ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суғурта / Суғурта захиралари /

Суғурталовчиларнинг суғурта захиралари тўғрисида Низом (АВ томонидан 15.12.2008 й. 1882-сон билан рўйхатга олинган МВ 20.11.2008 й. 107-сон Буйруғи билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2008 йил 15 декабрда 1882-сон

билан рўйхатга олинган

Молия вазирининг

2008 йил 20 ноябрдаги

107-сон буйруғи билан

ТАСДИҚЛАНГАН


Суғурталовчиларнинг суғурта захиралари тўғрисида

НИЗОМ


Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг "Суғурта фаолияти тўғрисида"ги Қонунига мувофиқ суғурталовчилар томонидан суғурта захираларини ҳисоблаш услуби ҳамда шакллантириш ва жойлаштириш тартибига талабларни белгилайди.


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низом давлат ижтимоий суғурта ташкилотларига нисбатан қўлланилмайди.


2. Мазкур Низом мақсадларида қўлланиладиган асосий тушунчалар:


ажратилган активлар - суғурталовчининг суғурта захиралари суммасига мувофиқ келувчи активлари;


бартараф этилмаган даъво - суғурта ҳодисасининг юз бериши муносабати билан вужудга келган, ҳисобот санасига у бўйича суғурталовчининг мажбуриятлари ҳали бажарилмаган ёки тўлиқ бажарилмаган, хабар қилинган зарар;


боғлиқ шахслар - суғурталовчи билан алоҳида муносабатларга эга бўлган юридик ёки жисмоний шахслар, яъни:

суғурталовчининг Кузатув кенгаши ёки бошқа ваколатли органи таркибидаги ҳар қандай шахс, шунингдек, уларнинг яқин қариндошлари;

суғурталовчининг устав капиталида 20 фоиздан ортиқ улушга эга ҳар қандай юридик ёки жисмоний шахс, ёки ушбу юридик шахснинг ҳар қандай раҳбари ёки йирик акциядорлари (таъсисчилари), шунингдек уларнинг яқин қариндошлари;

суғурталовчининг фаолиятини қонунчиликка мувофиқ назорат қилувчи юридик шахслар ва уларнинг бошқарувчилари;

суғурталовчининг улуши устав капиталида 20 фоиздан ортиқ бўлган юридик шахслар, шунингдек ушбу юридик шахсларнинг мансабдор шахслари ва уларнинг яқин қариндошлари.

Юқорида кўрсатилган шахслардан бири билан боғлиқ шахс уларнинг ҳар бири билан боғлиқ шахс бўлиб ҳисобланади;


Агентлик - Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Суғурта бозорини ривожлантириш агентлиги;

диверсификация - суғурта захиралари маблағлари ёки улардан олинадиган даромадларнинг эҳтимол тутилган йўқотишлар таваккалчилигини пасайтириш мақсадида суғурталовчининг ушбу маблағларининг турли қўйилма объектлари ўртасида тақсимланиши;


зарарларни бартараф этиш бўйича харажатлар - суғурта қилдирувчи, наф олувчи ёки суғурталанган шахснинг мулкий манфаатларига етказилган зарар (зиён) ҳажмини баҳолаш ва камайтириш билан боғлиқ эксперт ва маслаҳат ёки бошқа хизматлар учун ҳақ тўлашга йўналтирилган пул маблағлари суммаси;


маблағларнинг ликвидлиги - суғурталовчининг ўз мажбуриятларини бажариши учун суғурта захираларининг номинал қийматини сақлаб қолган ҳолда уларни пул маблағларига тезлик билан конверсиялаш имконияти;


маблағларнинг қайтарилиши - суғурталовчининг суғурта захиралари маблағларини жойлаштиришнинг аниқ шароитларида инвестицион таваккалчиликни энг паст даражага келтириш орқали имкон қадар юқори хавфсизлигини таъминлаш. Ушбу ҳолатда инвестицион таваккалчилик деганда инвестициялардан олинган ҳақиқий фойда мўлжалланган фойдадан паст бўлиши эҳтимоли тушунилади;


маблағларнинг фойдалилиги - суғурталовчининг суғурта захиралари маблағларидан давлат қимматли қоғозларининг иккиламчи бозордаги даромадлилигидан кам бўлмаган даражада даромад олиш;


наф олувчи - суғурта қилдирувчи томонидан суғурта товонини ёки суғурта пулини олувчи сифатида тайинланган ва суғурта қилинмаган жисмоний ёки юридик шахс;


суғурта қилдирувчи - суғурталовчи билан суғурта шартномасини тузувчи, суғурта шартномаси бўйича ҳисобланган суғурта мукофотини тўловчи ҳамда суғурталовчилар билан муайян суғурта муносабатларига кирувчи ҳар қандай ташкилий-ҳуқуқий шаклдаги юридик шахс ёки тўлиқ фуқаролик лаёқатига эга бўлган жисмоний шахс;


суғурта қилинган - суғуртада иштирок этувчи, мулкий манфаатлари суғурта ҳимоясининг объекти бўлган, жисмоний ёки юридик шахс. Суғурта қилинган, агар ўзига нисбатан суғурта шартномасини тузса ва ҳисобланган суғурта мукофотини тўласа, айни пайтда суғурта қилдирувчи ҳам бўлиши мумкин. Агар суғурта шартномаси бошқа шахсга нисбатан тузилса, у ҳолда суғурта қилдирувчи ва суғурта қилинганлар суғуртада иштирок этувчи турли шахслар ҳисобланадилар;


суғурта мукофотлари (суғурта брутто-мукофотлар) - сўм ёки чет эл валютасида тўланадиган, ҳисоблаш тартиби ва миқдори суғурта шартномаси билан белгиланадиган, суғурта қилдирувчи томонидан суғурталовчига тўланадиган бадаллар;


суғурта захиралари - суғурта қилдирувчи томонидан сўм ёки хорижий валютада тўланган суғурта мукофотлари ҳисобига суғурталовчи томонидан шакллантириладиган ҳамда суғурталовчининг балансида актив ёки мажбурият кўринишида ҳисобга олинадиган, суғурта тўловлари бўйича молиявий мажбуриятларни бажариш, зарарларни бартараф этиш бўйича харажатлар ва огоҳлантириш чора-тадбирларини молиялаштириш учун зарур бўлган маблағлар;


суғурта зарари - суғурта ҳодисасининг юз бериши натижасида суғурта қилдирувчи, наф олувчи ёки суғурта қилинган шахснинг мулкий манфаатларига етказилган ва суғурта шартномасининг шартларига мувофиқ суғурталовчи томонидан қопланадиган зарар (зиён) миқдорининг пулдаги ифодаси;


техник захиралар - ҳисобот санасига алоҳида суғурта шартномаси ва/ёки умумий суғурта портфели бўйича ҳисобланган, суғурталовчи томонидан суғурта тўловлари бўйича молиявий мажбуриятларни бажариш учун зарур бўлган маблағлар суммаси;


фалокат - муайян жойда бир вақтнинг ўзида содир бўлувчи ҳамда бунинг натижасида бир неча суғурталанган объектларга жуда йирик зарар етказувчи битта воқеа ёки ўзаро боғлиқ воқеалар кетма-кетлиги;


хабар қилинган зарар - суғурта ҳодисасининг юз бериши тўғрисида қонун ёки суғурта шартномасида белгиланган тартибда суғурталовчига хабар қилинган ҳамда бунинг натижасида суғурта қилдирувчи, наф олувчи ёки суғурталанган шахснинг мулкий манфаатларига етказилган зиённинг (шикастнинг) пулдаги ифодаси;


юз бериши мумкин бўлган энг юқори зарар - бир ёки бир неча суғурта шартномалари шартлари бўйича уларда белгиланган суғурта ҳодисалари натижасида суғурталовчи ёки қайта суғурталовчи кўриши мумкин бўлган суғурта зарарининг баҳоланган энг юқори ҳажми;


ялпи ҳисобланган суғурта мукофоти - ҳисобот санасига қадар олдинги ўн икки ой мобайнидаги, кирувчи қайта суғурта қилиш шартномалари бўйича суғурта мукофотларини қўшилган, ушбу даврда қайтарилган суғурта мукофотларини чегирган ҳолдаги, бироқ қайта суғурта қилишга берилган шартномалар бўйича мукофотларни чегиргунга қадар ҳисобланган суғурта мукофотларининг умумий миқдори;


ҳисобланган суғурта мукофоти - пул маблағлари қачон олинганлигидан қатъи назар, ҳисобот даврида ҳисобланган суғурта мукофотлари;


ҳисобот даври - 1 январдан 31 декабргача бўлган календарь йил. Бунда мазкур Низомга мувофиқ ҳисоб-китоблар ва маълумотлар тузиладиган ҳисобот даври деб, ҳисобот йилининг 1 январидан ҳар бир чорагининг охирги календарь кунигача бўлган давр қабул қилинади;


ҳисобот санаси - мазкур Низомга мувофиқ ҳисоб-китоблар ва маълумотлар тузиладиган ҳисобот даврининг охирги календарь куни.



II. СУҒУРТА ЗАХИРАЛАРИНИ ҲИСОБЛАШ

УСЛУБИ ВА ШАКЛЛАНТИРИШ

ТАРТИБИГА ТАЛАБЛАР


3. Суғурта захиралари суғурталовчи томонидан суғуртанинг ҳар бир тури (класси) бўйича суғурта шартномасига мувофиқ суғурта товонини (суғурта пулини) тўлаш назарда тутилган валютада шакллантирилади.

Суғурталовчи бухгалтерия ҳисоботини тузишда ҳисобот санасига суғурта фаолиятини амалга оширишдан олинган молиявий натижаларини аниқлашда суғурта захиралари ҳажмини ҳисоблайди. Суғурта захиралари ҳисоб-китоби суғурталовчининг ҳисоб ва ҳисобот маълумотларига асосланган ҳолда амалга оширилади.


4. Ҳар бир ҳисобот санасига ҳар бир суғурта шартномаси бўйича суғурта захираларини ҳисоб-китоб қилиш учун зарур маълумотларни ўз ичига олувчи ҳужжатлар суғурталовчи томонидан ушбу шартнома бўйича мажбуриятлар тўлиқ бажарилган санадан бошлаб, 3 йилдан кам бўлмаган муддатда сақланиши лозим. Хусусан, қуйидаги маълумотларни ўз ичига олувчи ҳужжатларнинг сақланиши лозим:

шартнома (полис, гувоҳнома, квитанция) рақами;

шартноманинг кучга кирган санаси (суғуртанинг амал қилишининг бошланиш санаси);

шартноманинг амал қилиш муддати;

суғурта пули (пуллари) миқдори (миқдорлари);

ҳисобланган суғурта мукофоти (бадаллари) миқдори;

суғурта мукофоти (бадаллари) ҳисобланган сана;

суғурта мукофотининг (бадалларининг) миқдори (миқдорлари) ва тўланган санаси (саналари);

шартнома тузганлик учун ҳисобланган мукофот миқдори;

қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган ҳолатларда суғурта мукофотидан (бадалларидан) ажратмалар миқдори;

шартномани муддатидан олдин тугатиш санаси;

шартнома шартларини ўзгартириш санаси (саналари);

шартноманинг муддатидан олдин тугатилиши (шартларининг ўзгартирилиши) муносабати билан суғурта қилдирувчиларга (қайта суғурта қилдирувчиларга) қайтарилган суғурта мукофоти (бадаллари) миқдори;

суғурта мукофотини (бадалларини) қайтариш санаси;

суғурта ҳодисаси (ҳодисалари) тўғрисида ариза тушган сана (саналар);

суғурта ҳодисаси (ҳодисалари) юз берган сана (саналар);

хабар қилинган зарар (зарарлар) миқдори (миқдорлари), шунингдек уни бартараф этиш жараёнида хабар қилинган зарар (зарарлар) миқдорининг (миқдорларининг) ўзгариши тўғрисида маълумот;

суғурта тўлови (тўловлари) санаси (саналари);

суғурта тўлови (тўловлари) миқдори (миқдорлари);

суғурта тўловини (тўловларини) тўлашни рад этиш санаси (саналари).

Кўрсатилган маълумотлар электрон маълумотлар базаси, шунингдек Тузилган суғурта шартномаларини ҳисобга олиш журнали, Зарарлар ва муддатидан олдин тугатилган суғурта шартномаларини ҳисобга олиш журнали, Қайта суғурта қилишга қабул қилинган шартномаларни ҳисобга олиш журнали, Қайта суғурта қилишга қабул қилинган шартномалар бўйича зарарларни ҳисобга олиш журнали учун ҳам мажбурий реквизитлар ҳисобланади. Суғурталовчи суғурта захиралари ҳисоб-китобини кўрсатилган регистрларда мавжуд бўлган маълумотлар асосида амалга оширади.


5. Мазкур Низомга мувофиқ суғурталовчи ўзининг балансида (ҳолатга кўра) мажбурият ёки активлар сифатида ҳисобга олинувчи қуйидаги техник захираларни шакллантириши шарт:

а) ишлаб топилмаган мукофот захираси (умумий суғурта (қайта суғурта қилиш) бўйича фаолиятни амалга оширишда);

б) мукофотлар захираси (ҳаётни суғурта қилиш бўйича фаолиятни амалга оширишда);

в) кейинги йилларда транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича суғурта тўловларини амалга ошириш харажатларини қоплаш учун мўлжалланган транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича барқарорлаштириш захираси (ФЖМС БЗ) (транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича фаолиятни амалга оширишда);

в-1) кейинги йилларда иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича суғурта тўловларини амалга ошириш харажатларини қоплаш учун мўлжалланган иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича барқарорлаштириш захираси (ИФЖМС БЗ) (иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича фаолиятни амалга оширишда);

в-2) кейинги йилларда ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича суғурта тўловларини амалга ошириш харажатларини қоплаш учун мўлжалланган ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича барқарорлаштириш захираси (ТФЖМС БЗ) (ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича фаолиятни амалга оширишда);

г) суғурта ҳодисасининг юз бериши билан келиб чиқувчи ҳамда суғурта шартномаси шартлари бўйича қопланиши лозим бўлган зарар (зиён) ҳажмига мувофиқ ҳолда аниқланадиган ва қуйидагилардан таркиб топган зарарлар захираси:

хабар қилинган, лекин бартараф этилмаган зарарлар захираси (ХЗЗ);

содир бўлган, лекин хабар қилинмаган зарарлар захираси (СХЗЗ).


6. Суғурталовчи қўшимча равишда:

огоҳлантириш чора-тадбирлари захирасини (ОЧЗ);

фалокатлар захирасини (ФЗ);

зарарлиликнинг тебраниши захирасини (ЗТЗ);

активларнинг номувофиқлиги захирасини (АНЗ);

суғурта фаолиятини амалга ошириш билан боғлиқ бўлган бошқа турдаги суғурта захираларини ташкил этиши мумкин.

Бунда транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилишни ва/ёки иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилишни ва/ёки ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилишни амалга оширувчи суғурталовчилар тегишлича, транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича огоҳлантириш чора-тадбирлари захирасини (ФЖМС ОЧЗ) ва/ёки иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича огоҳлантириш чора-тадбирлари захирасини (ИФЖМС ОЧЗ) ва/ёки ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича огоҳлантириш чора-тадбирлари захирасини (ТФЖМС ОЧЗ) шакллантиришлари шарт.

7. Хабар қилинган, лекин бартараф этилмаган зарарлар захираси, транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича барқарорлаштириш захирасидан, иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича барқарорлаштириш захирасидан ва ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича барқарорлаштириш захирасидан ташқари, техник захираларни ҳисоб-китоб қилиш базаси сифатида базавий суғурта мукофоти - ҳисобот даврида суғурта (қайта суғурта қилиш) шартномаларини тузиш бўйича воситачилик хизматларини кўрсатганлик учун ҳисобланган комиссион мукофоти ва огоҳлантириш чора-тадбирлари захирасини шакллантиришга йўналтирилган маблағлар суммаси чегирилган, ҳисобланган суғурта брутто-мукофоти қабул қилинади.

8. Фойдани аниқлашда техник захиранинг камайиши суғурталовчининг даромадини, техник захиранинг кўпайиши эса зарарини намоён этади.


9. Ишлаб топилмаган мукофот захираси (ИМЗ) - бу суғурта (қайта суғурта қилиш) шартномаси бўйича ҳисобланган, кейинги ҳисобот даврларида амалга оширилиши мумкин бўлган, келгуси тўловларни таъминлаш бўйича мажбуриятларни бажариш учун мўлжалланган ҳисобот даврининг чегараларидан чиқувчи шартноманинг амал қилиш даврига тегишли суғурта мукофотининг қисми.

ИМЗ маблағлари ҳисобидан суғурта қилдирувчиларга (қайта суғурта қилдирувчиларга) муддатидан олдин тугатилган суғурта (қайта суғурта қилиш) шартномалари бўйича суғурта мукофотларини қайтариш амалга оширилади.


10. ИМЗни ҳисоблаш учун суғурта фаолияти тўртта ҳисоб гуруҳларига бўлинади:

а) 1-ҳисоб гуруҳи:

бахтсиз ҳодисалардан суғурта қилиш (1-класс);

касалликдан эҳтиёт шарт суғурта қилиш (2-класс);

ер усти транспорт воситаларини суғурта қилиш (3-класс);

ҳаракатланадиган темирйўл таркибини суғурта қилиш (4-класс);

авиация суғуртаси (5-класс);

денгиз суғуртаси (6-класс);

йўлдаги мол-мулкни суғурта қилиш (7-класс);

мол-мулкни оловдан, табиий офатдан (8-класс) ва зарардан суғурта қилиш (9-класс);

автофуқаролик жавобгарлигини суғурта қилиш (10-класс);

авиация (11-класс) ва денгиз (12-класс) суғуртаси доирасида жавобгарликни суғурта қилиш;

умумий фуқаролик жавобгарлигини суғурта қилиш (13-класс) (қарз олувчиларнинг кредитни тўламаганлиги учун жавобгарлигини суғурта қилишдан ташқари);

ҳуқуқий ҳимоя билан боғлиқ харажатларни суғурта қилиш (17-класс);

нопропорционал қайта суғурта қилиш шартномалари (ҳар бир қайта суғуртага қабул қилинган шартнома (шартномалар) бўйича қайта суғурта қилиш шартномасининг амал қилиш доирасига тушувчи зарарнинг содир бўлиши борасида суғурталовчи томонидан амалга ошириладиган ҳар бир суғурта тўловидаги олдиндан ўрнатилган улушни қоплаш бўйича қайта суғурталовчининг мажбурияти пайдо бўлувчи шартларга эга бўлган қайта суғурта қилиш шартномаларидан ташқари қайта суғурта қилиш шартномалари);

б) 2-ҳисоб гуруҳи:

кредитларни суғурта қилиш (14-класс);

кафилликни (кафолатларни) суғурта қилиш (15-класс);

бошқа молиявий таваккалчиликлардан суғурта қилиш (16-класс) (қишлоқ хўжалиги экинларининг ҳосилини суғурта қилишдан ташқари);

қарз олувчиларнинг кредитни тўламаганлиги учун жавобгарлигини суғурта қилиш (13-класс);

в) 3-ҳисоб гуруҳи:

суғурта шартномасининг амал қилиш муддати бошланишининг ва тугашининг ноаниқ ("очиқ") саналарига эга бўлган суғурта шартномаларини тузиш имкониятини назарда тутувчи суғурта турлари;

г) 4-ҳисоб гуруҳи:

қишлоқ хўжалиги экинларининг ҳосилини суғурта қилиш (16-класс).

Суғурта захираларини ҳисоблаш учун суғурталовчи мазкур бандда назарда тутилган ҳар бир ҳисоб гуруҳи ичида суғурта шартномасининг шартлари, суғурта объектлари, суғурта объектларининг жойлашуви ва суғурта таваккалчиликлари рўйхатига боғлиқ ҳолда қўшимча ҳисоб гуруҳларини киритиши мумкин.

Ҳар бир қайта суғуртага қабул қилинган шартнома (шартномалар) бўйича қайта суғурта қилиш шартномасининг амал қилиш доирасига тушувчи зарарнинг содир бўлиши борасидаги суғурталовчи томонидан амалга ошириладиган ҳар бир суғурта тўловидаги олдиндан ўрнатилган улушни қоплаш бўйича қайта суғурталовчининг мажбурияти пайдо бўлувчи шартларга эга бўлган пропорционал қайта суғурта қилиш шартномалари тегишли суғурта шартномаларига оид ҳисоб гуруҳларига киритилади.


11. Суғурталовчи томонидан мазкур Низомнинг 10-бандида белгиланган гуруҳланиш бўйича бир нечта ҳисоб гуруҳларига тааллуқли бўлган шартнома тузилган тақдирда, суғурта захираларини ҳисоблаш мақсадида кўрсатилган шартноманинг муайян ҳисоб гуруҳига тўғри келувчи ҳар бир қисми тегишли ҳисоб гуруҳига тааллуқли алоҳида шартли шартнома сифатида ҳисобга олинади.


12. Шартноманинг кучга кириш санаси (суғуртанинг амал қилишининг бошланиш санаси) шартнома бўйича суғурта мукофотини (бадалларини) ҳисоблаш санасидан кечроқ бўлса ва суғурта захираларининг ҳисоб-китоби шартноманинг кучга кириш санасига (суғуртанинг амал қилишининг бошланиш санасига) қадар амалга оширилган тақдирда, ишлаб топилмаган мукофот захирасини ҳисоблаш мақсадида ишлаб топилмаган мукофот захираси шартнома бўйича ҳисобланган суғурта мукофоти (бадаллари) (суғурта брутто-мукофоти) миқдорига тенг деб қабул қилинади.


13. Биринчи ҳисоб гуруҳи бўйича ишлаб топилмаган мукофот ҳар бир суғурта шартномаси бўйича алоҳида "pro rata temporis" усули - ишлаб топилмаган мукофотни ҳисобот санасига суғурта шартномасининг тугамаган амал қилиш муддатига пропорционал ҳолда ҳисоблаш орқали ҳисобланади. Ҳар бир суғурта шартномаси бўйича ишлаб топилмаган мукофот ҳисоб-китоб учун қабул қилинган базавий суғурта мукофотининг ҳисобот санасига суғурта шартномасининг тугамаган амал қилиш муддатининг (кунларда) суғурта шартномасининг бутун амал қилиш муддати (кунларда) нисбатига кўпайтмаси сифатида қуйидаги формула орқали аниқланади:

Имi = Бмi х

Ti - Mi

, бу ерда:

Ti

Имi - i-шартнома бўйича ишлаб топилмаган мукофот;

Бмi - i-шартнома бўйича базавий суғурта мукофоти;

Ti - i-шартноманинг кунлардаги амал қилиш муддати;

Mi - i-шартноманинг кучга киришидан бошлаб ҳисобот санасигача бўлган кунлар сони.

Бутун ҳисоб гуруҳи бўйича ишлаб топилмаган мукофот захираси ҳар бир шартнома бўйича "pro rata temporis" усули орқали ҳисобланган ишлаб топилмаган мукофотларни қўшиш йўли билан аниқланади.

Биринчи ҳисоб гуруҳи бўйича ишлаб топилмаган мукофот захираси "1/24" усули бўйича ҳам ҳисобланиши мумкин.


14. Ишлаб топилмаган мукофотни (ишлаб топилмаган мукофот захирасини) "1/24" усули орқали ҳисоблаш учун битта ҳисоб гуруҳига тааллуқли бўлган шартномалар кичик гуруҳларга ажратилади. Кичик гуруҳларга амал қилиш муддати (ойларда) бир хил бўлган ва амал қилишининг бошланиш санаси бир хил ойларга тўғри келувчи шартномалар киритилади.

Кичик гуруҳга кирувчи шартномалар бўйича базавий суғурта мукофотининг умумий суммаси кичик гуруҳга кирувчи ҳар бир шартнома бўйича ҳисобланган базавий суғурта мукофотларини қўшиш йўли билан аниқланади.

Ишлаб топилмаган мукофот (ишлаб топилмаган мукофот захираси) "1/24" усули бўйича ҳисобланганда, қуйидаги шартлар қўлланилади:

суғурта шартномаси амал қилишининг бошланиш санаси деб ойнинг ўртаси қабул қилинади;

суғурта шартномасининг ойларнинг бутун сонларига тенг бўлмаган амал қилиш муддати ойларнинг энг яқин катта бутун сонига тенг деб қабул қилинади.

Ишлаб топилмаган мукофот (ишлаб топилмаган мукофот захираси) ҳар бир кичик гуруҳ бўйича базавий суғурта мукофотлари умумий суммасини ишлаб топилмаган мукофот захираси миқдорини ҳисоблаш коэффициентларига кўпайтириш орқали аниқланади.

Ҳар бир кичик гуруҳ учун коэффициент кичик гуруҳларга кирувчи шартномаларнинг ҳисобот санасига тугамаган амал қилиш муддатининг (ярим ойларда) кичик гуруҳга кирувчи шартномалар амал қилишининг умумий муддатига (ярим ойларда) нисбати сифатида аниқланади.

Бутун ҳисоб гуруҳи бўйича ишлаб топилмаган мукофот захираси "1/24" усули орқали ҳар бир кичик гуруҳ бўйича ҳисобланган ишлаб топилмаган мукофотларни (ишлаб топилмаган мукофот захираларни) қўшиш йўли билан аниқланади.


15. Иккинчи ҳисоб гуруҳи бўйича ишлаб топилмаган мукофот суғурта шартномасининг амал қилиш муддати тўлиқ тугагунга қадар базавий суғурта мукофоти миқдорида ҳар бир шартнома бўйича аниқланади.


16. Учинчи ҳисоб гуруҳи бўйича ишлаб топилмаган мукофот ҳисобот санасига базавий суғурта мукофотининг 40 фоизи миқдорида ҳар бир суғурта шартномаси бўйича аниқланади.


17. Тўртинчи ҳисоб гуруҳи бўйича ишлаб топилмаган мукофот суғурта шартномасининг амал қилиш муддати тўлиқ тугагунга қадар базавий суғурта мукофотининг 75 фоизи миқдорида ҳар бир шартнома бўйича аниқланади.


18. Мукофотлар захираси кейинги ҳисобот даврларида рўй бериши мумкин бўлган ҳаётни суғурта қилиш шартномалари бўйича келгусидаги тўловларни таъминлашга оид мажбуриятларни бажариш ва суғурта полисининг кафолати асосида қарз бериш учун мўлжалланган. Мукофотлар захираси қуйидагилардан иборат:

ҳаётни суғурта қилишнинг жамғарилиб борувчи турлари бўйича захира (ҲЖЗ);

ҳаётни суғурта қилишнинг бошқа турлари (жамғарилиб борувчи турларидан ташқари) бўйича захира (ҲЗ).

Мукофотлар захираси ҳаётни суғурта қилишнинг жамғарилиб борувчи турлари бўйича захира ва ҳаётни суғурта қилишнинг бошқа турлари (жамғарилиб борувчи турларидан ташқари) бўйича захирани қўшиш йўли билан аниқланади.


19. Ҳаётни суғурта қилишнинг жамғарилиб борувчи турлари бўйича захира суғурта шартномасининг амал қилиш муддати тўлиқ тугагунга қадар ёки суғурта ҳодисаси юз бергунга қадар базавий суғурта мукофотининг 92 фоизидан ва уни жойлаштиришдан (унга ҳисобланган фоизлардан) олинадиган инвестиция даромадининг 50 фоизидан кам бўлмаган ҳажмда ҳар бир суғурта шартномаси бўйича ҳисобланади. Бунда ҲЖЗнинг олинган ҳажми суғурта шартномаси билан белгиланган қайтариб сотиб олиш суммасидан (суғурта шартномасини муддатидан олдин бекор қилинганда кафолатланган) кам бўлмаслиги лозим.

Умумий ҳолда ҲЖЗ ҳар бир суғурта шартномаси бўйича ҳисобланган ҲЖЗларни қўшиш йўли билан аниқланади.


20. Ҳаётни суғурта қилишнинг бошқа турлари (жамғарилиб борувчи турларидан ташқари) бўйича захира ҳар бир суғурта шартномаси бўйича "pro rata temporis" ёки "1/24" усули билан ҳисобланади.

Умумий ҳолда ҲЗ ҳар бир суғурта шартномаси бўйича ҳисобланган ҲЗларни қўшиш йўли билан аниқланади.


21. Зарарлар захираси ўз ичига хабар қилинган, лекин бартараф этилмаган зарарлар захирасини ва содир бўлган, лекин хабар қилинмаган зарарлар захирасини олади.


22. Хабар қилинган, лекин бартараф этилмаган зарарлар захираси суғурта тўловларини амалга ошириш, жумладан ҳисобот даврида ёки унга қадар бўлган даврларда содир бўлганлиги ҳақида қонун ёки шартномада белгиланган тартибда суғурталовчига хабар қилинган суғурта ҳодисалари муносабати билан юзага келган суғурта қилдирувчининг мулкий манфаатларига етказилган зарарни (зиённи) миқдорини баҳолаш ва камайтириш билан боғлиқ эксперт, маслаҳат ёки бошқа хизматларга ҳақ тўлаш учун суғурталовчига зарур бўлган пул маблағлари суммасини тўлаш бўйича суғурталовчининг ҳисобот санасига бажарилмаган ёки тўлиқ бажарилмаган мажбуриятларининг баҳоланиши ҳисобланади.

ХЗЗ ҳар бир бартараф этилмаган даъво бўйича аниқланади. Агарда зарар тўғрисида хабар қилинган бўлиб, унинг миқдори аниқланмаган бўлса, ҳисоб-китоб учун суғурта пулидан катта бўлмаган энг юқори эҳтимоли кутилган зарар миқдори олинади.

ХЗЗ хабар қилинган зарарларни ҳисобга олиш журналида рўйхатга олинган ҳисобот давридаги хабар қилинган зарарлар суммасининг ҳисобот давридан олдинги даврларда бартараф этилмаган зарарлар суммасига қўшилган ва ҳисобот даврида тўланган зарарлар суммасига камайтирилган, ҳамда ҳисобот даврида бартараф этилмаган даъволар суммасидан уч фоизгача миқдорда зарарни бартараф этиш бўйича харажатлар қўшилган суммага мос келади.


23. Содир бўлган, лекин хабар қилинмаган зарарлар захираси суғурта тўловларини амалга ошириш, жумладан ҳисобот даврида ёки унга қадар бўлган даврларда содир бўлганлиги ҳақида қонун ёки шартномада белгиланган тартибда суғурталовчига ҳисобот даврида ёки унга қадар бўлган даврларда хабар қилинмаган суғурта ҳодисалари муносабати билан юзага келган, ўз ичига зарарларни бартараф этиш бўйича харажатларни олган, суғурталовчининг ҳисобот санасига мажбуриятларининг баҳоланиши ҳисобланади.

Содир бўлган, лекин хабар қилинмаган зарарлар захираси ҳар бир суғурта тури бўйича алоҳида, суғурталовчининг ушбу суғурта тури бўйича суғурта тўловларини амалга ошириш юзасидан йиғилган статистикани инобатга олган ҳолда, ҳисобланади.

Умумий ҳолда, СХЗЗ ҳар бир суғурта тури бўйича ҳисобланган СХЗЗларни қўшиш йўли билан аниқланади. Бироқ ушбу сумма умумий суғуртада (қайта суғурта қилишда) ҳар қандай ҳолда ҳисобот даврига қадар ўн икки ой мобайнида умумий суғурта (қайта суғурта қилиш) шартномалари бўйича базавий суғурта мукофоти суммасининг 10 фоизидан кам бўлмаслиги лозим.


24. Транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича барқарорлаштириш захираси (ФЖМС БЗ) кейинги йилларда суғуртанинг мазкур тури бўйича суғурта тўловларини амалга ошириш харажатларини қоплаш учун мўлжалланган.

Транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича барқарорлаштириш захирасининг ҳисоб-китоби қуйидаги кўрсаткичлардан келиб чиққан ҳолда амалга оширилади:

транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича ҳисобот даврида ҳисобланган суғурта брутто-мукофоти;

транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича ҳисобот даврида амалга оширилган суғурта тўловлари;

транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилишни ҳисобот даврида амалга ошириш харажатлари (шу жумладан, суғурта ҳодисалари содир бўлишининг олдини олиш ва огоҳлантириш бўйича огоҳлантириш чора-тадбирлари захирасига ажратмалар);

суғурталовчиларнинг транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича Тўловларни кафолатлаш жамғармасига тўлайдиган мажбурий бадаллари;

бошқа кўрсаткичлар.

ФЖМС БЗни ҳисоблаш мақсадида транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилишни амалга ошириш харажатлари миқдори (шу жумладан, суғурта ҳодисалари содир бўлишининг олдини олиш ва огоҳлантириш бўйича огоҳлантириш чора-тадбирлари захирасига ажратмалар) ҳисобот даврида транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш шартномалари бўйича ҳисобланган суғурта брутто-мукофотининг 25 фоизи миқдорида ўрнатилади.

ФЖМС БЗнинг ҳисоб-китоби брутто-суғурталаш кўрсаткичларидан келиб чиққан ҳолда (қайта суғурталовчилар иштирокини (улушини) ҳисобга олмаган ҳолда) амалга оширилади.


25. Суғурталовчи транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича барқарорлаштириш захирасини қуйидаги тартибда ҳисоблайди.

ФЖМС БЗ миқдорини ҳисоб-китоб қилиш базаси сифатида транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилишни амалга оширишдан ҳосил бўлган молиявий натижа миқдори қабул қилинади.

Транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилишни амалга оширишдан ҳосил бўлган молиявий натижа ҳисобот давридаги суғуртанинг мазкур тури бўйича даромадлар миқдори ва ҳисобот давридаги суғуртанинг мазкур тури бўйича харажатлар миқдори ўртасидаги фарқ сифатида аниқланади.

Ҳисобот даврида транспорт воситалари эгалари фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича даромадлар қуйидагиларнинг йиғиндиси сифатида аниқланади:

ҳисобот даврида ҳисобланган суғурта брутто-мукофотлари;

ишлаб топилмаган мукофот захираси, хабар қилинган, лекин бартараф этилмаган зарарлар захираси ва содир бўлган, лекин хабар қилинмаган зарарлар захирасининг ҳисобот даврида камайиш томонга ўзгариши.

Ҳисобот даврида транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича харажатлар қуйидагиларнинг йиғиндиси сифатида аниқланади:

ҳисобот даврида суғурта шартномаларининг муддатидан олдин тугатилиши (шартларининг ўзгартирилиши) муносабати билан суғурта қилдирувчиларга қайтарилган суғурта мукофотлари (бадаллари);

ҳисобот даврида транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилишни амалга ошириш харажатлари (шу жумладан, суғурта ҳодисалари содир бўлишининг олдини олиш ва огоҳлантириш бўйича огоҳлантириш чора-тадбирлари захирасига ажратмалар);

қуйидагилардан иборат бўлган ҳисобот даврида транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича жорий суғурта тўловларини таъминлаш харажатлари:

а) суғурталовчиларнинг Тўловларни кафолатлаш жамғармасига ҳисобот даври учун тўлайдиган мажбурий бадаллари;

б) ишлаб топилмаган мукофот захираси, хабар қилинган, лекин бартараф этилмаган зарарлар захираси ва содир бўлган, лекин хабар қилинмаган зарарлар захирасининг ҳисобот даврида кўпайиш томонга ўзгариши;

в) ҳисобот даврида амалга оширилган суғурта тўловлари.

Агар транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича даромадлар ва харажатлар ўртасидаги фарқ кўрсатилган даромадларнинг 5 фоизидан ортиқ бўлса, транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича барқарорлаштириш захираси ҳисобот даври охирига кўрсатилган ортиқ суммага кўпаяди.

Агар транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича харажатлар суммаси даромадлар суммасидан ортиб кетса, транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича барқарорлаштириш захираси ҳисобот даври охирига харажатларнинг даромадлардан ортган суммасига камайтирилади.

Агар суғурталовчи ҳисобот даври бошига қадар транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича барқарорлаштириш захирасини ҳисобламаган бўлса, мазкур захира ҳисобот даври бошига нолга тенг деб қабул қилинади.

Агар транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича барқарорлаштириш захираси ҳисоб-китоблар натижасида манфий қийматга эга бўлса, мазкур захира нолга тенг деб қабул қилинади.

Агар транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича барқарорлаштириш захираси миқдори ҳисоб-китоблар натижасида транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш шартномалари бўйича ҳисобот санасига қадар ўттиз олти ой даврида амалга оширилган суғурта тўловлари суммасидан ортиқ бўлса, кўрсатилган захира ҳисобот санасига транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш шартномалари бўйича ҳисобот санасига қадар ўттиз олти ой даврида амалга оширилган суғурта тўловлари суммасига тенг деб қабул қилинади, ва кўрсатилган ортиқ сумма солиқлар ва йиғимлар тўлангандан кейин суғурталовчининг устав фондига капиталлаштирилади.

Транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича барқарорлаштириш захирасини ҳисоб-китоб қилиш учун мазкур Низомнинг 1-иловасида келтирилган жадваллардан фойдаланилади.


25-1. Иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича барқарорлаштириш захираси (ИФЖМС БЗ) кейинги йилларда суғуртанинг мазкур тури бўйича суғурта тўловларини амалга ошириш харажатларини қоплаш учун мўлжалланган.

Иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича барқарорлаштириш захирасининг ҳисоб-китоби қуйидаги кўрсаткичлардан келиб чиққан ҳолда амалга оширилади:

иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича ҳисобот даврида ҳисобланган суғурта брутто-мукофоти;

иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича ҳисобот даврида амалга оширилган суғурта тўловлари;

иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилишни ҳисобот даврида амалга ошириш харажатлари (шу жумладан, суғурта ҳодисалари содир бўлишининг олдини олиш ва огоҳлантириш бўйича огоҳлантириш чора-тадбирлари захирасига ажратмалар);

бошқа кўрсаткичлар.

ИФЖМС БЗни ҳисоблаш мақсадида иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилишни амалга ошириш харажатлари миқдори (шу жумладан, суғурта ҳодисалари содир бўлишининг олдини олиш ва огоҳлантириш бўйича огоҳлантириш чора-тадбирлари захирасига ажратмалар) ҳисобот даврида иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш шартномалари бўйича ҳисобланган суғурта брутто-мукофотининг 30 фоизи миқдорида ўрнатилади.

ИФЖМС БЗнинг ҳисоб-китоби брутто-суғурталаш кўрсаткичларидан келиб чиққан ҳолда (қайта суғурталовчилар иштирокини (улушини) ҳисобга олмаган ҳолда) амалга оширилади.

25-2. Суғурталовчи иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича барқарорлаштириш захирасини қуйидаги тартибда ҳисоблайди.

ИФЖМС БЗ миқдорини ҳисоб-китоб қилиш базаси сифатида иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилишни амалга оширишдан ҳосил бўлган молиявий натижа миқдори қабул қилинади.

Иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилишни амалга оширишдан ҳосил бўлган молиявий натижа ҳисобот давридаги суғуртанинг мазкур тури бўйича даромадлар миқдори ва ҳисобот давридаги суғуртанинг мазкур тури бўйича харажатлар миқдори ўртасидаги фарқ сифатида аниқланади.

Ҳисобот даврида иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича даромадлар қуйидагиларнинг йиғиндиси сифатида аниқланади:

ҳисобот даврида ҳисобланган суғурта брутто-мукофотлари;

ишлаб топилмаган мукофот захираси, хабар қилинган, лекин бартараф этилмаган зарарлар захираси ва содир бўлган, лекин хабар қилинмаган зарарлар захирасининг ҳисобот даврида камайиш томонга ўзгариши.

Ҳисобот даврида иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича харажатлар қуйидагиларнинг йиғиндиси сифатида аниқланади:

ҳисобот даврида суғурта шартномаларининг муддатидан олдин тугатилиши (шартларининг ўзгартирилиши) муносабати билан суғурта қилдирувчиларга қайтарилган суғурта мукофотлари (бадаллари);

ҳисобот даврида иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилишни амалга ошириш харажатлари (шу жумладан, суғурта ҳодисалари содир бўлишининг олдини олиш ва огоҳлантириш бўйича огоҳлантириш чора-тадбирлари захирасига ажратмалар);

қуйидагилардан иборат бўлган ҳисобот даврида иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича жорий суғурта тўловларини таъминлаш харажатлари:

ишлаб топилмаган мукофот захираси, хабар қилинган, лекин бартараф этилмаган зарарлар захираси ва содир бўлган, лекин хабар қилинмаган зарарлар захирасининг ҳисобот даврида кўпайиш томонга ўзгариши;

ҳисобот даврида амалга оширилган суғурта тўловлари.

Агар иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича даромадлар ва харажатлар ўртасидаги фарқ кўрсатилган даромадларнинг 5 фоизидан ортиқ бўлса, иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича барқарорлаштириш захираси ҳисобот даври охирига кўрсатилган ортиқ суммага кўпаяди.

Агар иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича харажатлар суммаси даромадлар суммасидан ортиб кетса, иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича барқарорлаштириш захираси ҳисобот даври охирига харажатларнинг даромадлардан ортган суммасига камайтирилади.

Агар суғурталовчи ҳисобот даври бошига қадар иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича барқарорлаштириш захирасини ҳисобламаган бўлса, мазкур захира ҳисобот даври бошига нолга тенг деб қабул қилинади.

Агар иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича барқарорлаштириш захираси ҳисоб-китоблар натижасида манфий қийматга эга бўлса, мазкур захира нолга тенг деб қабул қилинади.

Иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича барқарорлаштириш захирасини ҳисоб-китоб қилиш учун мазкур Низомнинг 2-иловасида келтирилган жадваллардан фойдаланилади.

25-3. Ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича барқарорлаштириш захираси (ТФЖМС БЗ) кейинги йилларда суғуртанинг мазкур тури бўйича суғурта тўловларини амалга ошириш харажатларини қоплаш учун мўлжалланган.

Ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича барқарорлаштириш захирасининг ҳисоб-китоби қуйидаги кўрсаткичлардан келиб чиққан ҳолда амалга оширилади:

ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича ҳисобот даврида ҳисобланган суғурта брутто-мукофоти;

ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича ҳисобот даврида амалга оширилган суғурта тўловлари;

ҳисобот даврида ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилишни амалга ошириш харажатлари (шу жумладан, суғурта ҳодисалари содир бўлишининг олдини олиш ва огоҳлантириш бўйича огоҳлантириш чора-тадбирлари захирасига ажратмалар);

бошқа кўрсаткичлар.

ТФЖМС БЗни ҳисоблаш мақсадида ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилишни амалга ошириш харажатлари миқдори (шу жумладан, суғурта ҳодисалари содир бўлишининг олдини олиш ва огоҳлантириш бўйича огоҳлантириш чора-тадбирлари захирасига ажратмалар) ҳисобот даврида ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш шартномалари бўйича ҳисобланган суғурта брутто-мукофотининг 30 фоизи миқдорида ўрнатилади.

ТФЖМС БЗнинг ҳисоб-китоби брутто-суғурталаш кўрсаткичларидан келиб чиққан ҳолда (қайта суғурталовчилар иштирокини (улушини) ҳисобга олмаган ҳолда) амалга оширилади.

25-4. Суғурталовчи ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича барқарорлаштириш захирасини қуйидаги тартибда ҳисоблайди.

ТФЖМС БЗ миқдорини ҳисоб-китоб қилиш базаси сифатида ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилишни амалга оширишдан ҳосил бўлган молиявий натижа миқдори қабул қилинади.

Ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилишни амалга оширишдан ҳосил бўлган молиявий натижа ҳисобот давридаги суғуртанинг мазкур тури бўйича даромадлар миқдори ва ҳисобот давридаги суғуртанинг мазкур тури бўйича харажатлар миқдори ўртасидаги фарқ сифатида аниқланади.

Ҳисобот даврида ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича даромадлар қуйидагиларнинг йиғиндиси сифатида аниқланади:

ҳисобот даврида ҳисобланган суғурта брутто-мукофотлари;

ишлаб топилмаган мукофот захираси, хабар қилинган, лекин бартараф этилмаган зарарлар захираси ва содир бўлган, лекин хабар қилинмаган зарарлар захирасининг ҳисобот даврида камайиш томонга ўзгариши.

Ҳисобот даврида ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича харажатлар қуйидагиларнинг йиғиндиси сифатида аниқланади:

ҳисобот даврида суғурта шартномаларининг муддатидан олдин тугатилиши (шартларининг ўзгартирилиши) муносабати билан суғурта қилдирувчиларга қайтарилган суғурта мукофотлари (бадаллари);

ҳисобот даврида ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилишни амалга ошириш харажатлари (шу жумладан, суғурта ҳодисалари содир бўлишининг олдини олиш ва огоҳлантириш бўйича огоҳлантириш чора-тадбирлари захирасига ажратмалар);

қуйидагилардан иборат бўлган ҳисобот даврида ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича жорий суғурта тўловларини таъминлаш харажатлари:

ишлаб топилмаган мукофот захираси, хабар қилинган, лекин бартараф этилмаган зарарлар захираси ва содир бўлган, лекин хабар қилинмаган зарарлар захирасининг ҳисобот даврида кўпайиш томонга ўзгариши;

ҳисобот даврида амалга оширилган суғурта тўловлари.

Агар ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича даромадлар ва харажатлар ўртасидаги фарқ кўрсатилган даромадларнинг 5 фоизидан ортиқ бўлса, ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича барқарорлаштириш захираси ҳисобот даври охирига кўрсатилган ортиқ суммага кўпаяди.

Агар ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича харажатлар суммаси даромадлар суммасидан ортиб кетса, ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича барқарорлаштириш захираси ҳисобот даври охирига харажатларнинг даромадлардан ортган суммасига камайтирилади.

Агар суғурталовчи ҳисобот даври бошига қадар ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича барқарорлаштириш захирасини ҳисобламаган бўлса, мазкур захира ҳисобот даври бошига нолга тенг деб қабул қилинади.

Агар ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича барқарорлаштириш захираси ҳисоб-китоблар натижасида манфий қийматга эга бўлса, мазкур захира нолга тенг деб қабул қилинади.

Ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича барқарорлаштириш захирасини ҳисоб-китоб қилиш учун мазкур Низомнинг 2-1-иловасида келтирилган жадваллардан фойдаланилади.

26. Огоҳлантириш чора-тадбирлари захираси (ОЧЗ) бахтсиз ҳодисаларни, суғурта қилинган мулкни йўқотиш ёки шикастланишини огоҳлантириш чора-тадбирларини молиялаштириш, шунингдек суғурта ҳодисаларининг содир бўлишини огоҳлантириш ва олдини олишга йўналтирилган бошқа чора-тадбирларни молиялаштириш учун мўлжалланган.

ОЧЗни шакллантириш ва ундан фойдаланиш тартиби суғурталовчи томонидан тасдиқланадиган огоҳлантириш чора-тадбирлари захираси тўғрисидаги низомда белгиланади.

Бунда суғурталовчи ОЧЗдан молиялаштириладиган огоҳлантириш чора-тадбирларининг аниқ рўйхатини белгилаши ва уни Агентликка келишиш учун тақдим этиши лозим.

ОЧЗ суғурта шартномалари бўйича ҳисобот даврида ҳисобланган суғурта брутто-мукофотларидан ажратмалар йўли билан шакллантирилади.

ОЧЗга ажратмалар миқдори, тариф ставкаси таркибида ушбу мақсадларга кўзда тутилган фоизлардан келиб чиқиб, бироқ суғурта шартномалари бўйича ҳисобот даврида ҳисобланган суғурта брутто-мукофотининг 10 фоизидан кўп бўлмаган ҳолда (қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллардан ташқари), огоҳлантириш чора-тадбирлари захираси тўғрисидаги низомда белгиланади.

Транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича огоҳлантириш чора-тадбирлари захирасига (ФЖМС ОЧЗ) ажратмалар миқдори, ҳисобот даврида транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш шартномалари бўйича ҳисобланган суғурта брутто-мукофотининг 5 фоизи миқдорида белгиланади.

Иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича огоҳлантириш чора-тадбирлари захирасига (ИФЖМС ОЧЗ) ажратмалар миқдори, ҳисобот даврида иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш шартномалари бўйича ҳисобланган суғурта брутто-мукофотининг 5 фоизи миқдорида белгиланади.

Ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича огоҳлантириш чора-тадбирлари захирасига (ТФЖМС ОЧЗ) ажратмалар миқдори, ҳисобот даврида ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш шартномалари бўйича ҳисобланган суғурта брутто-мукофотининг 5 фоизи миқдорида белгиланади.

27. ОЧЗ ҳар бир ҳисобот санасига ҳисобланади. ОЧЗ миқдори ҳисобот санасининг бошига бўлган ОЧЗ миқдорига оширилган ва ҳисобот даврида огоҳлантириш чора-тадбирларига сарфланган маблағлар суммасига камайтирилган ҳисобот даврида ушбу захирага қилинган ажратмалар миқдорига тенг бўлади (ФЖМС ОЧЗ, ИФЖМС ОЧЗ ва ТФЖМС ОЧЗ бундан мустасно). Бироқ аниқланган ОЧЗнинг миқдори (ФЖМС ОЧЗни, ИФЖМС ОЧЗни ва ТФЖМС ОЧЗни ҳисобга олмаган ҳолдаги, ҳисобот санасига бўлган ОЧЗ миқдори) ҳар қандай ҳолатда ҳам умумий суғурта шартномалари бўйича (транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш шартномаларини, иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш шартномаларини ва ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш шартномаларини ҳисобга олмаган ҳолда) ялпи ҳисобланган суғурта мукофотининг 10 фоизидан кўп бўлмаслиги лозим.

ФЖМС ОЧЗ ҳар бир ҳисобот санасига алоҳида ҳисобланади. ФЖМС ОЧЗ миқдори ҳисобот санасининг бошига бўлган ФЖМС ОЧЗ миқдорига оширилган ва ҳисобот даврида огоҳлантириш чора-тадбирларига сарфланган маблағлар суммасига камайтирилган ҳисобот даврида ушбу захирага қилинган ажратмалар миқдорига тенг бўлади.

ИФЖМС ОЧЗ ҳар бир ҳисобот санасига алоҳида ҳисобланади. ИФЖМС ОЧЗ миқдори ҳисобот санасининг бошига бўлган ИФЖМС ОЧЗ миқдорига оширилган ва ҳисобот даврида огоҳлантириш чора-тадбирларига сарфланган маблағлар суммасига камайтирилган ҳисобот даврида ушбу захирага қилинган ажратмалар миқдорига тенг бўлади.

ТФЖМС ОЧЗ ҳар бир ҳисобот санасига алоҳида ҳисобланади. ТФЖМС ОЧЗ миқдори ҳисобот санасининг бошига бўлган ТФЖМС ОЧЗ миқдорига оширилган ва ҳисобот даврида огоҳлантириш чора-тадбирларига сарфланган маблағлар суммасига камайтирилган ҳисобот даврида ушбу захирага қилинган ажратмалар миқдорига тенг бўлади.

28. Фалокатлар захираси (ФЗ), кўп сонли суғурта шартномалари бўйича суғурта тўловларини амалга ошириш заруратини келтириб чиқарган енгиб бўлмас куч ёки йирик миқёсдаги авария оқибати ҳисобланган, фавқулодда етказилган зиённи қоплашга мўлжалланган. ФЗ шартларида енгиб бўлмас куч ёки йирик миқёсдаги авария оқибатида етказилган зиённи қоплаш муносабати билан суғурталовчининг суғурта тўловини амалга ошириши мажбуриятини кўзда тутувчи суғурта турлари бўйича шакллантирилади.

Фалокатлар захирасини шакллантириш ва ундан фойдаланиш тартиби, шартлари суғурталовчи томонидан тасдиқланадиган фалокатлар захираси тўғрисидаги низомда белгиланади.

29. Зарарлиликнинг тебраниши захираси (ЗТЗ), суғурта тури бўйича суғурта тарифининг нетто-ставкасини ҳисоблаш учун асос бўлган кутилаётган зарарлилик даражасидан ҳисобот давридаги зарарлилик даражаси юқори бўлган ҳолатда, суғурталовчининг суғурта тўловларини амалга ошириш харажатларини компенсация қилишга мўлжалланган.

Зарарлиликнинг тебраниши захирасининг миқдори ялпи ҳисобланган суғурта мукофотининг 10 фоизидан ошмаслиги лозим.

ЗТЗни шакллантириш ва ундан фойдаланиш тартиби, шартлари суғурталовчи томонидан тасдиқланадиган зарарлиликнинг тебраниши захираси тўғрисидаги низомда белгиланади.

30. Активларнинг номувофиқлиги захираси (АНЗ) фақат ҳаётни суғурта қилиш соҳасида фаолият юритадиган суғурталовчи томонидан ташкил этилиши мумкин ва мукофотлар захирасининг 20 фоизидан ортиқ бўлмаслиги лозим.

АНЗни шакллантириш ва ундан фойдаланиш тартиби, шартлари суғурталовчи томонидан тасдиқланадиган активларнинг номувофиқлиги захираси тўғрисидаги низомда белгиланади.

31. Ўзида мажбуриятларни акс эттирмаган, бироқ суғурта фаолиятини амалга ошириш билан боғлиқ бўлган бошқа захиралар суғурталовчи томонидан бундай захирани шакллантириш ва ундан фойдаланиш тартиби, шартларини назарда тутувчи тегишли захира тўғрисидаги низом суғурталовчи томонидан тасдиқланганидан кейингина ташкил этилиши мумкин.

32. Суғурталовчилар суғурта захираларидаги қайта суғурталовчилар иштирокининг улушини (ФЖМС БЗ, ИФЖМС БЗ ва ТФЖМС БЗдан ташқари) суғурта захираларини ҳисоб-китоб қилиш билан бир вақтда ҳисоблайдилар.

Қайта суғурталовчининг (қайта суғурталовчиларнинг) суғурта захираларидаги улуши ҳар бир шартнома (шартномалар гуруҳи) бўйича қайта суғурта қилиш шартномаси (шартномалари) шартларига мувофиқ ҳолда аниқланади.

Қайта суғурталовчининг ишлаб топилмаган мукофот захираси ва содир бўлган, лекин хабар қилинмаган зарарлар захирасидаги улуши қайта суғурта қилиш шартномаси бўйича олинган комиссион мукофотни чегирган ҳолдаги қайта суғурта қилишга берилган суғурта мукофоти суммасининг суғурталовчи томонидан қайта суғурта қилишга берилган суғурта шартномаси бўйича ҳисобланган базавий суғурта мукофотига нисбатига пропорционал равишда аниқланади ва қуйидаги формула орқали ҳисобланади:

ҚСу =

қсм - Кмо) х Шз

, бу ерда:

Бсм

ҚСу - қайта суғурталовчининг ишлаб топилмаган мукофот захираси ёки содир бўлган, лекин хабар қилинмаган зарарлар захирасидаги улуши;

Бқсм - қайта суғурта қилиш шартномаси бўйича брутто қайта суғурта қилиш мукофоти;

Кмо - қайта суғурта қилиш шартномаси бўйича олинган комиссион мукофот;

Шз - суғурталовчи томонидан мазкур бобга мувофиқ шакллантирилган ишлаб топилмаган мукофот захираси ёки содир бўлган, лекин хабар қилинмаган зарарлар захираси;

Бсм - суғурта шартномаси бўйича базавий суғурта мукофоти.

Қайта суғурталовчининг хабар қилинган, лекин бартараф этилмаган зарарлар захирасидаги улуши қайта суғурта қилиш шартномасининг шартлари бўйича қайта суғурталовчи томонидан қопланиши лозим бўлган зарарлар миқдоридаги улуши миқдорида белгиланади.



III. АЖРАТИЛГАН АКТИВЛАР


33. Суғурталовчи суғурта захиралари маблағлари қийматига эквивалент бўлган суммадаги активларни ажратиши шарт. Ажратилган активлар, уларни ажратиш вақтида суғурталовчининг ҳисоб ва ҳисобот регистрларида аниқ белгиланган бўлиши шарт.

Ажратилган активларнинг умумий қиймати суғурта захиралари маблағларининг жами миқдоридан кам бўлмаслиги лозим. Ажратилган активлар қиймати сифатида уларнинг баланс қиймати тушунилади.


34. Ажратилган активлар диверсификация, қайтарилиш, фойдалилик ва ликвидлик талабларига жавоб бериши лозим.


35. Ажратилган активлар маблағлари суғурталовчи томонидан фақат тегишли суғурта захираларининг шакллантириш мақсадига мувофиқ ҳолда ишлатилиши мумкин. Ажратилган активлар гаров предмети ёки кредиторга кафилнинг мажбуриятлари бўйича пул маблағларини тўлаш манбаи сифатида хизмат қила олмайди.


36. Суғурта захиралари хорижий валютада белгиланган ҳолатларда, активлар суғурта захиралари белгиланган валютага эквивалент валютада ёки эркин конвертация қилинадиган валютада ажратилади.


37. Ажратилган активлар қуйидаги активлардан иборат бўлиши мумкин эмас:

суғурталовчининг таъсисчилари, акциядорлари ва ходимларига берилган қарзлар, шунингдек улар бўйича жамғарилган фоизлар;

дебитор - боғлиқ шахсларнинг қарзлари;

суғурта (қайта суғурта қилиш) шартномасида белгиланган тўлов санасидан уч ойдан кўп муддат мобайнида суғурта қилдирувчилар (қайта суғурта қилдирувчилар) томонидан тўланмаган суғурта мукофотлари;

солиқ ва йиғимлар бўйича дебиторлик қарзлар;

кафолат бўйича суммалар;

мажбурият предмети бўлган активлар (қабул қилинган мажбуриятлар доирасида).



IV. СУҒУРТА ЗАХИРАЛАРИНИ

ЖОЙЛАШТИРИШ ТАРТИБИГА ТАЛАБЛАР


38. Ажратилган активларнинг 70% дан кам бўлмаган қисми қуйидагилардан (ёки уларнинг баъзиларидан) таркиб топиши лозим:

Ўзбекистон Республикасининг давлат қимматли қоғозлари;

банк омонатлари (депозитлар);

кассадаги ва/ёки ҳисоб (валюта) рақамлардаги ва ўзга банк рақамларидаги пул маблағлари, шунингдек уларга тенглаштирилган маблағлар;

хорижий давлатларнинг давлат қимматли қоғозлари (Агентлик билан келишган ҳолда);

Ўзбекистон Республикасининг қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида чиқариш ва муомалага киритишга рухсат берилган, ёки тегишли ваколатли орган томонидан берилган қимматли қоғозлар бозорида савдони ташкил этиш бўйича фаолиятни амалга ошириш учун лицензияга (рухсатномага) эга бўлган хорижий эмитентлар томонидан чиқарилган ҳамда қимматли қоғозлар бозорида муомалага қўйилган қимматли қоғозлар.


39. Суғурталовчининг бошқарув органлари ушбу Низомга асосан ажратилган активларнинг ҳисобот санасига мавжудлигини ва қийматини текшириб кўриши, шунингдек активлар ажратилган суғурта захиралари суммаси билан уларни таққослаб кўриши шарт ва бундай ҳуқуққа ҳар қандай бошқа вақтда ҳам эга.


40. Ажратилган активлар қиймати суғурта захиралари суммасидан кам бўлган ҳолатда, суғурталовчи ажратилган активлар қийматини суғурта захиралари суммасидан кам бўлмаган қийматга ошириш ва суғурта захиралари ҳажмининг 105 фоизидан кўп бўлмаган миқдорда кўпайтириш учун етарли миқдордаги қўшимча активларни ажратиши шарт.


41. Ажратилган активлар суммаси суғурта захиралари суммасининг 105 фоизидан ортиқ бўлган ҳолатда, суғурталовчи ажратилган активлар қиймати суғурта захиралари миқдоридан кам бўлмаган ва суғурта захиралари миқдорининг 105 фоизидан кўп бўлмаган суммагача қисқаргунга қадар, ажратилган активларнинг ортиқча бўлган қисмини ажратилмаган активларга ўтказиши шарт.



V. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


42. Суғурталовчилар ҳар чоракда чорак ўтгандан кейинги ойнинг 25 санасигача молиявий ҳисобот таркибида (бухгалтерия баланси - 1-шакл, молиявий натижалар тўғрисида ҳисобот - 2-шакл) мазкур Низомнинг 1, 2, 2-1, 3 ва 4-иловаларига мувофиқ шаклларда суғурта захиралари тўғрисидаги ҳисоботларни Агентликка тақдим этадилар. Бунда йил якуни бўйича молиявий ҳисобот таркибидаги суғурта захиралари тўғрисидаги ҳисоботлар ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 15 февралидан кечикмаган ҳолда тақдим этилади (хорижий инвестиция иштирокидаги корхоналар бундан мустасно). Хорижий инвестиция иштирокидаги корхоналар йил якуни бўйича молиявий ҳисобот таркибидаги суғурта захиралари тўғрисидаги ҳисоботларни ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 25 мартидан кечикмаган ҳолда тақдим этадилар.

43. Мазкур Низом билан ўрнатилган суғурта захираларини ҳисоблаш услуби ҳамда шакллантириш ва жойлаштириш тартиби талаблари бузилган тақдирда, Агентлик суғурталовчига йўл қўйилган камчиликларни энг қисқа, аммо суғурталовчи кўрсатмани олган санадан бошлаб бир ойдан кўп бўлмаган муддатда бартараф этиши тўғрисида кўрсатма беради.

Камчиликлар белгиланган муддатда бартараф этилгандан сўнг уч кун ичида, суғурталовчи Агентликка тегишли ҳисоб-китоблар ва камчиликларнинг бартараф этилганлиги тўғрисида маълумотларни (ҳисоботларни) тақдим этиши шарт.

44. Агентлик суғурталовчи томонидан қабул қилинган техник захираларнинг таркибини ва ҳисоблаш усулларини ўзгартириш борасида кўрсатма бериш, шунингдек Агентликка суғурта захиралари тўғрисидаги ахборотни тақдим этишнинг бошқа тартибини ўрнатиш ҳуқуқига эга. Зарур ҳолда, Агентлик юзага келган ҳолат сабабларини аниқлаш мақсадида суғурталовчига ўзининг вакилини йўллайди, шунингдек амалдаги қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ ҳолда суғурталовчи операцияларининг ёппасига ёки танлов асосида текширувини амалга оширади.

45. Суғурталовчи томонидан мазкур Низомда ўрнатилган талабларга риоя қилинмаган, белгиланган муддатда йўл қўйилган камчиликларни бартараф этиш тўғрисидаги Агентлик кўрсатмасини бажармаган тақдирда, суғурталовчига қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ чоралар кўрилади.





Низомга

1-ИЛОВА



1-жадвал*


_________________________________________ нинг

(суғурталовчининг тўлиқ номи)


20__ й. "___" ____________ ҳолатига транспорт воситалари

эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш

бўйича барқарорлаштириш захирасини ҳисоблаш мақсадида

даромадлар, харажатлар ва молиявий натижаларнинг

ҲИСОБ-КИТОБИ

Сатр

т/р


Кўрсаткич номи


Миқдори

(минг сўм)


1.

Ҳисобот даврида ҳисобланган суғурта брутто-мукофоти



2.

Ҳисобот даврида суғурталовчининг тўловларни кафолатлаш Жамғармасига мажбурий бадаллари



3.

Ҳисобот даври бошига ИМЗ



4.

Ҳисобот даври охирига (ҳисобот санасига) ИМЗ



5.

Ҳисобот даври бошига ХЗЗ



6.

Ҳисобот даври охирига (ҳисобот санасига) ХЗЗ



7.

Ҳисобот даври бошига СХЗЗ



8.

Ҳисобот даври охирига (ҳисобот санасига) СХЗЗ



9.

Ҳисобот даврида амалга оширилган суғурта тўловлари



10.

Шартномаларнинг муддатидан олдин тугатилиши (шартларининг ўзгартирилиши) муносабати билан ҳисобот даврида суғурта қилдирувчиларга қайтарилган суғурта мукофотлари (бадаллари)



11.

Ҳисобот даврида транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилишни амалга ошириш учун амалга оширилган харажатлар (шу жумладан, суғурта ҳодисалари содир бўлишининг олдини олиш ва огоҳлантириш бўйича огоҳлантириш чора-тадбирлари захирасига ажратмалар)

(11-сатр = 1-сатр х 25%)



12.

Ҳисобот даврида ИМЗ, ХЗЗ ва СХЗЗ ўзгариши

(12-сатр = 4-сатр  3-сатр + 6-сатр  5-сатр + 8-сатр  7-сатр)



13.

Жами - даромадлар

(агар 12-сатр > = 0, бу ҳолда 13-сатр = 1-сатр;

агар 12-сатр < 0, бу ҳолда 13-сатр = 1-сатр  12-сатр)



14.

Жами - харажатлар

(агар 12-сатр >= 0, бу ҳолда 14-сатр = 2-сатр + 9-сатр + 10-сатр + 11-сатр + 12-сатр;

агар 12-сатр < 0, бу ҳолда 14-сатр = 2-сатр + 9-сатр + 10-сатр + 11-сатр)



15.

Молиявий натижа (даромадларнинг харажатлардан ёки харажатларнинг даромадлардан юқорилиги) (15-сатр = 13-сатр  14-сатр)






2-жадвал*


________________________________________ нинг

(суғурталовчининг тўлиқ номи)


20__ й. "___" ____________ ҳолатига транспорт воситалари

эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта

қилиш бўйича барқарорлаштириш захирасининг

ҲИСОБ-КИТОБИ

Сатр

т/р


Кўрсаткич номи


Миқдори

(минг сўм)


1.

Даромадлар

(1-жадвалнинг 13-сатри маълумотларига кўра)



2.

Молиявий натижа (даромадларнинг харажатлардан ёки харажатларнинг даромадлардан ошганлиги)

(1-жадвалнинг 15-сатри маълумотларига кўра)



3.

Ҳисобот даври бошига транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича барқарорлаштириш захираси (ФЖМС БЗ)



4.

ФЖМС БЗ нинг кўпайиши/камайиши

(агар 2-сатр > = 0,05 х 1-сатр, бу ҳолда 4-сатр = 2-сатр - 0,05 х 1-сатр;

агар 0 < = 2-сатр < 0,05 х 1-сатр, бу ҳолда 4-сатр = 0;

агар 2-сатр < 0, бу ҳолда 4-сатр = 2-сатр)



5.

Оралиқ якун (3-сатр + 4-сатр)



5-1.

Транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш шартномалари бўйича ҳисобот санасига қадар ўттиз олти ой даврида амалга оширилган суғурта тўловлари суммаси


6.

Ҳисобот санасига транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича барқарорлаштириш захираси

(агар 5-сатр < 0, бу ҳолда 6-сатр = 0;

агар 5-1-сатр > 5-сатр >= 0, бу ҳолда 6-сатр = 5-сатр;

агар 5-сатр > 5-1-сатр, бу ҳолда 6-сатр = 5-1-сатр)


*) Фақатгина суғурталовчи томонидан транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича фаолият олиб борилган тақдирда тўлдирилади. Мазкур жадвалдаги даромадлар, харажатлар ва молиявий натижани аниқлашда қўлланилувчи барча миқдорлар транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилишга тааллуқлидир.


Мазкур шаклда берилган маълумотлар тўғрилиги ва тўлиқлигини тасдиқлаймиз. Шунингдек, мазкур шакл суғурталовчиларнинг суғурта захиралари тўғрисидаги низом талабларига мувофиқ тузилганлигини тасдиқлаймиз.

Имзолар:

(Ф.И.Ш.)

(имзо)

(суғурталовчи ижро этувчи органининг раҳбари лавозими)

Бош ҳисобчи

(Ф.И.Ш.)

(имзо)

       





Низомга

2-ИЛОВА


1-ЖАДВАЛ*


_________________________________________ нинг

(суғурталовчининг тўлиқ номи)


20__ й. "___" ____________ ҳолатига

иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий

суғурта қилиш бўйича барқарорлаштириш захирасини

ҳисоблаш мақсадида даромадлар, харажатлар ва

молиявий натижаларнинг

ҲИСОБ-КИТОБИ

Сатр

N


Кўрсаткич номи


Миқдори

(минг сўм)


1.

Ҳисобот даврида ҳисобланган суғурта брутто-мукофоти



2.

Ҳисобот даври бошига ИМЗ



3.

Ҳисобот даври охирига (ҳисобот санасига) ИМЗ



4.

Ҳисобот даври бошига ХЗЗ



5.

Ҳисобот даври охирига (ҳисобот санасига) ХЗЗ



6.

Ҳисобот даври бошига СХЗЗ



7.

Ҳисобот даври охирига (ҳисобот санасига) СХЗЗ



8.

Ҳисобот даврида амалга оширилган суғурта тўловлари



9.

Шартномаларнинг муддатидан олдин тугатилиши (шартларининг ўзгартирилиши) муносабати билан ҳисобот даврида суғурта қилдирувчиларга қайтарилган суғурта мукофотлари (бадаллари)



10.

Ҳисобот даврида иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилишни амалга ошириш учун амалга оширилган харажатлар (шу жумладан, суғурта ҳодисалари содир бўлишининг олдини олиш ва огоҳлантириш бўйича огоҳлантириш чора-тадбирлари захирасига ажратмалар)

(10 сатр = 1сатр х 30%)



11.

Ҳисобот даврида ИМЗ, ХЗЗ ва СХЗЗ ўзгариши

(11 сатр = 3 сатр - 2 сатр + 5 сатр - 4 сатр + 7 сатр - 6 сатр)



12.

Жами - даромадлар

(агар 11 сатр > = 0, бу ҳолда 12 сатр = 1 сатр;

агар 11 сатр < 0, бу ҳолда 12 сатр = 1 сатр - 11 сатр)



13.

Жами - харажатлар

(агар 11 сатр >= 0, бу ҳолда 13 сатр = 8 сатр + 9 сатр + 10 сатр + 11 сатр;

агар 11 сатр < 0, бу ҳолда 13 сатр = 8 сатр + 9 сатр + 10 сатр)



14.

Молиявий натижа (даромадларнинг харажатлардан ёки харажатларнинг даромадлардан юқорилиги) (14 сатр = 12 сатр - 13 сатр)



2-ЖАДВАЛ*


________________________________________ нинг

(суғурталовчининг тўлиқ номи)


20__ й. "___" ____________ ҳолатига

иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий

суғурта қилиш бўйича барқарорлаштириш захирасининг

ҲИСОБ-КИТОБИ

Сатр

N


Кўрсаткич номи


Миқдори

(минг сўм)


1.

Даромадлар

(1-жадвалнинг 12 сатри маълумотларига кўра)



2.

Молиявий натижа (даромадларнинг харажатлардан ёки харажатларнинг даромадлардан ошганлиги)

(1-жадвалнинг 14 сатри маълумотларига кўра)



3.

Ҳисобот даври бошига иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича барқарорлаштириш захираси (ИФЖМС БЗ)



4.

ИФЖМС БЗ нинг кўпайиши/камайиши

(агар 2 сатр > = 0,05 х 1 сатр, бу ҳолда 4 сатр = 2 сатр - 0,05 х 1 сатр;

агар 0 < = 2 сатр < 0,05 х 1 сатр, бу ҳолда 4 сатр = 0;

агар 2 сатр < 0, бу ҳолда 4 сатр = 2 сатр)



5.

Оралиқ якун (3 сатр + 4 сатр)



6.

Ҳисобот санасига иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича барқарорлаштириш захираси

(агар 5 сатр < 0, бу ҳолда 6 сатр = 0;

агар 5 сатр > = 0, бу ҳолда 6 сатр = 5 сатр)



Мазкур шаклда берилган маълумотлар тўғрилиги ва тўлиқлигини тасдиқлаймиз. Шунингдек, мазкур шакл суғурталовчиларнинг суғурта захиралари тўғрисидаги низом талабларига мувофиқ тузилганлигини тасдиқлаймиз.



Имзолар:


(Ф.И.Ш.)

(имзо)

(суғурталовчи ижро этувчи органининг раҳбари лавозими)

Бош ҳисобчи

(Ф.И.Ш.)

(имзо)

*) Фақатгина суғурталовчи томонидан иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича фаолият олиб борилган тақдирда тўлдирилади. Мазкур жадвалдаги даромадлар, харажатлар ва молиявий натижани аниқлашда қўлланилувчи барча миқдорлар иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилишга тааллуқлидир.






Низомга

2-1-ИЛОВА


1-жадвал*



нинг


(суғурталовчининг тўлиқ номи)


20__ й. "___" ____________ ҳолатига ташувчининг

фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш

бўйича барқарорлаштириш захирасини ҳисоблаш мақсадида

даромадлар, харажатлар ва молиявий натижаларнинг

ҲИСОБ-КИТОБИ

       

Сатр

т/р


Кўрсаткич номи


Миқдори

(минг сўм)


1.

Ҳисобот даврида ҳисобланган суғурта брутто-мукофоти



2.

Ҳисобот даври бошига ИМЗ



3.

Ҳисобот даври охирига (ҳисобот санасига) ИМЗ



4.

Ҳисобот даври бошига ХЗЗ



5.

Ҳисобот даври охирига (ҳисобот санасига) ХЗЗ



6.

Ҳисобот даври бошига СХЗЗ



7.

Ҳисобот даври охирига (ҳисобот санасига) СХЗЗ



8.

Ҳисобот даврида амалга оширилган суғурта тўловлари



9.

Шартномаларнинг муддатидан олдин тугатилиши (шартларининг ўзгартирилиши) муносабати билан ҳисобот даврида суғурта қилдирувчиларга қайтарилган суғурта мукофотлари (бадаллари)



10.

Ҳисобот даврида ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилишни амалга ошириш учун амалга оширилган харажатлар (шу жумладан, суғурта ҳодисалари содир бўлишининг олдини олиш ва огоҳлантириш бўйича огоҳлантириш чора-тадбирлари захирасига ажратмалар)

(10 сатр = 1 сатр х 30%)



11.

Ҳисобот даврида ИМЗ, ХЗЗ ва СХЗЗ ўзгариши

(11 сатр = 3 сатр - 2 сатр + 5 сатр - 4 сатр + 7 сатр - 6 сатр)



12.

Жами - даромадлар

(агар 11 сатр > = 0, бу ҳолда 12 сатр = 1 сатр;

агар 11 сатр < 0, бу ҳолда 12 сатр = 1 сатр - 11 сатр)



13.

Жами - харажатлар

(агар 11 сатр >= 0, бу ҳолда 13 сатр = 8 сатр + 9 сатр + 10 сатр + 11 сатр;

агар 11 сатр < 0, бу ҳолда 13 сатр = 8 сатр + 9 сатр + 10 сатр)



14.

Молиявий натижа (даромадларнинг харажатлардан ёки харажатларнинг даромадлардан юқорилиги) (14 сатр = 12 сатр - 13 сатр)



2-жадвал*



нинг


(суғурталовчининг тўлиқ номи)


20__ й. "___" _________ ҳолатига ташувчининг

фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта

қилиш бўйича барқарорлаштириш захирасининг

ҲИСОБ-КИТОБИ

        

Сатр

т/р

Кўрсаткич номи


Миқдори

(минг сўм)


1.

Даромадлар (1-жадвалнинг 12 сатри маълумотларига кўра)



2.

Молиявий натижа (даромадларнинг харажатлардан ёки харажатларнинг даромадлардан ошганлиги)

(1-жадвалнинг 14 сатри маълумотларига кўра)



3.

Ҳисобот даври бошига ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича барқарорлаштириш захираси (ТФЖМС БЗ)



4.

ТФЖМС БЗ нинг кўпайиши/камайиши

(агар 2 сатр > = 0,05 х 1 сатр, бу ҳолда 4 сатр = 2 сатр - 0,05 х 1 сатр;

агар 0 < = 2 сатр < 0,05 х 1 сатр, бу ҳолда 4 сатр = 0;

агар 2 сатр < 0, бу ҳолда 4 сатр = 2 сатр)



5.

Оралиқ якун (3 сатр + 4 сатр)



6.

Ҳисобот санасига ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича барқарорлаштириш захираси

(агар 5 сатр < 0, бу ҳолда 6 сатр = 0;

агар 5 сатр > = 0, бу ҳолда 6 сатр = 5 сатр)



               

Мазкур шаклда берилган маълумотлар тўғрилиги ва тўлиқлигини тасдиқ-лаймиз. Шунингдек, мазкур шакл Суғурталовчиларнинг суғурта захиралари тўғрисидаги низом талабларига мувофиқ тузилганлигини тасдиқлаймиз.

Имзолар:







(Ф.И.Ш.)


(имзо)


(суғурталовчи ижро этувчи органининг раҳбари лавозими)

        

Бош ҳисобчи







(Ф.И.Ш.)


(имзо)



          


*) Фақатгина суғурталовчи томонидан ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича фаолият олиб борилган тақдирда тўлдирилади. Мазкур жадвалдаги даромадлар, харажатлар ва молиявий натижани аниқлашда қўлланилувчи барча миқдорлар ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилишга тааллуқлидир.






Низомга

3-ИЛОВА



нинг


(суғурталовчининг тўлиқ номи)


20___ й. "___" ________ ҳолатига суғурта захираларининг

УМУМИЙ МИҚДОРИ

       

Захиралар


Жами

(минг

сўм)


Шулардан хорижий валютада


АҚШ

доллари


евро


бошқа


жами (минг

сўм экв.)


Ишлаб топилмаган мукофот захираси (жами)







1-ҳисоб гуруҳи, шу жумладан:







ФЖМС бўйича ИМЗ







ИФЖМС бўйича ИМЗ







ТФЖМС бўйича ИМЗ







2-ҳисоб гуруҳи







3-ҳисоб гуруҳи







4-ҳисоб гуруҳи







Қайта суғурталовчиларнинг ИМЗдаги улуши







Хабар қилинган, лекин бартараф этилмаган зарарлар захираси (жами), шу жумладан:







ФЖМС бўйича ХЗЗ







ИФЖМС бўйича ХЗЗ







ТФЖМС бўйича ХЗЗ







Қайта суғурталовчиларнинг ХЗЗдаги улуши







Содир бўлган, лекин хабар қилинмаган зарарлар захираси (жами), шу жумладан:







ФЖМС бўйича СХЗЗ







ИФЖМС бўйича СХЗЗ







ТФЖМС бўйича СХЗЗ







Қайта суғурталовчиларнинг СХЗЗдаги улуши







Транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича барқарорлаштириш захираси (ФЖМС БЗ)







Иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича барқарорлаштириш захираси

(ИФЖМС БЗ)







Ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича барқарорлаштириш захираси (ТФЖМС БЗ)







Мукофотлар захираси (жами)







жумладан, ҳаётни суғурта қилишнинг жамғарилиб борувчи турлари бўйича захира







Қайта суғурталовчиларнинг ҲЖЗдаги улуши







Ҳаётни суғурта қилишнинг бошқа турлари (жамғарилиб борувчи турларидан ташқари) бўйича захира







Қайта суғурталовчиларнинг ҲЗдаги улуши







Қайта суғурталовчиларнинг мукофотлар захирасидаги улуши







Техник захираларнинг умумий миқдори







Қайта суғурталовчиларнинг техник захираларда умумий улуши







Огоҳлантириш чора-тадбирлари захираси (жами), шу жумладан:







ФЖМС ОЧЗ







ИФЖМС ОЧЗ







ТФЖМС ОЧЗ







Суғуртанинг бошқа турлари бўйича ОЧЗ







Бошқа суғурта захиралари





















Суғурта захираларининг умумий миқдори







Қайта суғурталовчиларнинг суғурта захираларидаги умумий улуши







Мазкур шаклда берилган маълумотларнинг тўғрилиги ва тўлиқлигини тасдиқлаймиз. Шунингдек, мазкур шакл Суғурталовчиларнинг суғурта захиралари тўғрисидаги низом талабларига мувофиқ тузилганлигини тасдиқлаймиз.

Имзолар:







(Ф.И.Ш.)


(имзо)


(суғурталовчи ижро этувчи органининг раҳбари лавозими)

        

Бош ҳисобчи







(Ф.И.Ш.)


(имзо)



          




Низомга

4-ИЛОВА



____________________________________________нинг

(суғурталовчининг тўлиқ номи)


20__ й. "___" _____________ ҳолатига

активлар таркиби тўғрисида

МАЪЛУМОТ

минг сўмда

Активлар

Жами активлар


Улардан ажратилган

активлар


Ўзбекистон

Республикаси

ҳудудида


Ўзбекистон

Республикаси

ҳудудидан

ташқарида


Ўзбекистон

Республикаси

ҳудудида


Ўзбекистон

Республикаси

ҳудудидан

ташқарида


1


2

3

4

5

Асосий воситалар






Улардан, кўчмас мулк






Номоддий активлар






Инвестициялар, жами






Тижорат банкларидаги депозитлар (банк омонатлари)






Кредит ташкилотларидаги депозитлар (тижорат банкларидан ташқари)






Ходимларга берилган қарзлар, (боғлиқ шахслар ҳисобланувчи ходимлардан ташқари)






Суғурталовчининг боғлиқ шахслари ҳисобланмайдиган таъсисчилари ва акциядорларига қарзлар






Боғлиқ шахсларга берилган қарзлар






Бошқа қарзлар






Шўъба корхоналарига қўйилмалар






Боғлиқ шахсларга қўйилмалар






Давлат қимматли қоғозлари






Акциялар






Облигациялар






Бошқа қимматли қоғозлар






Бошқа инвестициялар






Пул маблағлари, жами






Ҳисоб рақамидаги пул маблағлари






Кассадаги пул маблағлари






Хорижий валютадаги пул маблағлари






Бошқа пул маблағлари ва эквивалентлар






Бошқа айланма активлар, жами






Ишлаб чиқариш захиралари (материаллар)






Тугалланмаган ишлаб чиқариш (хизматлар)






Сотиб олинган хусусий акциялар






Дебиторлик қарзлар, жами






Суғурта қилдирувчилар билан ҳисоб-китоблар






Қайта суғурталовчилар билан ҳисоб-китоблар






Бўнак тўловлари






Таъсисчилар билан ҳисоб-китоблар






Бюджет билан ҳисоб-китоблар






Бошқалар






Бошқа активлар, жами






Бошқа активлар (кўрсатинг)










Жами активлар






Мазкур шаклда берилган маълумотлар тўғрилиги ва тўлиқлигини тасдиқлаймиз. Шунингдек, мазкур шакл суғурталовчиларнинг суғурта захиралари тўғрисидаги низом талабларига мувофиқ тузилганлигини тасдиқлаймиз.

Имзолар:


(Ф.И.Ш.)

(имзо)

(суғурталовчи ижро этувчи органининг раҳбари лавозими)

Бош ҳисобчи

(Ф.И.Ш.)

(имзо)


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2008 йил, 52-сон, 529-модда.



















































Время: 0.2607
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск