ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Инвестициялар /Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 16.02.2009 й. 43-сон "Бобур" ОАЖ базасида енгил саноат маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
16.02.2009 й.
N 43
"БОБУР" ОАЖ БАЗАСИДА ЕНГИЛ САНОАТ
МАҲСУЛОТЛАРИ ИШЛАБ ЧИҚАРИШНИ
ТАШКИЛ ЭТИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ
ТЎҒРИСИДА
"Бобур" ОАЖнинг ишлаб чиқариш майдонларини мақбуллаштириш ҳамда корхонани модернизация қилиш ва техник жиҳатдан қайта жиҳозлаш жараёнига тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб этишни рағбатлантириш, шунингдек янги иш ўринлари яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. "Бобур" ОАЖнинг кредиторлари йиғилишининг ҳудудининг умумий майдони 38,1 гектар бўлган 1-иловага* мувофиқ рўйхат бўйича мулкий комплекснинг бир қисмини "Mimatas Tekstil Sanayi ve Ticaret A.S." (Туркия) компаниясига, унинг базасида пахта толасини комплекс қайта ишлаш бўйича хорижий корхона ташкил этган ҳолда сотиш тўғрисидаги қарорига розилик берилсин.
2. "Mimatas Tekstil Sanayi ve Ticaret A.S." компанияси ўз зиммасига:
"Бобур" ОАЖнинг умумий суммаси 11,4 млн АҚШ доллари бўлган кўрсатиб ўтилган мулкий комплексини тўловни 2-иловага* мувофиқ жадвалга мувофиқ 10 йил мобайнида тўлаган ҳолда сотиб олинишини таъминлаш;
кўрсатиб ўтилган мулкий комплекс базасида, йилига 7,0 минг тонна пахта толасини қайта ишлаш ҳамда 6,2 минг тонна юқори рақамли (51 - 68) пахта калаваси ишлаб чиқариш бўйича йигирув асбоб-ускуналари ўрнатиш йўли билан йилига 10,0 млн погон метр тайёр газлама ишлаб чиқариш бўйича тўқиш ва пардозлаш, 3,84 млн дона тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқариш бўйича тикиш ишлаб чиқаришларини барпо этишга маблағларни 3-иловага* мувофиқ жадвалга мувофиқ 4 йил мобайнида тўлаган ҳолда, хорижий корхона ташкил этиш учун 75 млн АҚШ доллари миқдорида тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар киритиш;
ишлаб чиқариладиган маҳсулотларнинг камида 80 фоизини экспортга етказиб бериш мажбуриятларини олганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
3. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳамда Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси:
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги билан биргаликда "Бобур" ОАЖ мулкий комплексининг бир қисмини сотиш юзасидан хорижий инвесторнинг мажбуриятларини ва уларни бажариш муддатларини аниқ акс эттирувчи шартномалар тузишда "Бобур" ОАЖнинг тугатувчи бошқарувчисига кўмаклашсинлар;
хорижий инвестор томонидан ўз зиммасига олинган инвестиция мажбуриятлари бажарилиши устидан қатъий назорат ўрнатсинлар.
4. "Mimatas Tekstil Sanayi ve Ticaret A.S." компанияси томонидан "Бобур" ОАЖ мулкий комплексининг бир қисми базасида ташкил этилаётган хорижий корхонага Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Тўғридан-тўғри хусусий хорижий инвестицияларни жалб этишни рағбатлантириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2005 йил 11 апрелдаги ПФ-3594-сон Фармони 1-бандининг биринчи хат бошида назарда тутилган имтиёзлар татбиқ этилсин.
5. "Бобур" ОАЖ мулкий комплексининг бир қисми базасида янгидан ташкил этилаётган хорижий корхона томонидан инвестиция мажбуриятларини бажариш даврида ўз эҳтиёжлари учун хориждан олиб келинадиган асбоб-ускуналар, эҳтиёт қисмлар, технологик ускуналар, бутловчи буюмлар, шунингдек Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилмайдиган айрим қурилиш материаллари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тасдиқлайдиган рўйхат бўйича божхона тўловларидан (божхонада расмийлаштириш йиғимлари бундан мустасно) озод қилинсин.
6. Белгилаб қўйилсинки, "Бобур" ОАЖ мулкий комплексининг бир қисмини "Mimatas Tekstil Sanayi ve Ticaret A.S." (Туркия) компаниясига сотишдан тушадиган маблағлар Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитасининг алоҳида махсус ҳисоб рақамига ўтказилади, кейинчалик улардан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда "Бобур" ОАЖнинг кредиторлари билан ўзаро ҳисоб-китобларни амалга оширишда фойдаланилади.
7. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси Андижон вилояти ҳокимлиги билан биргаликда муҳандислик таъминоти объектларининг тугатилаётган "Бобур" ОАЖ балансидан белгиланган тартибда Андижон вилоятининг ихтисослаштирилган ҳудудий хизматлари балансига берилишини таъминласин.
8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. Каримов
*) Иловалар рус тилидаги матнда берилган.