язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Халқаро алоқалар/ Ўзбекистон Республикаси билан имзоланган икки томонлама шартномалар/ Давлатлар бўйича ҳужжатлар тизими/ Латвия Республикаси/ Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Латвия Республикаси Ҳукумати ўртасида фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва бартараф этиш соҳасида ҳамкорлик тўғрисида Битим (Тошкент, 2008 йил 6 октябрь, ЎзР Президентининг 07.01.2009 й. ПК-1033-сон қарори билан тасдиқланган)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан

Латвия Республикаси Ҳукумати ўртасида

фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш

ва бартараф этиш соҳасида

ҳамкорлик тўғрисида

БИТИМ


Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Латвия Республикаси Ҳукумати, бундан кейин "Томонлар" деб аталувчилар,

ўзларининг халқаро мажбуриятларини эътиборга олиб,

иккала давлат учун фавқулодда вазиятлар туғдираётган хавфни англаб,

фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва бартараф этиш соҳасида илмий-техникавий ахборот алмашиш ўзаро қизиқиш уйғотишини ҳисобга олиб,

фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва бартараф этиш соҳасидаги ҳамкорлик иккала давлатнинг фаровонлиги ва хавфсизлигини таъминлашини тан олиб,

Томонлардан бирининг куч ва воситалари билан бартараф этиш мумкин бўлмай қоладиган фавқулодда вазиятларнинг юзага келиши мумкинлиги ва фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва бартараф этиш мақсадида иккала давлатнинг ўзаро мувофиқлаштирилган ҳаракатига талаб мавжудлигини эътиборга олиб,

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти, бошқа халқаро ташкилотларнинг фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва бартараф этишдаги аҳамиятини ҳисобга олиб,

қуйидагилар тўғрисида келишиб олдилар:



1-модда. Таърифлар


Ушбу Битим мақсадларида келтирилган атамалар қуйидаги маъноларни англатади:


1) "ваколатли орган" ушбу Битимни бажариш билан боғлиқ ишларга раҳбарлик қилиш ва мувофиқлаштириш учун ҳар бир Томондан тайинланадиган давлат органи;

2) "сўраётган Томон" бошқа Томонга ёрдам кўрсатиш бўйича гуруҳ ёки экспертлар, жиҳоз ва материаллар юбориш тўғрисида илтимос билан мурожаат қилаётган Томон;

3) "ёрдам кўрсатаётган Томон" бошқа Томоннинг ёрдам кўрсатиш бўйича гуруҳ ёки экспертлар, жиҳоз ва материалларни юбориш бўйича илтимосини қондираётган Томон;

4) "ёрдам кўрсатиш гуруҳи" ёрдам кўрсатаётган Томоннинг зарур асбоб-анжомлар билан фавқулодда вазият зонасида 72 соат мобайнида узлуксиз ҳаракат қилишга етарли даражада таъминланган, ёрдам бериш учун мўлжалланган мутахассислар гуруҳи;

5) "эксперт" ёрдам кўрсатаётган Томоннинг сўраётган Томон давлати ҳудудига ёрдам бериш учун юборилаётган маълум соҳа мутахассиси;

6) "фавқулодда вазият" одамлар қурбон бўлиши, уларнинг соғлиғи ёки атроф табиий муҳитга зарар етиши, жиддий моддий талафотлар келтириб чиқариши ҳамда одамлар ҳаёти ва фаолияти шароити издан чиқишига олиб келиши мумкин бўлган ёки олиб

...