ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Инвестициялар /Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 08.09.2008 й. 201-сон "Ўзбекистон-Корея "Uz-Kor Silicon" масъулияти чекланган жамият қўшма корхонасини ташкил этиш тўғрисида"ги Қарори
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
08.09.2008 й.
N 201
ЎЗБЕКИСТОН-КОРЕЯ "UZ-KOR SILICON"
МАСЪУЛИЯТИ ЧЕКЛАНГАН ЖАМИЯТ ҚЎШМА
КОРХОНАСИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА
Хорижий инвестицияларни жалб этган ҳолда геология-қидирув ишларини ҳамда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида юқори технологиялар индустриясини ривожлантириш учун хом ашё базаси ҳисобланган қаттиқ фойдали қазилмалар қазиб олишни янада кенгайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитасининг "NeoPLANT" компанияси (Корея Республикаси) билан биргаликда Қашқадарё вилоятининг Толакўл ва Қудуқ ҳамда Самарқанд вилоятининг Сарикўл истиқболли майдонларида кварц ва кварцитлар конларини аниқлаш ва кейинчалик қазиб олиш мақсадида тадбиркорлик таваккалчилиги шартларида геология-қидирув ишларини амалга ошириш учун "Uz-Kor Silicon" қўшма корхонаси ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
2. "Uz-Kor Silicon" масъулияти чекланган жамияти қўшма корхонасининг устав капитали миқдори эквивалентда 10,4 млн. АҚШ долларига тенг эканлиги, ундан:
50 фоиз миқдоридаги "NeoPLANT" компанияси (Корея Республикаси) улушининг пул маблағлари ва асбоб-ускуналар ҳисобига шаклланиши;
50 фоиз миқдоридаги Ўзбекистон Республикаси Давлат геология қўмитаси улушининг Қашқадарё вилоятининг Толакўл ва Қудуқ ҳамда Самарқанд вилоятининг Сарикўл истиқболли майдонларида таркибида кварц мавжуд бўлган хом ашё юзасидан илгари ўтказилган геология-қидирув ишлари давомида олинган геология, геофизика ахборотлари ва бошқа ахборотлар ҳисобига шаклланиши маълумот учун қабул қилинсин.
3. Ўзбекистон Республикаси Давлат геология қўмитаси ва "Uz-Kor Silicon" масъулияти чекланган жамияти қўшма корхонасининг:
Қашқадарё вилоятининг Толакўл ва Қудуқ ҳамда Самарқанд вилоятининг Сарикўл истиқболли майдонлари участкалари доирасида техник кремний, шунингдек кремнийнинг поли- ва монокристаллар ишлаб чиқариш учун яроқли бўлган кварц ва кварцитлар конларини аниқлаш бўйича геология-қидирув ишлари олиб бориш;
геология-қидирув ишлари натижалари бўйича техник кремний, шунингдек кремнийнинг поли- ва монокристаллари ишлаб чиқаришини ташкил этиш ва кейинчалик улар асосида геология-қидирув ишлари олиб бориш давомида аниқланган конлар базасида микроэлектроника элементлари, шу жумладан, қуёш элементлари ва фотоэлектрик модуллар ишлаб чиқаришни ташкил этишнинг мақсадга мувофиқлиги тўғрисида таклифлар киритиш ҳақидаги таклифига розилик берилсин.
4. Ўзбекистон Республикаси Давлат геология қўмитаси "Uz-Kor Silicon" масъулияти чекланган жамияти қўшма корхонасига Сарикўл, Толакўл ва Қудуқ истиқболли майдонларини геологик ўрганиш мақсадида ерости участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқи учун уч йил муддатга белгиланган тартибда лицензия берсин.
5. Самарқанд ва Қашқадарё вилоятлари ҳокимликлари "Uz-Kor Silicon" масъулияти чекланган жамияти қўшма корхонасига Сарикўл, Толакўл ва Қудуқ истиқболли майдонларида ерости участкаларини геологик ўрганиш учун зарур бўлган ер участкаларини белгиланган тартибда ажратсин.
6. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги "Uz-Kor Silicon" масъулияти чекланган жамияти қўшма корхонасининг буюртманомаларига биноан қўшма корхона фаолиятида иштирок этадиган хорижий мутахассисларга кириш визалари, шу жумладан, кўп марталик кириш визалари белгиланган тартибда расмийлаштирилишини таъминласин.
7. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги "Uz-Kor Silicon" масъулияти чекланган жамияти қўшма корхонасининг буюртманомаларига биноан қўшма корхона фаолиятида иштирок этадиган хорижий мутахассисларга кўп марталик визалар белгиланган тартибда берилишини, шунингдек уларнинг яшаш жойида вақтинчалик рўйхатдан ўтказилишини ва вақтинчалик рўйхатдан ўтказиш муддати узайтирилишини таъминласин.
8. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги "Uz-Kor Silicon" масъулияти чекланган жамияти қўшма корхонасига юқори малакали хорижий мутахассисларни жалб этишга белгиланган тартибда рухсатномалар берилишини таъминласин.
9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. Каримов
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2008 йил, 37-38-сон, 371-модда.