Юрист Предприятия

Корхона юристи / Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар / Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва ҳуқуқни қўлловчи органлар /

Ҳакамлик судлари ҳисобини юритиш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 30.10.2008 й. 235-сон қарорига 1-илова)

Функцияни амалга оширишнинг имкони йўқ

Мазкур функциядан фақат мижозлар (фойдаланувчилар) фойдаланишлари мумкин

Ҳужжатнинг тўлиқ матни пуллик версияда мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

Вазирлар Маҳкамасининг

2008 йил 30 октябрдаги

235-сон қарорига

1-ИЛОВА


Ҳакамлик судлари ҳисобини

юритиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом "Ҳакамлик судлари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ доимий фаолият кўрсатувчи ҳакамлик судлари ҳисобини рўйхатдан ўтказиш ҳамда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида муваққат ҳакамлик судлари ҳисобини юритиш тартибини белгилайди.


2. Доимий фаолият кўрсатувчи ҳакамлик судлари ҳисобини рўйхатдан ўтказиш ҳакамлик суди мақомини ва унинг ваколатларини расмий тасдиқлаш усули ҳисобланади, Доимий фаолият кўрсатувчи ҳакамлик судлари китобига ҳакамлик суди тўғрисидаги маълумотларни киритиш ва ҳисобини рўйхатдан ўтказиш тўғрисида гувоҳнома бериш орқали амалга оширилади.

Муваққат ҳакамлик судларини ҳисобга олиш муваққат ҳакамлик суди мақомини ва ваколатларини расмий ҳисобга олиш усули ҳисобланади, Муваққат ҳакамлик судлари реестрига ҳакамлик суди тўғрисидаги маълумотларни киритиш ва уларга ҳисобга олинганлиги тўғрисида хабарнома юбориш орқали амалга оширилади.

Доимий фаолият кўрсатувчи ҳакамлик судлари ҳисобини рўйхатдан ўтказишда ва муваққат ҳакамлик судларини ҳисобга олишда ҳакамлик судини ташкил этишнинг мақсадга мувофиқлиги кўриб чиқилмайди, унинг фаолиятига аралашишга йўл қўйилмайди.


3. Қуйидагилар доимий фаолият кўрсатувчи ҳакамлик судлари ҳисобини рўйхатдан ўтказиш ва муваққат ҳакамлик судларини ҳисобга олишнинг мақсади ҳисобланади:

ҳакамлик судлари ташкил этилганлигини ва уларнинг фаолияти тугатилганлигини тасдиқлаш, ҳакамлик судлари тўғрисидаги маълумотларни тизимлаштириш;

ҳакамлик судлари фаолиятини ташкил этиш ва тугатиш, шунингдек доимий фаолият кўрсатувчи ҳакамлик судлари таркибига кирадиган ҳакамлик судьялари тўғрисидаги ахборотни эълон қилиш.


4. Доимий фаолият кўрсатувчи ҳакамлик судлари ҳисобини рўйхатдан ўтказиш ва муваққат ҳакамлик судлари ҳисобини юритиш тегишли равишда Қорақ

...
Время: 0.0079
АВда рўйхатга олинган рақами бўйича қатъий мувофиқлик
  • Барчаси
  • амалдаги
  • кучини йўқотган
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • исталган сана
  • аниқ сана
  • давр
  • -

Қидирувни пастга тушириш