ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Божхона қонунчилиги / Божхона тўловлари / Божхона тўловлари бўйича имтиёзлар /

Иқтисодиёт вазирлигининг 5-3-6/28-сон, Молия вазирлигининг 53-сон, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигининг ЭГ-01/10-2053-сон, Давлат божхона қўмитасининг 01-02/8-9-сон, Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 7-сон "Дори воситалари ва тиббиёт буюмларини ишлаб чиқариш учун мўлжалланган импорт қилишда қўшилган қиймат солиғидан озод қилинадиган хом ашёлар рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида"ги 06.05.2009 й. Қарори (АВ томонидан 08.05.2009 й. 1952-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

08.05.2009 й.

N 1952

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ИҚТИСОДИЁТ ВАЗИРЛИГИНИНГ

06.05.2009 й.

N 5-3-6/28


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ

06.05.2009 й.

N 53


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ТАШҚИ ИҚТИСОДИЙ АЛОҚАЛАР,

ИНВЕСТИЦИЯЛАР ВА САВДО

ВАЗИРЛИГИНИНГ

06.05.2009 й.

N ЭГ-01/10-2053


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ БОЖХОНА ҚЎМИТАСИНИНГ

06.05.2009 й.

N 01-02/8-9


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ВАЗИРЛИГИНИНГ

06.05.2009 й.

N 7

ҚАРОРИ



Дори воситалари ва тиббиёт буюмларини ишлаб

чиқариш учун мўлжалланган импорт қилишда

қўшилган қиймат солиғидан озод қилинадиган

хом ашёлар рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида


(2009 йил 18 майдан кучга киради)



Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 211-моддасига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 52 (1)-сон) мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҚАРОР ҚИЛАДИЛАР:


1. Дори воситалари ва тиббиёт буюмларини ишлаб чиқариш учун мўлжалланган импорт қилишда қўшилган қиймат солиғидан озод қилинадиган хом ашёлар рўйхати иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда "Ўзфармсаноат" ДАКнинг 2006 йил 11 августдаги 7, 74, ЭГ-01/10-4572, 01-02/16-17, 6 ва 6-сонли қарори билан тасдиқланган "Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 14 июлдаги ПҚ-416-сон Қарори билан белгиланган имтиёзлар қўлланиладиган, четдан олиб келинадиган дори-дармон ва таббиёт буюмларини ишлаб чиқариш учун мўлжалланган хом ашё ва материаллар рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида"ги (рўйхат рақами 1612, 2006 йил 16 август - Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 33-сон, 335-модда) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


3. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтган кундан бошлаб 10 кундан кейин кучга киради.

Иқтисодиёт вазири

Б. Ходжаев

Молия вазири

Р. Азимов

Ташқи иқтисодий алоқалар,

инвестициялар ва савдо вазири

Э. Ғаниев

Давлат божхона қўмитаси раиси

С. Носиров

Соғлиқни сақлаш вазири

Ф. Назиров

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2009 йил, 19-20-сон, 240-модда.












































Время: 0.1092
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск