ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар / Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари / 2008 й. /Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 11.08.2008 й. 182-сон "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида"ги Қарори
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
11.08.2008 й.
N 182
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА
ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ, ШУНИНГДЕК
БАЪЗИЛАРИНИ ЎЗ КУЧИНИ ЙЎҚОТГАН
ДЕБ ҲИСОБЛАШ ТЎҒРИСИДА
(Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
"Тошкент давлат техника университетида кадрлар
тайёрлаш таркибини такомиллаштириш тўғрисида"
2008 йил 18 июндаги 134-сон қарори)
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Тошкент давлат техника университетида кадрлар тайёрлаш таркибини такомиллаштириш тўғрисида" 2008 йил 18 июндаги 134-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар киритилсин.
Вазирлар Маҳкамасининг "Тошкент давлат авиация институтини ташкил этиш ва унинг фаолияти масалалари тўғрисида" 1995 йил 12 июлдаги 269-сон қарори;
Вазирлар Маҳкамасининг "Тошкент давлат техника университетининг ташкилий тузилмасини такомиллаштириш тўғрисида" 2005 йил 18 майдаги 123-сон қарори 2-бандининг иккинчи хатбоши ва ушбу қарорга 1-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш.Мирзиёев
2008 йил 11 августдаги
182-сон қарорига
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг
айрим қарорларига киритилаётган
ЎЗГАРТИРИШЛАР
2. Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 4 октябрдаги 400-сон қарори билан тасдиқланган Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими тизими педагог ва муҳандис-педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишга ихтисослаштирилган олий таълим муассасалари рўйхатининг 29-банди чиқариб ташлансин.
3. Вазирлар Маҳкамасининг "Тошкент шаҳрида Халқаро Вестминстер университетини ташкил этиш тўғрисида" 2002 йил 16 январдаги 22-сон қарори 5-бандининг тўртинчи хат бошидаги "Тошкент давлат авиация институти" сўзлари "Тошкент давлат техника университетининг Тошкент шаҳар, Шаҳрисабз кўчаси, 25-уйда жойлашган Авиация факультети" сўзлари билан алмаштирилсин.
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2008 йил, 33-сон, 319-модда.