язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Халқаро алоқалар/ Ўзбекистон Республикаси билан имзоланган икки томонлама шартномалар/ Давлатлар бўйича ҳужжатлар тизими/ Франция/ Ўзбекистон Республикаси ва Франция Республикаси ўртасида дўстлик ва ҳамкорлик тўғрисида Шартнома (Париж, 1993 йил 27 октябрь)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

Ўзбекистон Республикаси ва Франция

Республикаси ўртасида дўстлик

ва ҳамкорлик тўғрисида

ШАРТНОМА


Ўзбекистон Республикаси ва Франция Республикаси дўстлик ва ҳамкорлик муносабатларини ривожлантириш истагидан келиб чиқиб,

ўз муносабатларини ишонч асосида ва умуминсоний қадриятлар, озодлик, демократия ва адолат принципларига риоя қилиб қуришга қатъий ишониб,

давлатлараро муносабатларда халқаро ҳуқуққа устуворликни бериб,

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг мақсадлари ва принципларига асосланиб, Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик Кенгашининг Хельсинки якунловчи Акти ва янги Европа учун Париж хартияси юзасидан қабул қилган мажбуриятларни тасдиқлаб,

ўзбек-француз ҳамкорлигининг янада ривожланиши Европа ва Осиёда тинчлик, хавфсизлик ва барқарорликни мустаҳкамлашга хизмат қилишини англаган ҳолда,

Европа иттифоқини тузиш истиқболини ва унинг якдил ва тинч Европа қурилишида ҳиссасини инобатга олган ҳолда, қуйидагилар тўғрисида келишиб олдилар:



1-модда


Ўзбекистон Республикаси ва Франция Республикаси ўз муносабатларини бир-бирларини суверен ва тенг давлатлар сифатида кўриб, уларни дўстлик, ўзаро ишонч ва барча соҳаларда яқин ҳамкорлик руҳида қурадилар.

Иккала томон, ушбу Шартнома қоидаларини амалга ошириш учун зарур ҳолларда бошқа битимлар тузиш ҳ

...