Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Тадбиркорлик субъектларини ташкил этиш, давлат рўйхатидан ўтказиш, қайта ташкил этиш ва тугатиш / Муҳрлар ва штамплар тайёрлаш /

Муҳрлар ва штампларни тайёрлаш, сақлаш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисида Низом (АВ томонидан 27.10.2001 й. 1077-сон билан рўйхатга олинган ички ишлар вазирининг 15.09.2001 й. 255-сон буйруғи билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2001 йил 27 октябрда 1077-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

ички ишлар вазирининг

2001 йил 15 сентябрдаги

255-сон буйруғи билан

ТАСДИҚЛАНГАН



Мазкур Низом рус тилида тасдиқланган.

Ҳужжатнинг матни Норма газетаси  ва  ахборот-қидирув

тизими   экспертлари  томонидан  ўзбек  тилига  таржима

қилинган  ва ахборот  тусига  эга.   Ноаниқликлар   келиб

чиққанида  меъёрий-ҳуқуқий  ҳужжатнинг  рус   тилидаги

матнига қаранг.


Муҳрлар ва штампларни тайёрлаш, сақлаш

ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг "Ички ишлар органлари тўғрисида"ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 12 апрелдаги ПҚ-2883-сон "Ички ишлар органлари фаолиятини янада такомиллаштиришга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарорига мувофиқ тадбиркорлик субъектлари бўлмаган юридик ва жисмоний шахслар муҳрлари ва штампларини тайёрлаш, сақлаш ва улардан фойдаланиш тартибини белгилайди.

Мазкур Низомнинг амал қилиши Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган муҳрларни тайёрлаш, улардан фойдаланиш, уларни сақлаш ва йўқ қилиш тартибига татбиқ этилмайди.


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низомда қуйидаги тушунчалардан фойдаланилади:


Муҳр - ваколатли шахс томонидан у ифодалаётган мақсади ёки бошқа ахборотнинг ҳақиқийлигини қўшимча равишда расман тасдиқлаш учун ишлатиладиган, тайёрланиши, сақланиши ва фойдаланилишига алоҳида тартиб белгиланган восита.

Муҳрлар асосий, таркибий, шахсий ва ёрдамчи муҳрларга бўлинади.


Асосий муҳр - юридик шахс номидан чиқадиган ҳужжатларни тасдиқлаш учун ишлатиладиган муҳр. Бунда шартномалар, ишончномалар, банк ҳужжатлари ҳамда пул ва моддий маблағларни тасарруф этиш билан боғлиқ бошқа ҳужжатлар фақат асосий муҳрлар билан тасдиқланади.


Таркибий муҳр - бевосита юридик шахснинг таркибий бўлинмаси номидан чиқадиган ҳужжатларни тасдиқлаш учун ишлатиладиган муҳр.


Шахсий муҳр - хусусий амалиёт билан шуғулланадиган ёки даволаш муассасаларида ишлайдиган шифокорлар томонидан тиббий ҳужжатларни тасдиқлаш учун ишлатиладиган муҳр.


Ёрдамчи муҳр - юридик шахсларнинг асосий муҳр билан тасдиқлашни талаб этмайдиган ички ҳужжатларини тасдиқлаш учун ишлатиладиган муҳр.


Штамп - тайёрланиши, сақланиши ва фойдаланилишига алоҳида тартиб белгиланган, ахборотни тасдиқлаш ёки ҳужжатларни рўйхатга олиш воситаси. Штамплар бурчакли, рўйхатга олиш (ҳисобга олиш), ахборот штампларга бўлинади.

Бурчакли штамп - юридик шахс номидан чиқадиган ҳужжатларга қўйиладиган штамп.


Рўйхатга олиш (ҳисобга олиш) штампи - ҳужжатларни рўйхатга олиш ва ҳисобга олиш учун ишлатиладиган штамп, шу жумладан, расмий штамп.


Ахборот штамплари - бурчакли ва рўйхатга олиш (ҳисобга олиш) штапмпларига кирмайдиган, юридик шахс, шунингдек божхона расмийлаштируви бўйича мутахассис, нотариуснинг ахборот тусидаги (тасдиқловчи ёзувлар) штамплари.

Штемпель-ўймакорлик корхоналари - муҳрлар ва штамплар тайёрлайдиган ҳамда Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигида рўйхатга олинган матбаа корхоналари.

2. Юридик шахсларнинг номлари, шунингдек жисмоний шахсларнинг фамилияси, исми, отасининг исми ёзилган барча турдаги муҳр ва штамплар (бундан кейин - номли муҳр ва штамплар) штемпель-ўймакорлик корхоналари томонидан ички ишлар органлари берадиган рухсатномалар асосида тайёрланади.

Номсиз штамплар, шунингдек пломбирлар, факсимиле ва штемпеллар штемпель-ўймакорлик корхоналари томонидан ички ишлар органлари рухсатисиз тайёрланади.


3. Муҳр ва штамплар уларни тайёрлашга рухсат олган шахснинг хоҳишига кўра исталган штемпель-ўймакорлик корхонасида ёки ҳарфлар ва рамзларни тайёр қолипларга мустақил танлаш йўли билан (ўзи тайёрлаган муҳр ва штамплар) тайёрланиши мумкин.

6. Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби тасвирланган муҳрларни тайёрлаш, улардан фойдаланиш, уларни сақлаш ва йўқ қилиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 28 августдаги 401-сон қарори билан бошқарилади (ЎзР ҚТ, 1992 йил, 8-сон, 26-модда).



II. МУҲР ВА ШТАМПЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШ


7. Қонун ҳужжатларига мувофиқ рўйхатга олинган (ташкил қилинган) юридик шахслар асосий муҳрлардан фойдаланиш ҳуқуқига эгадир.

8. Хусусий амалиёт билан шуғулланадиган ёки даволаш муассасаларида ишлайдиган шифокорлар шахсий муҳрлардан фойдаланиш ҳуқуқига эгадир.

9. Уларнинг асосий муҳри бўлиши ёки бўлмаслигидан қатъи назар, юридик шахслар қуйидагиларнинг таркибий муҳрларидан фойдаланишлари мумкин:

1) котибият;

2) девонхона (умумий бўлим);

3) ишлар бошқармаси;

4) маъмурий-хўжалик бошқармаси (бўлими);

5) ходимлар бошқармаси (бўлими);

6) махфий бўлим (махсус қисм);

7) бошқа таркибий бўлинмалар, шу жумладан филиаллар ва ваколатхоналар.


10. Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг кассалари банк кассаси номи туширилган учбурчак таркибий муҳрдан фойдаланиш ҳуқуқига эга.

11. Юридик шахслар уларда асосий муҳр бор ёки йўқлигидан қатъи назар, қуйидаги ёрдамчи муҳрлардан фойдаланиш ҳуқуқига эгалар:

1) пакетлар учун муҳр;

2) маълумотномалар учун муҳр;

3) рухсатномалар учун муҳр;

4) сақлаш хоналари ва хизмат хоналарини муҳрлаш учун махсус рақамли муҳрлар;

5) хат-хабарлар солинган пакетларни муҳрлаш учун муҳрлар;

6) якка тартибда ёки жамоавий фойдаланишдаги иш папкалари, махсус портфеллар, сейфлар, темир жавонлар ва қутиларни муҳрлаш учун шахсий рақамли муҳрлар;

7) хизмат гувоҳномалари ва рухсатномалари учун муҳрлар;

8) ёнилғи-мойлаш материаллари учун учбурчак муҳр;

9) бошқа ёрдамчи муҳрлар.

12. Юридик шахс номидан чиқадиган ҳужжатларни тасдиқлаш учун юридик шахснинг таркибий ва ёрдамчи муҳрларидан фойдаланишга йўл қўйилмайди.

13. Қонун ҳужжатларига мувофиқ рўйхатдан ўтказилган (ташкил қилинган) юридик шахслар ва уларнинг таркибий бўлинмалари, шунингдек нотариуслар бурчакли штампдан фойдаланиш ҳуқуқига эга.

Юридик шахсларнинг таркибий бўлинмалари бурчакли штамплардан юридик шахс раҳбарининг рухсати билан фойдаланишга ҳақли.

14. Нотариуслар, шунингдек қонун ҳужжатлари билан ҳужжатларнинг расмий ҳисоби (реестри)ни юритиш ҳуқуқи берилган юридик шахслар расмий рўйхатга олиш (ҳисобга олиш) штампларидан фойдаланиш ҳуқуқига эга.

Бошқа юридик шахслар фаолиятни амалга ошириш учун зарур бўлган рўйхатга олиш (ҳисобга олиш) ва ахборот штампларидан фойдаланиш ҳуқуқига эга.

Божхона расмийлаштируви бўйича мутахассислар ахборот штампларидан фойдаланишга ҳақли.

16. Юридик ва жисмоний шахслар тегишли муҳрлар ва номли штампларнинг фақат битта нусхасидан фойдаланишга ҳақлидирлар, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолатлар бундан мустасно.

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Мудофаа вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Миллий хавфсизлик хизматининг қонун ҳужжатларига мувофиқ ҳақиқий ва шартли номли муҳрлар ҳамда штамплардан фойдаланиш ҳуқуқи берилган ташкилотлари ва ҳарбий қисмлари ҳақиқий ва шартли номли муҳрлар ҳамда штампларнинг биттадан нусхасига эга бўлишлари мумкин.

17. Юридик шахслар ва улар таркибий бўлинмаларининг раҳбарлари, шунингдек хусусий амалиёт билан шуғулланадиган ёки даволаш муассасаларида ишлайдиган шифокорлар ҳамда нотариуслар муҳрлар ва штамплардан белгиланган мақсадда фойдаланилишини таъминлашлари шарт.


III. МУҲРЛАР ВА ШТАМПЛАРНИНГ

ШАКЛИ ҲАМДА ТАВСИФИ


18. Муҳрлар мазкур Низом талабларини ҳисобга олган ҳолда думалоқ, чўзинчоқ, ромбсимон ва учбурчак шаклларда тайёрланиши мумкин.


19. Асосий муҳрлар, таркибий муҳрлар (Ўзбекистон Республика Марказий банки кассаларининг таркибий муҳрлари бундан мустасно), шунингдек хусусий амалиёт билан шуғулланадиган ёки даволаш муассасаларида ишлайдиган шифокорларнинг шахсий муҳрлари фақат думалоқ шаклда тайёрланади.

20. Асосий муҳр матнида қуйидагилар кўрсатилиши зарур: Ўзбекистон Республикасига, вилоятга (Тошкент шаҳрига) мансублик, ташкилий-ҳуқуқий шаклини кўрсатган ҳолда юридик шахснинг белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилган номига аниқ мувофиқликдаги номи.

Асосий муҳр доирасининг ўртасида юридик шахснинг номи, муҳр айланаси бўйича эса - Ўзбекистон Республикасига, вилоятга (Тошкент шаҳрига) мансублиги ва ташкилий-ҳуқуқий шакли кўрсатилади.

Асосий муҳрларнинг намунавий шакллари мазкур Низомга 1-иловада берилган.

21. Таркибий муҳрнинг ўртасида юридик шахс таркибий бўлинмасининг номи, муҳр айланаси (периметри) бўйича эса - юридик шахснинг номи кўрсатилади.

Таркибий муҳрларнинг намунавий шакллари мазкур Низомнинг 2-иловасида келтирилади.


22. Эмблемали асосий муҳр, шунингдек филиаллар ва ваколатхоналарнинг эмблемали таркибий муҳри тайёрланган ҳолда, доира ўртасида эмблема тасвирланади, муҳр айланаси бўйича эса - Ўзбекистон Республикасига, вилоятга (Тошкент шаҳрига) мансублик, ташкилий-ҳуқуқий шакл, юридик шахснинг номи кўрсатилади.

Эмблема шакллари ва мазмуни аризачи томонидан мустақил равишда белгиланади. Муҳрлар ва штамплардан фойдаланувчи томонидан муҳрда бошқа шахснинг товар белгиси (хизмат кўрсатиш белгиси) ёки бошқа юридик шахснинг эмблемасини тасвирлаш натижасида етказилган зарар муҳр ва штампдан фойдаланувчи томонидан белгиланган тартибда қопланади.

Ички ишлар органлари эмблемаларнинг мазмуни ва шакли, шунингдек улардан фойдаланишнинг ҳуқуқий асослари ва оқибатлари учун жавобгар эмас.

Эмблемали асосий ва таркибий муҳрларнинг намунавий шакллари мазкур Низомга 1 ва 2-иловаларда берилган.

23. Даволаш муассасасида ишлайдиган шифокорнинг шахсий муҳри доирасининг ўртасида шифокорнинг фамилияси, исми ва отасининг исмининг бош ҳарфлари, муҳр айланаси бўйича эса - даволаш муассасасининг номи ва шифокорнинг лавозими кўрсатилади.

Хусусий амалиёт билан шуғулланаётган шифокорнинг шахсий муҳри доирасининг ўртасида шифокорнинг фамилияси, исми ва отасининг исмининг бош ҳарфлари, муҳр айланаси бўйича эса - шифокорнинг фаолият жойи ва лавозими, соғлиқни сақлаш органлари лицензиясининг рақами ва у берилган сана кўрсатилади.

Шахсий муҳрларнинг намунавий шакллари мазкур Низомга 3-иловада берилган.

24. Ёрдамчи муҳрлар думалоқ, овал, ромбсимон ва учбурчак шаклларда тайёрланиши мумкин.

Ёнилғи-мойлаш материаллари учун ёрдамчи муҳрлар фақат учбурчак шаклда тайёрланади.

Ёрдамчи муҳрлар ўртасида фойдаланиш мақсади, периметри (айланаси) бўйича эса - юридик шахснинг номи кўрсатилади.

Ёрдамчи муҳрларнинг намунавий шакллари мазкур Низомга 4-иловада берилган.

25. Бурчакли штамп тўртбурчак шаклда тайёрланади. Унинг юқори қисмида Ўзбекистон Республикасига, вилоятга (Тошкент шаҳрига) мансублик акс эттирилади; юқори қисмида шунингдек юқори орган (ташкилот) кўрсатилади.

Бурчакли штампнинг ўрта қисмида юридик шахснинг ташкилий-ҳуқуқий шакли, номи кўрсатилади.

Бурчакли штампнинг қуйи қисмида юридик шахснинг жойлашган жойи (почта манзили) кўрсатилади.

Бурчакли штампларнинг намунавий шакллари мазкур Низомга 5-иловада берилган.

26. Рўйхатга олиш (ҳисобга олиш), ахборот штамплар юридик шахснинг номи ёки жисмоний шахснинг фамилияси, исми, отасининг исмини ўз ичига олиши мумкин ёки уларни ўз ичига олмаслиги ҳам мумкин.

Расмий рўйхатга олиш (ҳисобга олиш) штамплари қонун ҳужжатлари билан ҳужжатларнинг расмий ҳисобини (реестрини) юритиш ҳуқуқи берилган органнинг номини ўз ичига олиши лозим.

Божхона расмийлаштируви бўйича мутахассисларнинг штампларида фаолият тури, мутахассиснинг фамилияси, исми ва отасининг исмининг бош ҳарфлари, малакавий аттестатининг рақами ва у берилган санани ўз ичига олиши лозим.

Рўйхатга олиш (ҳисобга олиш), ахборот штампларнинг намунавий шакллари мазкур Низомга 6-иловада берилган.

27. Юридик шахс муҳрлар ва штамплар матнига солиқ тўловчининг идентификация рақами (СТИР)ни киритишга ҳақли.

28. Муҳрлар ва штампларнинг матнлари давлат тилида лотин ёзуви асосида туширилади.

Ўзбекистон Республикасидаги халқаро ташкилотлар ва муассасалар, чет давлатларнинг ваколатхоналари, хорижий тижорат ташкилотлари ва банкларининг, шунингдек миллий-маданий жамиятлар ҳамда марказларнинг муҳрлари ва штампларининг матнлари давлат тилида такрорланади.

Муҳр ва штамп икки тилда тайёрланганда давлат тилидаги матн биринчи (ташқи) доирага (штампнинг юқори ярмига) туширилади, иккинчи (ички) доирада (штампнинг пастки ярмида) бошқа тилдаги матн берилади.

Муҳрлар ва штампларни уч ва ундан ортиқ тилдаги матн билан тайёрлаш тақиқланади.

29. Муҳр ва штамп матнининг шрифти матн барча унсурларининг ўқий олинишини ва унинг муҳр ва штамп чегаралари доирасида жойлаштирилишини таъминлайдиган исталган ҳажм ва кўринишда бўлиши мумкин.


30. Муҳр ва штамплар қуйидаги стандарт ўлчамларда тайёрланади:

1) асосий ва таркибий муҳрлар - бир тилда - диаметри 38 мм - 40 мм, икки тилда - диаметри 40 мм - 45 мм;

3) шифокорнинг шахсий муҳри - диаметри 20 мм - 25 мм;

4) бурчак штамп - 55 мм х 70 мм;

5) юридик шахснинг юридик шахс ҳисобланмаган филиал ва ваколатхоналарининг, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки кассаларининг таркибий учбурчак муҳрлари, шунингдек ёнилғи-мойлаш материалларига ёрдамчи учбурчак муҳрлар - 45 мм х 45 мм х 45 мм.

Бошқа ёрдамчи муҳрлар, шунингдек рўйхатга олиш (ҳисоб), ахборий штампларнинг ҳажмлари, шакллари ва мазмуни аризачи томонидан мустақил равишда, уларнинг мақсадидан келиб чиқиб белгиланади.

31. Муҳрлар аризачи (буюртмачи) томонидан тасдиқланган чизмалар бўйича тайёрланади.


32. Ички ишлар органларига муҳрлар ва штамплар тайёрлашга рухсат бериш учун ва штемпель-ўймакорлик корхоналарига муҳр ва штамп тайёрлаш учун тақдим этиладиган муҳр ва штампларнинг чизмалари аризачи (буюртмачи) томонидан аниқ ва равшан бажарилиши керак. Муҳр ва штамп чизмасини қаламда бажаришга йўл қўйилмайди.



IV. ИЧКИ ИШЛАР ОРГАНЛАРИ ТОМОНИДАН

МУҲР ВА ШТАМПЛАРНИ ТАЙЁРЛАШГА

РУХСАТНОМАЛАР БЕРИЛИШИ ТАРТИБИ


33. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Патруль-пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бош бошқармаси олий давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, вазирликлар, давлат қўмиталари, идораларга, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси ҳамда Марказий банкида давлат рўйхатидан ўтган (аккредитация қилинган) ёхуд Ўзбекистон Республикаси Президенти ёки Вазирлар Маҳкамаси қарорлари билан ташкил этилган юридик шахсларга (ваколатхоналар ва филиалларга) муҳрлар ва штампларни тайёрлашга рухсатномалар беради.

34. Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси ва вилоятлар ички ишлар бошқармаларининг патруль-пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бошқармалари маҳаллий давлат ҳокимияти органларига, вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларининг тегишли вилоят даражасидаги ҳудудий бўлинмаларига, шунингдек Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, Тошкент шаҳар ва вилоятлар адлия бошқармаларида давлат рўйхатидан ўтган (ҳисобга қўйилган) юридик шахсларга (алоҳида бўлинмаларга) муҳрлар ва штампларни тайёрлашга рухсатномалар беради.

35. Ички ишлар туман (шаҳар) органларининг патруль-пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бўлимлари (бўлинмалари, гуруҳлари) тегишли туман (шаҳар) даражасидаги маҳаллий давлат ҳокимияти органларига, вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларининг ҳудудий бўлинмаларига, мазкур Низомнинг 33 ва 34-бандларида кўрсатилмаган юридик шахсларга, шунингдек жисмоний шахсларга муҳрлар ва штампларни тайёрлашга рухсатномалар беради.

36. Рухсатнома бериш учун тақдим этиладиган ҳужжатлар ва чизмалар ички ишлар органлари девонхонаси томонидан қабул қилинади. Бунда девонхона ходими қабул қилинган ҳужжатларни санаб ўтиб ва фамилияси, исми, отасининг исмини, шунингдек улар қабул қилинган санани кўрсатиб, ариза (илова қилинувчи хат)нинг иккинчи нусхасига имзо чекади.

Ички ишлар органи девонхонасининг ходими рухсатнома бериш

...
Время: 0.1589
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск