ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар / Қонунлар ва Олий Мажлис палаталари қарорлари / 2001-2004 й. /

Ўзбекистон Республикасининг 30.08.2001 й. 271-II-сон "Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қонуни

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ҚОНУНИ

30.08.2001 й.

N 271-II



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

АЙРИМ   ҚОНУН   ҲУЖЖАТЛАРИГА

ЎЗГАРТИШЛАР ВА ҚЎШИМЧАЛАР

КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


Ўзбекистон Республикасининг қуйидаги қонун ҳужжатларига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритилсин:

II. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 24 сентябрда қабул қилинган Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-процессуал кодекси (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1995 йил, N 2, 5-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, N 12, 269-модда; 1997 йил, N 2, 56-модда, N 9, 241-модда; 1998 йил, N 5-6, 102-модда, N 9, 181-модда; 1999 йил, N 1, 20-модда, N 5, 124-модда, N 9, 229-модда; 2000 йил, N 5-6, 153-модда, N 7-8, 217-модда; 2001 йил, N 1-2, 11, 23-моддалар):


1) 38-моддасининг 8-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"давлат божхона хизмати органлари, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиққа оид жиноятларга қарши курашиш департаменти ва унинг жойлардаги бўлинмалари - тегишинча божхона ва солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганликка доир ишлар бўйича";


2) 339-моддасининг иккинчи қисмидаги "давлат солиқ хизмати" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиққа оид жиноятларга қарши курашиш департаменти ва унинг жойлардаги бўлинмалари" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


III. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1995 йил, N 3, 6-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, N 9, 193-модда, N 12, 269-модда; 1996 йил, N 5-6, 69-модда, N9, 144-модда; 1997 йил, N 2, 56-модда, N 4-5, 126-модда, N 9, 241-модда; 1998 йил, N 3, 38-модда, N 5-6, 102-модда, N 9, 181-модда; 1999 йил, N 1, 20-модда, N 5, 124-модда, N 9, 229-модда; 2000 йил, N 5-6, 153-модда, N 7-8, 217-модда; 2001 йил, N 1-2, 23-модда):


1) 27-моддасининг биринчи қисми "солиқ органлари" деган сўзлардан кейин "Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиққа оид жиноятларга қарши курашиш департаменти ва унинг жойлардаги бўлинмалари" деган сўзлар билан тўлдирилсин;


2) қуйидаги мазмундаги 175-4-модда билан тўлдирилсин:

"175-4-модда. Иш ҳақини тақиқланган шаклларда тўлаш

Иш ҳақини тақиқланган шаклларда (алкоголли маҳсулотлар ва тамаки маҳсулотлари, шунингдек рўйхати қонун ҳужжатларида белгилаб қўйиладиган бошқа товарлар тарзида) тўлаш

мансабдор шахсларга энг кам иш ҳақининг ўн бараваридан ўн беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади";


3) 257-моддасининг иккинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Давлат санитария назорати органлари номидан маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш ва жарима солиш тариқасида маъмурий жазо чораси қўллашга қуйидагилар ҳақлидирлар:

Ўзбекистон Республикаси Бош давлат санитария врачи ва унинг ўринбосарлари;

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бош давлат санитария врачлари ҳамда уларнинг ўринбосарлари, туманларга бўлинган шаҳарларнинг бош давлат санитария врачлари ва сув транспортидаги ҳавзалар бош давлат санитария врачлари;

туманларнинг, туманларга бўлинмаган шаҳарларнинг бош давлат санитария врачлари ҳамда сув транспортидаги портлар ва сув йўллари участкалари бош давлат санитария врачлари";


4) 264-моддаси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"264-модда. Давлат солиқ органлари, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиққа оид жиноятларга қарши курашиш департаменти ва унинг жойлардаги бўлинмалари

Давлат солиқ органларига, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиққа оид жиноятларга қарши курашиш департаменти ва унинг жойлардаги бўлинмаларига ушбу Кодекс 164-моддасининг биринчи ва учинчи қисмларида, 168-моддасида, 171-моддасининг иккинчи, учинчи ва тўртинчи қисмларида, 172, 174-моддаларида, 175-моддасининг биринчи, иккинчи, учинчи ва тўртинчи қисмларида, 175-4-моддасида, 176-моддасининг биринчи қисмида, 1762, 179-1-моддаларида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишлар тааллуқлидир.

Давлат солиқ органларининг бошлиқлари, уларнинг ўринбосарлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиққа оид жиноятларга қарши курашиш департаменти бошлиғи, унинг ўринбосари, Департамент ҳудудий бошқармаларининг бошлиқлари ва уларнинг ўринбосарлари, туман ва шаҳар бўлимларининг бошлиқлари тегишинча ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган органлар номидан маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш ва маъмурий жазо чораларини қўллашга ҳақлидирлар".

V. Ўзбекистон Республикасининг 1995 йил 21 декабрдаги ҳамда 1996 йил 29 августдаги Қонунлари билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 йил, 2-сонга илова, N 11-12; 1997 йил, N 2, 56-модда, N 9, 241-модда; 1998 йил, N 5-6, 102-модда; 1999 йил, N 1, 20-модда, N 9, 229-модда) 1015-моддасининг учинчи қисмидаги "қонунда" деган сўз "қонун ҳужжатларида" деган сўзлар билан алмаштирилсин.

VII. Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 29 августда қабул қилинган "Давлат солиқ хизмати тўғрисида"ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 йил, N 9, 232-модда; 1998 йил, N 5-6, 102-модда; 1999 йил, N 9, 229-модда; 2000 йил, N 7-8, 217-модда; 2001 йил, N 5, 89-модда):


1) 3-моддасининг иккинчи қисмидаги "солиқ соҳасидаги ҳуқуқбузарликларга қарши курашиш махсус бўлинмаси" деган сўзлар чиқариб ташлансин;


2) 5-моддасининг:

биринчи қисмидаги 14 ва 15-бандлар чиқариб ташлансин;

учинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Давлат солиқ хизмати органларининг ушбу модда биринчи қисмининг 1-7-бандларида назарда тутилган ҳуқуқлари давлат солиқ хизмати органларининг барча мансабдор шахсларига, 8-13-бандларида назарда тутилган ҳуқуқлар эса, давлат солиқ хизмати органларининг фақат бошлиқларига ва уларнинг ўринбосарларига берилади".



Ўзбекистон Республикасининг Президенти                                    И. Каримов




































































Время: 0.1318
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск