Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ташқи иқтисодий фаолият / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Эркин индустриал-иқтисодий зоналар. Махсус индустриал зоналар /

"Навоий" эркин индустриал-иқтисодий зонаси тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 27.01.2009 й. 21-сон қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2009 йил 27 январдаги

21-сон қарорига

1-ИЛОВА


"Навоий" эркин индустриал-иқтисодий зонаси тўғрисида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом "Навоий" эркин индустриал-иқтисодий зона фаолият кўрсатишининг ҳуқуқий асосларини белгилайди.


2. Ушбу Низом мақсадлари учун қуйидаги тушунчалардан фойдаланилади:


"Навоий" эркин индустриал-иқтисодий зонаси (кейинги ўринларда - "Навоий" ЭИИЗ деб аталади) - Ўзбекистон Республикаси Навоий вилояти ҳудудининг Кармана туманидаги 205-216; 381а-388; 404-470 контурларга эга бўлган билан 500 гектарли ер участкасида жойлашган бир қисмидир. Бу ерда махсус ҳуқуқий режим, шу жумладан солиқ, валюта ва божхона режимлари, Ўзбекистон Республикаси норезидентлари бўлган фуқароларнинг кириши, бўлиши ва чиқиб кетишининг, шунингдек меҳнат фаолиятини амалга оширишга рухсатнома олишининг соддалаштирилган тартиби амал қилади;


"Навоий" ЭИИЗнинг Маъмурий кенгаши (кейинги ўринларда - Маъмурий кенгаш деб аталади) - Вазирлар Маҳкамаси томонидан "Навоий" ЭИИЗ фаолиятини мувофиқлаштириш ва давлат томонидан бошқариш функциясини амалга оширадиган, давлат органлари вакилларидан тузиладиган коллегиал орган;


"Навоий" ЭИИЗ дирекцияси (кейинги ўринларда Дирекция деб аталади) - "Навоий" ЭИИЗ фаолиятини тезкор бошқариш учун ташкил этиладиган Давлат унитар корхонаси шаклидаги юридик шахс;


инвестор - Маъмурий кенгаш томонидан белгиланган тартибда ўтказилган танловдан ўтган ҳамда "Навоий" ЭИИЗ ҳудудида инвестициялашни амалга оширадиган инвестиция фаолияти субъекти;


"Навоий" ЭИИЗ ҳудудида инвестициялаш тўғрисидаги битим (кейинги ўринларда инвестициялаш тўғрисидаги битим деб аталади) - Дирекция билан инвестор ўртасида тузиладиган, уларнинг ҳуқуқлари, мажбурияти ва жавобгарлигини белгилайдиган битим;


"Навоий" ЭИИЗ ҳудудида хўжалик фаолияти қатнашчиси (кейинги ўринларда "Навоий" ЭИИЗ қатнашчиси деб аталади) - белгиланган тартибда "Навоий" ЭИИЗ ҳудудида рўйхатдан ўтказилган ва Дирекция томонидан "Навоий" ЭИИЗ ҳудудида хўжалик фаолияти қатнашчилари реестрига киритилган хўжалик юритувчи субъект;


ижара шартномаси - Дирекция билан "Навоий" ЭИИЗ ҳудудида фаолиятни амалга оширадиган хўжалик юритувчи субъектлар ўртасида тузиладиган "Навоий" ЭИИЗ ҳудудида ер участкаси, бинолар ва иншоотлар ижараси тўғрисидаги шартнома;


"Навоий" ЭИИЗ ҳудудидаги фаолият - "Навоий" ЭИИЗ қатнашчисининг "Навоий" ЭИИЗ ҳудуди доирасида инвестициялаш тўғрисидаги битимда назарда тутилган товарлар ва маҳсулотларни ишлаб чиқариш ва қайта ишлаш, шунингдек уларни сотиш бўйича хўжалик фаолияти.


3. Замонавий хорижий юқори унумли асбоб-ускуналар ва техникани, технология линиялари ва модулларни, инновацион технологияларни жорий этиш ҳисобига юқори технологияли, жаҳон бозорларида рақобатбардошли маҳсулотларнинг кенг доирасини ишлаб чиқариш "Навоий" ЭИИЗ қатнашчилари фаолиятининг асосий йўналиши ҳисобланади.


4. "Навоий" ЭИИЗ ҳудудида давлат органларининг фаолияти ва Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларининг қўлланилиши "Эркин иқтисодий зоналар тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида, Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Навоий" эркин индустриал-иқтисодий зона ташкил этиш тўғрисида" 2008 йил 2 декабрдаги ПФ-4059-сон Фармонида ва уни ижро этиш мақсадида қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда, ушбу Низомда, инвестициялаш тўғрисидаги халқаро шартномалар ва битимларда назарда тутилган хусусиятлар ҳисобга олинган ҳолда амалга оширилади.


5. "Навоий" ЭИИЗ ҳудудида архитектура ва шаҳарсозлик фаолияти қуришнинг дастлабки режасига ёки "Навоий" ЭИИЗ Бош режасига мувофиқ амалга оширилади. Лойиҳа-смета ҳужжатлари Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси билан келишилади.


6. "Навоий" ЭИИЗнинг фаолият кўрсатиш муддати 30 (ўттиз) йилни ташкил этади. Ушбу муддат Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони билан узайтирилиши мумкин.


7. "Навоий" ЭИИЗ ташкил этилган ҳудуд "Навоий" ЭИИЗ мавжуд бўлишининг бутун даврида фойдаланиш ва бошқариш учун Маъмурий кенгашга берилади.



II. "НАВОИЙ" ЭИИЗНИ

БОШҚАРИШ ТУЗИЛМАСИ


8. "Навоий" ЭИИЗ фаолиятини мувофиқлаштириш ва давлат томонидан тартибга солиш функцияси Маъмурий кенгаш томонидан амалга оширилади. Маъмурий кенгаш тўғрисидаги низом Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.


9. Маъмурий кенгаш қуйидаги функцияларни амалга оширади:

"Навоий" ЭИИЗда жойлаштириш учун инвесторларни танлайди, инвестициялаш тўғрисидаги битимларнинг асосий шартларини белгилайди;

"Навоий" ЭИИЗ фаолият кўрсатиши билан боғлиқ масалалар бўйича давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари фаолиятини мувофиқлаштиради;

ер участкаларини, шунингдек давлат мулки бўлган бинолар ва иншоотлар ижараси қийматини белгилайди;

марказлаштирилган манбалар ҳисобига молиялаштириладиган "Навоий" ЭИИЗ ишлаб чиқариш инфратузилмаси қурилиши лойиҳаларини тасдиқлайди;

"Навоий" ЭИИЗ дирекцияси директорини тайинлайди, "Навоий" ЭИИЗ дирекцияси фаолиятига раҳбарликни амалга оширади ва уни назорат қилади, шунингдек "Навоий" ЭИИЗнинг мустақил бюджети ва Ривожлантириш жамғармаси маблағларидан мақсадли фойдаланилишини назорат қилиб боради;

қабул қилинган мажбуриятлар бажарилмаган тақдирда инвестициялаш тўғрисидаги битимларни муддатидан олдин бекор қилиш тўғрисида қарор қабул қилади.


10. "Навоий" ЭИИЗ фаолиятини тезкор бошқариш юридик шахс мақоми билан Давлат унитар корхонаси шаклида ташкил этиладиган Дирекция томонидан амалга оширилади. Дирекциянинг устави Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.


11. "Навоий" ЭИИЗ дирекцияси:

"Навоий" ЭИИЗ қатнашчиларини рўйхатдан ўтказади ва уларнинг реестрини юритади, уларга тегишли гувоҳномалар беради;

"Навоий" ЭИИЗ қатнашчилари ҳисобланмаган бошқа хўжалик юритувчи субъектлар ҳисобини олиб боради;

"Навоий" ЭИИЗ ҳудудида "Навоий" ЭИИЗ қатнашчиларига ва бошқа хўжалик юритувчи субъектларга ер участкаларини субижарага топшириш, ижара шартномаси бўйича ўз ҳуқуқ ва мажбуриятларини бошқа шахсга бериш, ижара ҳуқуқини гаровга қўйиш, уларни улуш сифатида устав капиталига қўшиш ҳуқуқисиз ижарага беради. "Навоий" ЭИИЗ ҳудудида ер участкаларини сотиш ва бошқача тарзда ўзгага бериш тақиқланади;

"Навоий" ЭИИЗ ҳудудида жойлашган давлат мулки бўлган кўчмас мулк объектларини ўзига берилган ваколатлар доирасида бошқаради;

инвесторлар томонидан ўз зиммасига олинган мажбуриятлар зарур тарзда бажарилишини назорат қилади;

Маъмурий кенгашнинг қарори асосида қабул қилинган мажбуриятлар бажарилмаган тақдирда инвестициялаш тўғрисидаги битимларни бекор қилиш тўғрисида даъво аризалари билан судга мурожаат қилади;

"Навоий" ЭИИЗ фаолиятини тезкор бошқариш бўйича бошқа функцияларни бажаради.


12. "Навоий" ЭИИЗ дирекцияси, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишган ҳолда, ҳар йили тегишли молиявий йил учун "Навоий" ЭИИЗнинг мустақил бюджети лойиҳасини ишлаб чиқади ва тасдиқлаш учун Маъмурий кенгашга тақдим этади.

"Навоий" ЭИИЗнинг мустақил бюджети:

кўрсатилган хизматлардан олинган даромадлар;

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишган ҳолда Маъмурий кенгашнинг фойдаланишида ва бошқарувида бўлган ер участкалари, бинолар ва иншоотларни ижарага беришдан олинган тушумларнинг бир қисми;

қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа тушумлар ҳисобига шакллантирилади.


13. Маъмурий кенгаш "Навоий" ЭИИЗнинг мустақил бюджети доирасида "Навоий" ЭИИЗни ривожлантириш жамғармасини ташкил этиш ҳуқуқига эга. Жамғарма маблағлари "Навоий" ЭИИЗ инфратузилмасини ривожлантиришга ва унинг фаолият кўрсатиши самарадорлигини оширишга йўналтирилади.

Жамғармани шакллантириш манбалари ва ундан фойдаланиш тартиби Маъмурий кенгаш томонидан тасдиқланадиган "Навоий" ЭИИЗни ривожлантириш жамғармаси тўғрисидаги Низом билан белгиланади.


14. "Навоий" ЭИИЗнинг мустақил бюджети маблағларидан:

"Навоий" ЭИИЗни ривожлантириш жамғармасини ташкил этишда;

белгиланган тартибда "Навоий" ЭИИЗ дирекцияси таъминотида;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Навоий" эркин индустриал-иқтисодий зона ташкил этиш тўғрисида" 2008 йил 2 декабрдаги ПФ-4059-сон Фармонини бажаришга йўналтирилган бошқа вазифалар амалга оширилишини молиялаштиришда фойдаланилади.


15. Дирекциянинг штат жадвали ва харажатлари сметаси Маъмурий кенгаш томонидан тасдиқланади.



III. "НАВОИЙ" ЭИИЗ ҲУДУДИДА

ХЎЖАЛИК ФАОЛИЯТИНИ

АМАЛГА ОШИРИШ


16. Хўжалик юритувчи субъектларга ер участкалари бериш дастлабки қурилиш режасига ёки "Навоий" ЭИИЗнинг Бош режасига мувофиқ шартнома асосида Дирекция томонидан амалга оширилади.

Ер участкалари учун ижара тўлови Маъмурий кенгаш томонидан белгиланади ва ижара шартномаси шартларида алоҳида қайд этилади.


17. "Навоий" ЭИИЗ қатнашчисига бериладиган гувоҳнома унинг "Навоий" ЭИИЗ ҳудудидаги фаолиятига нисбатан алоҳида ҳуқуқий режим қўлланилишига, шу жумладан солиқ, валюта ва божхона режими қўлланилишига ҳуқуқларининг тасдиғи ҳисобланади.


18. "Навоий" ЭИИЗ қатнашчисига у белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилгандан кейин "Навоий" ЭИИЗ ҳудудидаги фаолиятга тегишли қисми юзасидан инвестициялаш тўғрисидаги тегишли битимда мустаҳкамланган мажбуриятлар юкланади.

"Навоий" ЭИИЗ қатнашчиси инвестициялаш тўғрисидаги битим бўйича ўз ҳуқуқ ва мажбуриятларини бошқа шахсга беришга ҳақли эмас.


19. Қонун ҳужжатларида белгиланган имтиёзлар ва устунликлар фақат Дирекция билан тузиладиган инвестициялаш тўғрисидаги битимда назарда тутилган "Навоий" ЭИИЗ қатнашчиси фаолияти турларига жорий этилади.


20. "Навоий" ЭИИЗ қатнашчилари ҳисобланмаган хўжалик юритувчи субъектлар "Навоий" ЭИИЗ ҳудудида фаолиятни қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга ошириш ҳуқуқига эга.


21. "Навоий" ЭИИЗ қатнашчиларининг Ўзбекистон Республикасида "Навоий" ЭИИЗ ҳудудидан ташқарида ўз филиалларини ташкил этишига йўл қўйилмайди.


22. "Навоий" ЭИИЗ қатнашчиси мақомидан маҳрум этишга фақат суд тартибида йўл қўйилади.


23. "Навоий" ЭИИЗ соҳасидаги низолар қонун ҳужжатларига ва инвестициялаш тўғрисидаги битимларга мувофиқ ҳал этилади.



IV. "НАВОИЙ" ЭИИЗНИНГ

МАХСУС ҲУҚУҚИЙ РЕЖИМИ


24. Махсус ҳуқуқий режимнинг, шу жумладан солиқ, валюта ва божхона режимининг амал қилиши фақат қатнашчиларнинг "Навоий" ЭИИЗ ҳудудида амалга ошириладиган фаолиятига татбиқ этилади.


25. Қонун ҳужжатларида белгиланган имтиёзлар ва устунликларнинг амал қилиш муддати хўжалик юритувчи субъект "Навоий" ЭИИЗ қатнашчилари реестрига киритилган санадан бошлаб ҳисобланади.


26. "Навоий" ЭИИЗ қатнашчилари "Навоий" ЭИИЗ ҳудудига олиб кириладиган, олиб чиқиладиган, сақланадиган, тайёрланадиган, қайта ишланадиган, сотиб олинадиган ва сотиладиган товарларнинг ҳисобини юритишга ҳамда қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда божхона органларига ушбу товарлар юзасидан ҳисобот тақдим этишга мажбур.


27. "Навоий" ЭИИЗ ҳудудида бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботини юритиш Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ ёки молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларига мувофиқ "Навоий" ЭИИЗ қатнашчисининг танлаши бўйича амалга оширилади.


28. "Навоий" ЭИИЗ ҳудудида мавжуд бўлган божхона режими остида жойлашган товарлар билан содир этиладиган тақиқланган операциялар ва уларга нисбатан махсус божхона режими татбиқ этилмайдиган товарлар рўйхати қонун ҳужжатларида белгиланади.


29. "Навоий" ЭИИЗ ҳудудида валюта операцияларини амалга ошириш тартиби қонун ҳужжатларида белгиланади.


30. "Навоий" ЭИИЗ ҳудудида хорижий фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг кириши, чиқиши, бўлиши ва меҳнатга ёлланиши тартиби қонун ҳужжатларида белгиланади.


31. "Навоий" ЭИИЗ қатнашчиларининг бошқа соҳалардаги фаолиятини тартибга солиш умумий белгиланган тартибда амалга оширилади.



V. "НАВОИЙ" ЭИИЗ

ФАОЛИЯТИНИ ТЎХТАТИШ


32. "Навоий" ЭИИЗ фаолияти у ташкил этилган муддат тамом бўлгандан кейин тўхтатилиши мумкин.


33. "Навоий" ЭИИЗ фаолиятининг муддатидан олдин тўхтатилишига Ўзбекистон Республикасининг миллий хавфсизлиги манфаатларини ҳимоя қилишни таъминлаш зарур бўлганда, шунингдек қонун ҳужжатларида белгиланган бошқа ҳолларда йўл қўйилади.


34. "Навоий" ЭИИЗ фаолиятини тўхтатиш тўғрисидаги қарор Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан қабул қилинади.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2009 йил, 5-сон, 40-модда.
















































Время: 0.1984
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск