ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Фан /Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 15.10.2008 й. 228-сон "Технологиялар трансфери агентлиги" давлат унитар корхонаси фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида"ги Қарори
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
15.10.2008 й.
N 228
"ТЕХНОЛОГИЯЛАР ТРАНСФЕРИ АГЕНТЛИГИ"
ДАВЛАТ УНИТАР КОРХОНАСИ ФАОЛИЯТИНИ
ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ТЎҒРИСИДА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Инновацион лойиҳалар ва технологияларни ишлаб чиқаришга татбиқ этишни рағбатлантириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2008 йил 15 июлдаги ПҚ-916-сон қарорини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Давлат мулки қўмитаси ҳамда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитасининг "Технологиялар трансфери агентлиги" давлат унитар корхонасини (кейинги ўринларда "Агентлик" деб аталади) Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги тасарруфига ўтказиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.
2. Қуйидагилар Агентликнинг асосий вазифалари ва фаолияти йўналишлари этиб белгилансин:
инновацион лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва уларни ишлаб чиқаришга жорий этиш;
инновацион технологияларни, шу жумладан, хорижий инновацион технологияларни мустақил экспертизадан ўтказиш, мослаштириш ва мамлакатимиз амалиётига жорий этиш;
илмий-техник ишланмаларни тижорат сотуви объекти сифатида ишлаб чиқаришга жорий этиш лойиҳаларини тузиш ва амалга ошириш;
илмий-техник ишланмалар натижаларини тижоратлаштириш соҳасида халқаро илмий-техник ҳамкорликни амалга ошириш.
3. Белгилаб қўйилсинки, Агентлик фаолиятини молиялаштириш Агентликнинг ўз маблағлари ва қонун ҳужжатларига зид бўлмаган бошқа манбалар ҳисобига амалга оширилади.
4. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги бир ой муддатда Агентлик устави белгиланган тартибда қайта кўриб чиқилишини таъминласин.
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. Мирзиёев
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2008 йил, 42-сон, 423-модда.