ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш / Банклар ва бошқа кредит ташкилотлари / Банкларда бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи /Марказий банк Бошқарувининг 03.05.2008 й. 11/5-сон "Ўзбекистон Республикаси банкларида бухгалтерия ҳисобини юритиш ва бухгалтерия ишларини ташкил қилиш тартиби тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори (АВ томонидан 11.07.2008 й. 1834-сон билан рўйхатга олинган)
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН
РЎЙХАТГА ОЛИНГАН
11.07.2008 й.
N 1834
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ
03.05.2008 й.
N 11/5
ҚАРОРИ
Ўзбекистон Республикаси банкларида
бухгалтерия ҳисобини юритиш ва бухгалтерия
ишларини ташкил қилиш тартиби тўғрисидаги
(2008 йил 21 июлдан кучга киради)
Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида"ги Қонунига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Ўзбекистон Республикаси банкларида бухгалтерия ҳисобини юритиш ва бухгалтерия ишларини ташкил қилиш тартиби тўғрисидаги йўриқнома иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Қуйидагилар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин:
Ўзбекистон Республикаси банкларида бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи тўғрисидаги йўриқнома (1998 йил 16 ноябрь, рўйхат рақами 533);
Ўзбекистон Республикаси банкларида бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи тўғрисидаги Йўриқномага 1-сон қўшимча (1999 йил 2 апрель, рўйхат рақами 533-1);
Ўзбекистон Республикаси банкларида бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи тўғрисидаги Йўриқномага 2-сон қўшимча ва ўзгартиришлар (2000 йил 13 апрель, рўйхат рақами 533-2).
3. Ушбу қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кундан сўнг кучга киради.
Марказий банк Бошқаруви раиси Ф. Муллажонов
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2008 йил, 28-сон, 276-модда.