Diqqat!

Hujjat o`z kuchini yo`qotgan.
Batafsil ma`lumotlar hujjat boshida.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Фуқаролик ва оила қонунчилиги / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Никоҳ ва оила /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 17.10.2008 й. 230-сон "Меҳрибонлик уйи тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори

Funksiyani amalga oshirishning imkoni yo`q

Mazkur funksiyadan faqat mijozlar (foqdalanuvchilar) foydalanishlari mumkin

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

17.10.2008 й.

N 230


МЕҲРИБОНЛИК УЙИ ТЎҒРИСИДАГИ

НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА


Меҳрибонлик уйлари фаолиятини такомиллаштириш, ота-оналар қаровисиз қолган болаларнинг ижтимоий-психологик реабилитациясини ва ҳуқуқий ҳимоя қилинишини таъминлаш, уларнинг ижтимоий-меҳнат кўникмалари ҳосил қилишига ва жамиятга уйғунлашувига кўмаклашиш, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ёшлар йили" Давлат дастури тўғрисида" 2008 йил 29 февралдаги ПҚ-805-сон қарорини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Меҳрибонлик уйи тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда:

уч ой муддатда Меҳрибонлик уйлари фаолиятини ушбу қарор билан тасдиқланган Низом талабларига мувофиқлаштирсин;

Меҳрибонлик уйлари фаолияти мунтазам назорат қилинишини таъминласин, уларга юкланган вазифаларни амалга оширишда ҳар томонлама кўмаклашсин.


3. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги бир ой муддатда Меҳрибонлик уйларининг тарбияланувчилари истеъмол қиладиган озиқ-овқат маҳсулотларининг ўртача суткалик мақбул меъёрларини тасдиқласин.


4. Вазирлар Маҳкамасининг "Таълим муассасалари ҳақидаги низомларни тасдиқлаш тўғрисида" 1995 йил 18 февралдаги 59-сон қарори 1-бандининг тўртинчи хатбоши (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1995 й., 2-сон, 5-модда) ва қарорга 3-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Қосимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                          Ш. Мирзиёев



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2008 йил, 43-сон, 435-модда.










































Время: 0.2402
AVda ro`yxatga olingan raqami bo`yicha qat`iy muvofiqlik
  • Barchasi
  • amaldagi
  • kuchini yo`qotgan
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • istalgan sana
  • aniq sana
  • davr
  • -

Qidiruvni pastga tushirish