ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар / Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари / 2001 й. /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 01.11.2001 й. 434-сон "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш ва айримларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

01.11.2001 й.

N 434



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА

ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ ВА АЙРИМЛАРИНИ

ЎЗ КУЧИНИ ЙЎҚОТГАН ДЕБ ҲИСОБЛАШ ТЎҒРИСИДА


Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ қарорларига ўзгартиришлар киритилсин, шунингдек айримлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                     Ў.Султонов






Вазирлар Маҳкамасининг

2001 йил 1 ноябрдаги

434-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

ўзгартиришлар киритилаётган ва ўз кучини

йўқотган деб ҳисобланаётган қарорлари

РЎЙХАТИ

2. Корхоналари, ташкилотлари ва муассасаларида муқобил хизматни ўташ амалга ошириладиган вазирликлар, идоралар ва концернларнинг рўйхатида (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1993 йил 7 июндаги 275-сон қарори билан тасдиқланган "Муқобил хизматни ташкил этиш ва уни ўташ тартиби тўғрисида Низом"га иловада (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1993 й., 6-сон, 21-модда) "Энергетика ва электрлаштириш вазирлиги" сўзлари "Ўзбекэнерго" давлат-акциядорлик компанияси" сўзлари билан, "Ижтимоий таъминот вазирлиги" сўзлари "Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги" сўзлари билан, "Уй-жой-коммунал хўжалиги вазирлиги" сўзлари "Ўзкоммунхизмат" агентлиги" сўзлари билан алмаштирилсин.


3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг фаолиятини ташкил этиш масалалари тўғрисида" 1996 йил 11 апрелдаги 143-сон қарори 13-бандининг биринчи хат бошидаги "Энергетика ва электрлаштириш вазирлиги" сўзлари "Ўзбекэнерго" давлат-акциядорлик компанияси" сўзлари билан, "Ўзкимёсаноат" уюшмаси" сўзлари "Ўзкимёсаноат" давлат-акциядорлик компанияси" сўзлари билан алмаштирилсин.

5. Вазирлар Маҳкамасининг "Частота спектридан фойдаланиш, телерадиодастурларни шакллантириш ва тарқатиш ҳамда маълумотлар узатиш самарадорлигини ошириш юзасидан қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 1998 йил 10 июлдаги 293-сон қарорига 6-илованинг 5-бандидаги (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1998 й., 7-сон, 26-модда) "энергетика ва электрлаштириш" сўзлари чиқариб ташлансин ҳамда "Ўзбекистон ҳаво йўллари" миллий авиакомпанияси" сўзларидан кейин "Ўздавэнергоназорат" агентлиги" сўзлари қўшилсин.


6. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 31 августдаги 408-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1999 й., 8-сон, 49-модда) билан тасдиқланган "Сув ресурсларини тўплаш, экин майдонларини  суғориш учун  насос станцияларини  электр билан таъминлаш ва  истеъмол қилинадиган электр энергияси учун ҳисоб-китоб қилиш Тартибида":


1-банддаги "Энергетика ва электрлаштириш вазирлиги" сўзлари "Ўзбекэнерго" давлат-акциядорлик компанияси" сўзлари билан алмаштирилсин;


матндаги Энергетика ва электрлаштириш вазирлигига кўрсатмалар "Ўзбекэнерго" давлат-акциядорлик компаниясига кўрсатмалар билан алмаштирилсин.


7. Вазирлар Маҳкамасининг "Гидротехника иншоотларининг хавфсизлиги тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари  тўғрисида" 1999 йил 16 ноябрдаги 499-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1999 й., 11-сон, 66-модда)нинг 3 ва 5-бандларидаги ҳамда қарорга 2-илованинг 13-бандидаги Ўзбекистон Республикаси  Энергетика ва электрлаштириш вазирлигига ва Энергетика ва электрлаштириш вазирлигига кўрсатмалар "Ўзбекэнерго" давлат-акциядорлик компаниясига  кўрсатмалар  билан алмаштирилсин, қарорнинг 2-бандидаги ва 2-илованинг 12-бандидаги Ўзбекистон Республикаси Энергетика ва электрлаштириш вазирлигига кўрсатмалар "Ўздавэнергоназорат" агентлигига кўрсатмалар  билан алмаштирилсин.

9. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Меҳнатни  муҳофаза қилишга доир  меъёрий ҳужжатларни қайта кўриб чиқиш ва  ишлаб чиқиш тўғрисида" 2000 йил  12 июлдаги 267-сон  қарорига 1-илованинг 4.42 ва 14.33-бандларидаги "Энергетика ва электрлаштириш вазирлиги" сўзлари  "Ўзбекэнерго" давлат-акциядорлик компанияси" сўзлари билан, иловалар матнидаги Коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигига кўрсатмалар "Ўзкоммунхизмат" агентлигига  кўрсатмалар билан алмаштирилсин.


10. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Фойдаланилаётган электр энергияси учун ўзаро ҳисоб-китоблар тизимини тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2000 йил 5 декабрдаги 469-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2000 й., 12-сон, 74-модда) ва унга иловалар матнидаги Ўзбекистон Республикаси  Энергетика ва электрлаштириш вазирлигига кўрсатмалар "Ўзбекэнерго" давлат-акциядорлик компаниясига кўрсатмалар билан алмаштирилсин.


11. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси кўмир саноатини бошқариш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 1994 йил 27 майдаги 271-сон  қарори  4-банднинг иккинчи хат боши ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.



"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 2001 й., N 11-12, 62-модда.


































Время: 0.1286
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск