ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Бухгалтерия ҳисоби. Аудит. Баҳолаш фаолияти / Баҳолаш фаолияти / Умумий қоидалар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 28.07.2008 й. 161-сон "Баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботларнинг ҳаққонийлигини экспертизадан ўтказиш механизмини тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

28.07.2008 й.

N 161


БАҲОЛАШ ТЎҒРИСИДАГИ ҲИСОБОТЛАРНИНГ

ҲАҚҚОНИЙЛИГИНИ ЭКСПЕРТИЗАДАН ЎТКАЗИШ

МЕХАНИЗМИНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Баҳоловчи ташкилотлар фаолиятини янада такомиллаштириш ва кўрсатилаётган хизматлар сифати учун уларнинг масъулиятини ошириш тўғрисида" 2008 йил 24 апрелдаги ПҚ-843-сон қарорини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

Баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботларнинг ҳаққонийлигини экспертизадан ўтказишни ташкил этиш тартиби ҳақидаги низом 1-иловага мувофиқ;

Судларнинг сўровномаларига кўра баҳсли вазиятларда баҳоланадиган объектларнинг баҳолаш бўйича материалларини экспертизадан ўтказиш бўйича эксперт комиссиясининг ишини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ;

Баҳолаш объектлари баҳоси бўйича материалларни баҳсли вазиятларда судларнинг сўровларига кўра экспертизадан ўтказиш бўйича эксперт комиссиясининг таркиби 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда:

Вазирлар Маҳкамасига қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида таклифлар киритсин;

идоравий норматив ҳужжатлар ушбу қарорга мувофиқлаштирилишини таъминласин.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                   Ш. Мирзиёев






Вазирлар Маҳкамасининг

2008 йил 28 июлдаги

161-сон қарорига

3-ИЛОВА


Баҳоланадиган объектларнинг баҳоси бўйича

материалларини баҳсли вазиятларда судларнинг

сўровномаларига кўра экспертизадан ўтказиш

бўйича эксперт комиссиясининг

ТАРКИБИ

Лавозими бўйича

-

Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги директорининг биринчи ўринбосари, комиссия раиси


Лавозими бўйича

-

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Х. Сулаймонова номидаги суд экспертизаси маркази директори, комиссия раисининг ўринбосари


Лавозими бўйича

-

Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги бошқарма бошлиғи, комиссия аъзоси


Лавозими бўйича

-

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Х. Сулаймонова номидаги суд экспертизаси маркази эксперти, комиссия аъзоси


Лавозими бўйича

-

Баҳоловчи ташкилотларнинг профессионал жамоат бирлашмалари вакиллари, комиссия аъзолари



-

эксперт



-

эксперт


Лавозими бўйича

-

Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги мутахассиси, комиссия котиби


Изоҳ.

Экспертлар реестрига киритилган экспертлар орасидан Комиссия аъзолари Комиссиянинг доимий аъзолари томонидан тасдиқланади.

Комиссиянинг доимий аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда, унинг таркибига ушбу лавозимларига янги тайинланган шахслар киритилади.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2008 йил, 31-32-сон, 299-модда.












































Время: 0.1300
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск