Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Божхона қонунчилиги / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Божхона тўловлари /

Ноозик-овқат истеъмол товарларини ишлаб чиқаришга ихтисослашган корхоналар томонидан солиқ ва божхона имтиёзларини қўллаш тартиби тўғрисида Низом (АВ томонидан 31.03.2009 й. 1932-сон билан рўйхатга олинган 10.03.2009 й. МВ 32-сон, ИВ 69-сон, ТИАИСВ ЭГ-01/10-1559-сон, ДСҚ 2009-16-сон, ДБҚ 01-02/8-5-сон Қарори билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2009 йил 31 мартда 1932-сон

билан рўйхатга олинган

Молия вазирлиги,

Иқтисодиёт вазирлиги,

Ташқи иқтисодий алоқалар,

инвестициялар ва савдо вазирлиги,

Давлат солиқ қўмитаси,

Давлат божхона қўмитасининг

2009 йил 10 март

32, 69, ЭГ-01/10-1559,

2009-16, 01-02/8-5-сон қарорига

ИЛОВА



Ноозиқ-овқат истеъмол товарларини

ишлаб чиқаришга ихтисослашган корхоналар

томонидан солиқ ва божхона имтиёзларини

қўллаш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 й., 12-сонга 1-илова), Ўзбекистон Республикаси "Давлат солиқ хизмати тўғрисида"ги Қонуннинг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 йил, 9-сон, 232-модда) 7-моддаси, Ўзбекистон Республикаси "Давлат божхона хизмати тўғрисида"ги Қонуннинг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 йил, 9-сон, 230-модда) 7-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 27 мартдаги "Маҳаллий ноозиқ-овқат истеъмол товарлари ишлаб чиқариш кенгайтирилишини рағбатлантириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" ПҚ-1050-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 йил, 5-сон, 37-модда) мувофиқ ноозиқ-овқат истеъмол товарларини ишлаб чиқаришга ихтисослашган корхоналар томонидан солиқ ва божхона имтиёзларини қўллаш тартибини белгилайди.



I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 28 январдаги ПҚ-1050-сон "Маҳаллий ноозиқ-овқат истеъмол товарлари ишлаб чиқариш кенгайтирилишини рағбатлантириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарорига мувофиқ, ушбу Низомнинг 1-иловасида келтирилган ноозиқ-овқат истеъмол товарларини ишлаб чиқаришга ихтисослашган корхоналар жумласига сотув умумий ҳажмида ушбу товарларни ишлаб чиқаришдан тушум улуши ҳисобот даври якунлари бўйича камида 60 фоизни ташкил этадиган корхоналар киради. Ушбу корхоналарга қуйидаги кўринишдаги солиқ ва божхона имтиёзлари ва преференциялар берилади:

а) қуйидагиларни тўлашдан озод этилади:

юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи;

юридик шахслардан олинадиган мулк солиғи;

микрофирма ва кичик корхоналар учун ягона солиқ тўлови;

маҳсулот реализацияси ҳажмидан Республика йўл жамғармасига мажбурий ажратмалар;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган рўйхатлар бўйича импорт қилинадиган, ноозиқ-овқат истеъмол товарлари ишлаб чиқаришда фойдаланиладиган асбоб-ускуналар, бутловчи буюмлар, Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилмайдиган хом ашё ва материалларни божхона тўловларидан (божхона расмийлаштируви йиғимларидан ташқари).

б) ноозиқ-овқат истеъмол товарларини ўзи учун ишлаб чиқаришда зарур бўлган хом ашё, материаллар ва фурнитураларни импорт қилишда божхона декларацияси қабул қилинган кундан бошлаб, божхона тўловларини тўлашни (божхона расмийлаштируви йиғимларидан ташқари) 60 кунгача бўлган муддатга кечиктириш.

Кечиктириб тўлаш Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган импорт қилишда божхона тўловларидан озод қилинадиган хом ашё ва материаллар рўйхатига киритилмаган хом ашё, материаллар ва фурнитураларга берилади.


2. Ушбу Низомнинг 1-банди "а" кичик бандида кўрсатилган имтиёзлар (божхона тўловлари бўйича имтиёзлардан ташқари) берилиши муносабати билан бўшаб қоладиган маблағлар, корхоналар томонидан янги ишлаб чиқаришларни ташкил қилишга, шунингдек фаолият кўрсатаётган ишлаб чиқаришларни модернизациялашга, реконструкция қилишга, техник ва технологик жиҳатдан қайта жиҳозлашга, ноозиқ-овқат истеъмол товарларини ишлаб чиқариш учун зарур бўлган хом ашё ва материалларни сотиб олишга, киритилган инвестицияларни, шу жумладан, кредитларни қоплашга йўналтирилади.

Тақдим этилган имтиёзлар натижасида бўшаган маблағлар мақсадга мувофиқ фойдаланилмаган тақдирда, бу маблағлар ўрнатилган тартибда пеня ҳисобланган ҳолда бюджетга тўлиқ ўтказилади.


3. Корхоналарга тақдим этилган имтиёзларни расмийлаштириш ва бухгалтерия ҳисобида акс эттириш тартиби, уларни тақдим этиш натижасида бўшаган маблағлардан фойдаланиш тартиби Юридик шахсларга солиқлар, божхона ва мажбурий тўловларни бюджетга тўлаш бўйича берилган имтиёзларни расмийлаштириш ва бухгалтерлик ҳисобида акс эттириш тартиби тўғрисидаги низом (2005 йил 2 апрель, рўйхат рақами 1463 - Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 14-сон, 105-модда) билан тартибга солинади.



II. ИМТИЁЗЛАР ВА ПРЕФЕРЕНЦИЯЛАРНИ

ҚЎЛЛАШ ТАРТИБИ


4. Солиқлар ва божхона тўловлари бўйича имтиёзлар ва преференциялар корхоналарга ушбу Низомнинг 2-иловасига мувофиқ давлат солиқ хизмати ва давлат божхона хизмати органларига тақдим этиладиган аризага асосан тақдим этилади.


5. Божхона тўловлари бўйича имтиёзлар (божхона расмийлаштируви учун йиғимлардан ташқари) олиб кирилаётган товарларни эркин муомалага чиқариш режимига ўтказиш божхона расмийлаштируви пайтида тақдим этилади.

6. Божхона тўловларини кечиктириб тўлашга рухсат олиш учун (божхона расмийлаштируви учун йиғимлардан ташқари) корхоналар томонидан божхона органларига Божхона тўловларини тўлаш муддатини узайтириш ва кечиктириш бўйича Йўриқномага (1999 йил 8 апрель, рўйхат рақами 697 - Меъёрий ҳужжатлар ахборотномаси, 1999 й., 4-сон) мувофиқ ҳужжатлар тақдим этилади, бундан хизмат кўрсатувчи банкнинг депозит ҳисобварағида маблағлар йўқлиги тўғрисидаги маълумотнома мустасно.


7. Имтиёз берилган ноозиқ-овқат истеъмол товарларини ишлаб чиқаришга ҳақиқатда ихтисослашганлигини тасдиқлаш учун имтиёзлардан фойдаланган корхоналар йил якунлари бўйича солиқ ҳисоботи билан бирга давлат солиқ хизмати органларига ушбу Низомнинг 3-иловасида келтирилган шаклга мувофиқ Маълумотнома ҳисоб-китобни тақдим этади.


8. Агар ҳисобот йили якунлари бўйича корхона тақдим этилган Маълумотнома ҳисоб-китобга асосан имтиёз бериш учун белгиланган мезонларга мос келмаса (имтиёзлар берилган ноозиқ-овқат истеъмол товарлари ишлаб чиқаришга ихтисослашган корхона бўлиб ҳисобланмаганда) солиқ ва божхона тўловлари бўйича имтиёзлар, уларни ўрнатилган тартибда пеня ҳисобланган ҳолда, бюджетга тўланиши бўйича мажбуриятлар тикланиб бекор қилинади.

Корхоналар имтиёзлардан фойдаланиш учун белгиланган мезонларга мос келмай қолиш фактлари аниқланганда, давлат солиқ хизмати органлари 10 иш куни ичида аниқланган фактлар тўғрисида ўрнатилган тартибда аввал тўланмаган божхона тўловларини ундириш чораларини кўриш учун давлат божхона хизмати органларини хабардор қилади.



III. ЯКУНИЙ ҚОИДА


9. Солиқ ва божхона имтиёзларининг тўғри қўлланиши устидан назорат Ўзбекистон Республикаси давлат солиқ хизмати ва давлат божхона хизмати органлари томонидан амалга оширилади.






Низомга

1-ИЛОВА



Ноозиқ-овқат истеъмол товарлари ишлаб чиқаришда

солиқ ва божхона имтиёзлари ва преференциялари

бериладиган товар гуруҳларининг

РЎЙХАТИ

      

Товар гуруҳи

Имтиёз қўлланиладиган товарлар номи


I. Тайёр ип-газлама матолар (чит ва сатиндан ташқари)

Астарбоп мато


Тик матоси


Кўйлакбоп, шу жумладан, аралашма толадан


Кўйлакбоп мато (аёллар)


Фланель, бумазея (Паҳмоқ, бумазей)


Жинси матоси


Сочиқбоп газлама (вафел)


Сочиқбоп газлама (паҳмоқли)


Диагонал газламаси


II. Тайёр аралашма матолар

Аралашмали газламаларнинг барча турлари


III. Тайёр шойи (атласдан ташқари) матолар

Креп шифон газламаси


Креп жоржет газламаси


Крепдешин


Альпак


Пардабоп


Астарбоп


Бахмал


IV. Пойабзал ва уни ишлаб чиқариш учун материаллар

Болалар пойабзали


Аёллар пойабзали


Эркаклар пойабзали


Спорт пойабзали


Гусарбоп пойабзал


Полиуретан, резина ва поливинилхлориддан пойабзалнинг тагчармлари


Пойабзал қолиплари


Пойабзал елими


Пойабзал михлари


Супинатор ва фурнитура


Чармкартон


Табиий чарм


Сунъий чарм


Резинали пойабзал (калишлардан ташқари)


V. Тайёр тикувчилик буюмлари, тайёр кийимлар (тикувчилик, трикотаж ва чарм буюмлари)

Ёстиқлар


Матрацлар


Адёллар


Чойшаб


Кўрпа-тўшак комплектлари (чойшаблар, кўрпажилдлар, ёстиқ жилдлари)


Сочиқлар


Турли хил ғилофлар


Пардалар


Дарпардалар


Партерлар


Дастурхонлар


Салфеткалар


Тентлар


Турли хил чодирлар


Ухлаш учун қоплар


Пледлар


Конвертлар


Аёллар кўйлаги


Пиджаклар


Халатлар


Блузкалар ва кофталар


Юбкалар


Плашлар


Костюмлар


Эркаклар кўйлаги


Курткалар


Шимлар


Пальто ва яримпальто


Миллий кийимлар


Тунги кўйлаклар


Ишчи ва махсус кийим


Ветровкалар


Чақалоқлар учун кийим


Мактаб формаси


Турли хил фартуклар


Рўмоллар


Шорти


Трусик


Спорт костюмлари, шими ва трикоси


Турли хил қўлқоплар


Болонкалар


Бушлатлар


Кителлар


Хомиладорлар учун кийим


Жилетлар


Жакетлар


Сарафанлар


Пижама


Ички кийим (кальсон ва рубаха)


Болеро


Капри


Туника


Сюртук


Шорти юбка


Пелерина


Султанкалар


Бриджи


Капюшонли ва капюшонсиз жемперлар


Майкалар


Комбинезонлар ва ярим комбинезонлар


Фуфайкалар


Футболкалар


Бодалар


Ползункалар


Водолазкалар


Свитерлар


Пуловерлар


Панталонлар


Рейтузалар


Трикотаж тўқилган қўлқоплар


Чанғичилар костюми


Варежка ва қалпоқлар


"Поло" эркаклар кўйлаги


"Поло" аёллар кўйлаги


Пеньюарлар


Комбинациялар


Чўмилиш костюмлари


Плавкалар


Легенслар


VI. Бош кийимлар (миллий бош кийимлардан ташқари)


Шляпалар, береталар, қалпоқлар, кепкалар, телпаклар


VII. Пайпоқ буюмлари

Колготкалар


Болалар ва аёллар узун пайпоқлари


Пайпоқлар


Гольфилар


Гетра


VIII. Тўқимачилик атторлик буюмлари

Метрли ленталар, резинали продержка, ҳар хил тесма, бахрама-попуклар


Турли бош кийимлар (рўмоллар)


Шарфлар


Дастрўмоллар


Бўйинбоғлар


Корсет маҳсулотлари


Тюль-гардин анжомлари, кружева (безак тўрлар)


Текстиль шнурлари


Ошхона матолари (дастурхонлар, салфеткалар)


Учбурчак рўмоллар


Манжетлар


Ёқалар


Дорожкалар


Ёпинчиқлар


Чойшаб


Дарпардалар


Гиламчалар


Зонтлар ва зонтлар учун ғилофлар


Матодан ишланган абажурлар


Сумкалар


Гамаклар ва сеткалар


Ленталар


Резина шнурлар


Боғичлар


Арқонлар


Канат арқонлар


Шпагат


IX. Металл атторлик буюмлари

Қайчилар


Тикув буюмлари учун фурнитура (тугмачалар, замоклар, занжирсимон ёпқичлар, застёжкалар, тўқалар, тўғноғичлар ва безаклар, кнопкалар, илмоқлар)


Кўзойнаклар, оправалар ҳамда оптик ва қуёшдан ҳимоя қилувчи кўзойнаклар учун ғилофлар


Спицалар, тўқишда фойдаланиладиган илмоқлар, тўғноғичлар, шпилькалар, зажимлар, игналар


X. Пластмасса атторлик буюмлари

Тиш щеткалари


Кийим щеткалари


Тароқлар, заколкалар


Ойна буюмлари


Тикув буюмлари учун фурнитура (тугмачалар, замоклар, занжирсимон ёпқичлар, застёжкалар, тўқалар, тўғноғичлар ва безаклар, кнопкалар, илмоқлар)


Кўзойнаклар, оправалар ҳамда оптик ва қуёшдан ҳимоя қилувчи кўзойнаклар учун ғилофлар


Спицалар, тўқишда фойдаланиладиган илмоқлар, тўғноғичлар, шпилькалар, зажимлар, игналар


XI. Чарм атторлик буюмлари

Аёллар, эркаклар, ўқувчилар сумкалари


Спорт товарлари (қўлқоплар, қоплар, грушалар, шлемлар, лапалар, кураш гиламлари, татами, тўрлар, рюкзаклар)


Ҳар хил тўплар, тиббиёт тўплари


Ишбилармонлар сумкалари (кейслар, дипломатлар, портфеллар)


Қўлқоплар


Жомадонлар, йўл (хўжалик) ва спорт сумкалари


Камарлар, чарм атторлик анжомлари, палаткалар


Майда атторлик буюмлари (футлярлар, ғилофлар, портмоне, ҳамёнлар)


XII. Парфюмерия-косметика товарлари, санитария ва шахсий гигиена товарлари

Дезодорантлар, одеколонлар, духи, геллар, лосьонлар, вазелин


Эркак ва аёллар косметикаси


Кремлар (қўл, юз, оёқ учун, соқол олингандан сўнг ишлатиладиган)


Туалет совуни, жумладан суюқ совун


Шампунлар


Тиш пастаси


Болалар тагликлари


Аёллар гигиена тагликлари


Ҳашаротларга қарши восита


Санитария-гигиена ювиш воситалари (идишлар ва ойна ювиш учун воситалар, ванна хоналар (кафель, ванна, унитаз) учун тозалаш воситалари, кир ювиш кукуни, оқартириш воситалари, хўжалик совуни)

Нам салфеткалар

XIII. Металл идишлар ва ошхона анжомлари

Қошиқ, санчқи ва пичоқлар


Кастрюлка, това, чойнаклар, кофе чойнаклар, бидонлар, металл тоғоралар (эмалланганлардан ташқари)


Металл ва полимер ошхона анжомлари ва уларнинг наборлари


Ҳаммомлар ва ҳожатхоналар учун металл ва полимер наборлар


Чинни идишлар (чойнаклар, тарелкалар, пиёлалар, лаганлар, чинни сервизлар)


XIV. Электр ёритиш жиҳозлари

Қандиллар, лампалар ва ёриткичлар (хрустал ва саноат учун мўлжалланганлардан ташқари)


XV. Мебель учун фурнитура

Мебель учун фурнитура (металл, полимер), шу жумладан, ошиқ-мошиқ ва шарнирлар


         





Низомга

2-ИЛОВА

          

(божхона расмийлаштируви жойи бўйича ҳудудий божхона органи)

ёки


га тақдим этилади.

(солиқ бўйича ҳисобга олиш жойидаги давлат солиқ хизмати органи)


А Р И З А

        

(корхонанинг тўлиқ номи)

    

    


манзили бўйича жойлашган

1. Давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома

       

2. Ташкил этилган санаси (кун/ой/йил)

       

3. СТИР

      

4. ХХТУТ


       

5. Телефон: код

номер

        

(чиқарилаётган маҳсулот номи)

     

ишлаб чиқаришга ихтисослашган корхона эканлигини билдиради.


Имтиёзни қўллаш учун асос



(норматив ҳужжатнинг номи)

Ушбу маълумотларнинг ишончлилиги

ва тўлиқлигини тасдиқлайман

       

Раҳбар

     

СТИР

     

Ф.И.Ш.

    

Имзо

     

Бош бухгалтер

     

СТИР

      

Ф.И.Ш.

      

Имзо

     

Сана (кк/оо/йй)


     

М.Ў.





Низомга

3-ИЛОВА


Йиллик молиявий ҳисобот билан

бирга тақдим этилади


га тақдим этилади.

(солиқ бўйича ҳисобга олиш жойидаги давлат солиқ хизмати органи)


        

(корхонанинг тўлиқ номи)

     

       


манзил бўйича жойлашган

1. Давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома

       

2. Ташкил этилган санаси (кун/ой/йил)

       

3. СТИР

      

4. ХХТУТ


       

5. Телефон: код

номер

______________йил учун

Ноозиқ-овқат истеъмол товарларини ишлаб чиқариш тўғрисида

МАЪЛУМОТНОМА - ҲИСОБ-КИТОБ

Имтиёзни қўллаш учун асос



(норматив ҳужжатнинг номи)

       



минг сўм

Маҳсулот тури

Сумма

Умумий ишлаб

чиқариш ҳажмида

% ҳисобида

Ишлаб чиқариш ҳажми

(ҚҚС ва акцизсиз ҳақиқатдаги нархларда), жами


шу жумладан


улардан имтиёз тақдим этилган маҳсулот


Ушбу маълумотларнинг ишончлилиги

ва тўлиқлигини тасдиқлайман

       

Раҳбар

     

СТИР

     

Ф.И.Ш.

    

Имзо

     

Бош бухгалтер

     

СТИР

      

Ф.И.Ш.

      

Имзо

     

Сана (кк/оо/йй)


     

М.Ў.

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2009 йил, 14-сон, 167-модда.



















































Время: 0.1549
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск