ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Ёқилғи-энергетика комплекси /Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 29.10.2008 й. 234-сон "Ўзбекэнерго" давлат-акциядорлик компанияси ва унинг таркибий корхоналарининг 2006 йилдаги молиявий-хўжалик фаолияти натижалари бўйича ҳисобланган дивидендларнинг бир қисмини устав сармоясига капиталлаштириш тўғрисида"ги Қарори
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
29.10.2008 й.
N 234
"ЎЗБЕКЭНЕРГО"
ДАВЛАТ-АКЦИЯДОРЛИК КОМПАНИЯСИ
ВА УНИНГ ТАРКИБИЙ КОРХОНАЛАРИНИНГ
2006 ЙИЛДАГИ МОЛИЯВИЙ-ХЎЖАЛИК ФАОЛИЯТИ
НАТИЖАЛАРИ БЎЙИЧА ҲИСОБЛАНГАН
ДИВИДЕНДЛАРНИНГ БИР ҚИСМИНИ УСТАВ
САРМОЯСИГА КАПИТАЛЛАШТИРИШ
ТЎҒРИСИДА
"Ўзбекэнерго" давлат-акциядорлик компанияси ва унинг таркибий корхоналарини молиялаштиришнинг қўшимча манбалари ҳисобига генерация қилувчи қувватларни ва электр тармоқларини янада ривожлантиришга йўналтирилган тадбирларни амалга ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. "Ўзбекэнерго" давлат-акциядорлик компанияси ва унинг таркибий корхоналарининг 2006 йилдаги молиявий-хўжалик фаолияти натижаларига кўра оддий акциялар бўйича 42175,3 млн. сўм, шу жумладан, давлат улуши бўйича 28404,1 млн сўм дивидендлар ҳисобланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Давлат мулки қўмитаси ва "Ўзбекэнерго" давлат-акциядорлик компаниясининг 2006 йилдаги молиявий-хўжалик фаолияти натижаларига кўра ҳисобланган дивидендларнинг оддий акциялар бўйича 31385,5 млн. сўм, шу жумладан, давлат улуши бўйича 23192,9 млн. сўм миқдоридаги қисмини "Ўзбекэнерго" давлат-акциядорлик компанияси ва унинг таркибий корхоналарининг устав сармоясига капиталлаштириш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
3. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси "Ўзбекэнерго" давлат-акциядорлик компанияси билан биргаликда белгиланган тартибда:
оддий акциялар бўйича ҳисобланган дивидендларнинг бир қисмини капиталлаштириш ҳисобига "Ўзбекэнерго" давлат-акциядорлик компанияси ва унинг таркибий корхоналарининг устав сармоясини иловага мувофиқ кўпайтирсин;
"Ўзбекэнерго" давлат-акциядорлик компанияси ва унинг таркибий корхоналари акциялари эмиссияси проспектларининг давлат рўйхатидан ўтказилишини таъминласин.
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Э.Р. Шаисматов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. Мирзиёев
2008 йил 29 октябрдаги
234-сон қарорига
ИЛОВА
"Ўзбекэнерго" давлат-акциядорлик компанияси ва унинг
таркибий корхоналарининг 2006 йилдаги молиявий-хўжалик
фаолияти натижаларига кўра оддий акциялар бўйича ҳисобланган
ва устав сармоясига капиталлаштириладиган дивидендлар суммаси
Т/р |
Корхоналар номи |
Устав сармоясига капиталлаштириладиган дивидендлар суммаси (млн. сўм) |
|
жами |
шу жумладан, давлат улуши бўйича |
||
1 |
"Ўзбекэнерго" давлат-акциядорлик компанияси |
15549,9 |
15549,9 |
2 |
"Қорақалпоғистон ЭТ" ОАЖ |
322,5 |
150,9 |
3 |
"Жиззах ЭТ" ОАЖ |
329,2 |
160,0 |
4 |
"Қашқадарё ЭТ" ОАЖ |
263,3 |
125,1 |
5 |
"Наманган ЭТ" ОАЖ |
327,1 |
143,9 |
6 |
"Самарқанд ЭТ" ОАЖ |
1943,1 |
907,4 |
7 |
"Сурхондарё ЭТ" ОАЖ |
803,3 |
385,6 |
8 |
"Тошкент ЭТ" ОАЖ |
4781,7 |
2328,4 |
9 |
"Янги-Ангрен ИЭТ" ОАЖ |
5479,5 |
2670,9 |
10 |
"Хоразм ЭТ" ОАЖ |
3,4 |
1,7 |
11 |
"Тошкент шаҳар ЭТК" ОАЖ |
1582,5 |
769,1 |
ЖАМИ |
31385,5 |
23192,9 |
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2008 йил, 44-45-сон, 442-модда.