язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Халқаро алоқалар/ Ўзбекистон Республикаси билан имзоланган икки томонлама шартномалар/ Давлатлар бўйича ҳужжатлар тизими/ Франция/ Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Франция Республикаси Ҳукумати ўртасида икки ёқлама солиққа тортишнинг олдини олиш ҳамда даромад ва сармоя солиқларини тўлашдан бош тортишни бартараф қилиш тўғрисида Конвенция (Париж, 1996 йил 22 апрель, ЎзР ВМ 07.07.1999 й. 332-сон қарори билан тасдиқланган, 2003 йил 1 октябрдан кучга кирган)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

Француз томони билан келишилган матн таржимаси


Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Франция

Республикаси Ҳукумати ўртасида икки ёқлама

солиққа тортишнинг олдини олиш ҳамда даромад

ва сармоя солиқларини тўлашдан бош тортишни

бартараф қилиш тўғрисида

КОНВЕНЦИЯ


Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Франция Республикаси Ҳукумати, икки ёқлама солиқ солинишининг олдини олиш ҳамда даромад ва сармоя солиқларини тўлашдан бош тортишни бартараф қилиш тўғрисида Конвенция тузиш истагини билдириб, қуйидагилар ҳақида аҳдлашиб олдилар:



1-модда Қўлланиш доираси


Мазкур Конвенция Аҳдлашувчи Давлатларнинг бири ёки ҳар иккисининг резиденти бўлган шахсларга нисбатан қўлланилади.



2-модда Конвенция татбиқ этиладиган солиқлар


1. Мазкур Конвенция Аҳдлашувчи Давлат ёки унинг маҳаллий ҳокимият органлари номидан олинаётган даромад ва сармоя солиқларига нисбатан, уларни ундириш услубидан қатъи назар, татбиқ этилади.


2. Даромад ва сармоя солиқдарига умумий даромаддан ёки даромаднинг бир қисмидан, бутун сармоядан ёки унинг бир қисмидан олинадиган барча солиқлар, шу жумладан, кўчар ва кўчмас мулкни сотишдан олинган даромадлардан корхоналар томонидан тўланадиган иш ҳақи ёки маошнинг умумий суммасидан олинадиган солиқлар, шунингдек капитал қийматининг ошишидан олинган даромадлардан ундириладиган солиқлар киради.


3. Ушбу Конвенция қўлланиладиган амалдаги солиқлар жумладан, қуйидагилардир:


а) Ўзбекистон Республикасига нисбатан:

i) корхоналар, бирлашмалар ва ташкилотлар даромадларидан олинадиган даромад солиғи;

ii) жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи;

iii) мол-мулк солиғи;

(бундан кейин "Ўзбекистон солиқлари" деб аталади);


b) Францияга нисбатан:

i) даромад солиғи;

ii) корпоратив солиқ;

iii) иш ҳақидан олинадиган солиқ;

iv) бойлик солиғи;

(бундан кейин "Франция солиқлари" деб аталади).


4. Ушбу Конвенция имзолангандан сўнг солиқларга қўшимча ёки мавжудлари ўрнига киритилган ҳар қандай муносиб ёки аслида ўхшаш солиқларга нисбатан ҳам қўлланилади. Аҳдлашувчи Давлатларнинг ваколатли ташкилотлари ўзларининг тегишли солиқ қонунчилигида бўлган муҳим ўзгаришлар ҳақида бир-бирларига хабар берадилар.



3-модда. Умумий таърифлар


1. Ушбу Конвенциянинг мақсадлари учун, агар матннинг мазмунидан ўзга маъно чиқмаса:

а) "Аҳдлашувчи Давлат" ва "ўзга Аҳдлашувчи Давлат" атамалари матнда ишлатилиш ўрнига қараб Ўзбекистон Республикасини ёки Францияни англатади;


b) "Ўзбекистон" атамаси Ўзбекистон Республикасини билдиради ва жуғрофий маънода ишлатилганда унинг ҳудудини, ҳудудий сувларини ва осмон кенгликларини ўз ичига олади, ана шу ҳудудларда Ўзбекистон Республикаси қонунларига мувофиқ, ўзининг суверен ҳуқуқлари ва юрисдикциясини, шу жумладан, ер ости бойликларидан ва табиий ресурслардан фойдаланиш ҳуқуқини ошириши мумкин;


с) "Франция" атамаси Франция Республикасининг Европа ва денгиз орти департаментларини, шу жумладан, ҳудудий сувларини, ҳудудий сувларидан ташқаридаги ҳар қандай зонани англатади ва шунинг доирасида Франция Республикаси халқаро ҳуқуққа мувофиқ денгиз туби табиий ресурсларини ва унинг ер остини тадқиқ қилиш ва ишлаб чиқиш ва ёндош сувлардан фойдаланиш мақсадида суверен ҳуқуқларга эга бўлади;


d) "шахс" атамаси жисмоний шахсни, компания ёки шахсларнинг ҳар қандай бошқа бирлашмасини ўз ичига олади;


е) "компания" атамаси ҳар қандай корпоратив бирлашмани ёки солиққа тортиш мақсадларида корпоратив бирлашма сифатида қараладиган ҳар қандай ташкилотни англатади;


f) "Аҳдлашувчи Давлат корхонаси" ва "ўзга Аҳдлашувчи Давлат корхонаси" атамалари мос равишда Аҳдлашувчи Давлат резиденти бошқаруви остида иш юритаётган корхонани ва ўзга Аҳдлашувчи Давлатнинг резиденти бошқаруви остида иш юритаётган корхонани англатади;


g) "халқаро ташиш" атамаси Аҳдлашувчи Давлат корхонаси томонидан фойдаланиладиган денгиз, ҳаво кемасида, темир йўл ёки автомобиль транспорти воситаларида ҳар қандай ташишни англатади, денгиз, ҳаво кемасининг, темир йўл ёки автомобиль транспорти воситаларининг ўзга Аҳдлашувчи Давлат ҳудудида жойлашган пунктлар ўртасидагина фойдаланилиши бундан мустасно;


h) "ваколатли орган" атамаси;

i) Ўзбекистонга нисбатан - Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасини англатади;

ii) Францияга нисбатан - бюджет учун масъул бўлган Вазирни ёки унинг ваколатли вакилини англатади.


i) "миллий шахс" атамаси:

i) Аҳдлашувчи Давлат фуқаролигига эга бўлган ҳар қандай жисмоний шахсни;

ii) Аҳдлашувчи Давлатнинг амалдаги қонунларига мувофиқ ўз мақомини олган ҳар қандай юридик шахсни, ҳамжамият ёки ассоциацияни англатади.


2. Ушбу Конвенцияни Аҳдлашувчи Давлат қўллаганда, унда ҳар қандай белгиланмаган ибора, ушбу Конвенция татбиқ этилган солиқларга нисбатан шу Давлатнинг қонунларига мувофиқ маънони англатади. Ана шу Давлат қонунчилиги атамасининг моҳияти шу Давлатнинг бошқа соҳалари қонунларида ана шу атама учун кўзда тутилган моҳиятидан устун бўлади.



4-модда. Резидент


1. Ушбу Конвенциянинг мақсадлари учун "Аҳдлашувчи Давлат резиденти" атамаси шу Давлатнинг қонунчилиги бўйича ўзининг турар жойи, доимий истиқомат қилиши, самарали бошқарув жойи ёки шунга ўхшаш ҳар қандай мезонларга кўра мазкур Давлатда солиқ тўловчи ҳисобланган ҳар қандай шахсни англатади. Бироқ бу атама ушбу Аҳдлашувчи Давлатда фақат мазкур Давлатда жойлашган манбалардан ёки сармоядан даромад олаётгани учун солиққа тортиладиган ҳар қандай шахсни ўз ичига қамрамайди.


2. Агар 1-банд қоидаларига мувофиқ жисмоний шахс Аҳдлашувчи Давлатлардан ҳар иккисининг резиденти бўлса, унинг мақоми қуйидаги тарзда белгиланади:


а) жисмоний шахс тўсиқсиз яшаши мумкин бўлган доимий турар жойи жойлашган Аҳдлашувчи Давлатнинг резиденти ҳисобланади; агар у ҳар икки Давлатда тўсиқсиз яшаши мумкин бўлган доимий турар жойга эга бўлса, шахсий ва иқтисодий алоқалари қалинроқ бўлган (ҳаётий манфаатлари маркази) Давлатнинг резиденти ҳисобланади;


b) агар унинг ҳаётий манфаатлари маркази жойлашган Давлатни аниқлаб бўлмаса, ёки Аҳдлашувчи Давлатларнинг ҳеч бирида тўсиқсиз яшаши мумкин бўлган доимий турар жойи бўлмаса, у одатда яшайдиган Давлатнинг резиденти ҳисобланади;


с) агар шахс одатда ҳар икки Давлатда яшаса ёки уларнинг ҳеч бирида яшамаса, у Аҳдлашувчи Давлатларнинг қай бирининг фуқароси бўлса, шу Давлатнинг резиденти ҳисобланади;


d) агар у ҳар иккала Аҳдлашувчи Давлатнинг резиденти бўлса ёки ҳеч бирининг резиденти бўлмаса, Аҳдлашувчи Давлатларнинг ваколатли органлари бу масалани ўзаро келишув йўли билан ҳал қиладилар.


3. Агар 1-банд қоидаларига мувофиқ жисмоний шахс бўлмаган шахс Аҳдлашувчи Давлатлардан ҳар иккисининг резиденти бўлса, у ўзининг амалдаги бошқарув жойи жойлашган Давлатнинг резиденти ҳисобланади.


4. "Аҳдлашувчи Давлат резиденти" атамаси қуйдагиларни қамраб олади:


а) бу Давлат, унинг маҳаллий ҳокимият органлари, шунингдек уларнинг қонунга кўра белгиланган органлари;


b) ушбу Аҳдлашувчи Давлатнинг қонунларига мувофиқ солиқлар орқали тартибга солиниши лозим бўлган, ўз моҳиятига кўра амалдаги бошқарув жойи жойлашган ушбу Аҳдлашувчи Давлатда ширкатлари каби солиқлар орқали тартибга солинадиган ва унда корпоратив солиққа тортилмайдиган ҳар қандай ширкат ёки шахслар гуруҳини.



5-модда. Доимий муассаса


1. Мазкур Конвенция мақсадлари учун

...