ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Пул ва бюджет тизими. Бюджетдан ташқари фондлар / Бюджет тизими / Ғазначилик. Давлат бюджети ижроси /Молия вазирининг 30.04.2009 й. 47-сон "Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилигига инсонпарварлик ёрдами ва техник кўмаклашиш воситаларини олувчилар томонидан банк ҳисобварақларидан кўчирмалар ва инсонпарварлик ёрдами ҳамда техник кўмаклашиш воситалари тўғрисидаги маълумотларни тақдим этиш қоидаларини тасдиқлаш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 30.05.2009 й. 1960-сон билан рўйхатга олинган)
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН
РЎЙХАТГА ОЛИНГАН
30.05.2009 й.
N 1960
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
МОЛИЯ ВАЗИРИНИНГ
30.04.2009 й.
N 47
БУЙРУҒИ
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги
Ғазначилигига инсонпарварлик ёрдами ва техник
кўмаклашиш воситаларини олувчилар томонидан
банк ҳисобварақларидан кўчирмалар ва инсонпарварлик
ёрдами ҳамда техник кўмаклашиш воситалари тўғрисидаги
маълумотларни тақдим этиш қоидаларини тасдиқлаш ҳақида
(2009 йил 9 июндан кучга киради)
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 24 ноябрдаги ПҚ-1005-сон "Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг инсонпарварлик ёрдами ҳамда техник кўмаклашиш воситаларидан мақсадли фойдаланишни мувофиқлаштириш, ҳисобга олиш ва назорат қилиш Департаментини ташкил этиш тўғрисида"ги қарорининг (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 48-сон, 472-модда) 5-бандига асосан ва инсонпарварлик ёрдами ҳамда техник кўмаклашиш воситалари бўйича маълумотларни тизимлаштириш мақсадида БУЮРАМАН:
1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилигига инсонпарварлик ёрдами ҳамда техник кўмаклашиш воситаларини олувчилар томонидан банк ҳисобварақларидан кўчирмалар ва инсонпарварлик ёрдами ҳамда техник кўмаклашиш воситалари тўғрисидаги маълумотларни тақдим этиш қоидалари иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.
Молия вазири Р. Азимов
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2009 йил, 23-сон, 264-модда.