рақами


Машина саройидан машинани топшириш

Машинани сақлашга бериш


Механизатор-

нинг исми,

фамилияси

Сана

Машина-

нинг

техник ҳолати


Машинани қабул қилган механи-

затор имзоси


Сана

Машина-

нинг

техник ҳолати

Машина, саройи мудири имзоси

Туза-

тишга

бериш вақти

Туза-

тишдан

қайтиш вақти











7-ИЛОВА


КЕЛИШИЛДИ

Туман Давтехназорат

инспекцияси раҳбари

______________________________

(имзо) Ф.И.О.

"___" ____________________19__й.


ТАСДИҚЛАЙМАН

МТП ёки к/х корхонаси раҳбари


______________________________

(имзо) Ф.И.О.

"___" ____________________19__й.

МАШИНА САРОЙИ ПАСПОРТИ

(НАМУНА)

МТП ёки к/х корхонаси бош мухандиси


___________________________________

Ф.И.О.


Машина саройи мудири

___________________________________

Ф.И.О.


1. МТП ёки к/х корхонаси номи____________________________________________________


2. Ҳуқуқий ҳолати ________________________________________________________________


3. Манзилгохи_____________________________ телефон N ____________________________


4. Машина саройи майдони _______________________________________________________га


5. Қурилиш умумий майдони ______________________________________________________м


ёпиқ бинолар майдони ___________________________________________________________м2


жумладан таркибий қисмларни сақлаш омборлари майдони_________________________ м2


бостирмалар майдони ___________________________________________________________ м2


Очиқ майдонлар ________________________________________________________________ м2


6. Ўтиш йўллари майдони ________________________________________________________ га


7. Кўкаламзорлаштириш майдони _________________________________________________ га


8. Электр қуввати билан таъминланиши:


ТП __________________________________________________________________________ кВа


ЛЕП __________________________________________________________________________ км


элактрожихозларга ўрнатилган қувват _____________________________________________ квт


9. Сув билан таъминланиши:


водопровод ________________________________________________________________ м3/соат


ишлаб-чиқариш хўжалик соҳаси _______________________________________________м3/соат


сув ҳовузи _____________________________________________________________________ м3


10. Газ билан таъминланиши __________________________________________________ м3/йил


11. Сақлашга қўйиладиган техника ва сақлаш жойлар рўйхати


NN

пп

Техника номи ва русуми


Сони


Сақлашга қўйиш жойи


ёпиқ бинода


бостирма остида


Очиқ майдонда



Мураккаб к/х техникаси


1.






2.






3. ...







Оддий к/х техникаси


1.






2.






3. ...







                                





12. Бажарилиши белгиланган ишлар:



Иш тури


Бажаришга масъул шахслар


машиналарни олиб келиш, тўла йиғиш

сотуволди хизмати кўрсатиш

агрегатларни бутлаш

машиналарни чиниқтириш

машиналарни ростлаш, созлаш

герметизация, сақлашга қўйиш

консервация сақлашга қўйиш

сақлаш даврида техник хизмат қўрсатиш

хисобдан чиқарилган машиналарни қисмларга ажратиш ва нуқсонлаш



* Техникани тури бўйича машина саройида жойлаштириш схемаси ҳам паспорт билан бирга бўлиши керак.






8-ИЛОВА

КЕЛИШИЛДИ

Туман Давтехназорат инспекцияси раҳбари

______________________________

(имзо) Ф.И.О.


"___" ____________________19__й.



ТАСДИҚЛАЙМАН

МТП ёки к/х корхонаси раҳбари

______________________________

(имзо) Ф.И.О. "___"


____________________19__й.

Машиналарни дала ишларига

тайёрлаш режаси


Машина


Хўжалик рақами


Ишнинг бажарилиш санаси


Иш бажарувчининг исми, фамилияси


Илова


режа бўйича



бошида


охирида


ҳақиқий




























Время: 0.1255
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск