ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар / Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари / 2009 й. /Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 11.06.2009 й. 159-сон "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида"ги Қарори
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
11.06.2009 й.
N 159
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА
ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ, ШУНИНГДЕК
БАЪЗИЛАРИНИ ЎЗ КУЧИНИ ЙЎҚОТГАН
ДЕБ ҲИСОБЛАШ ТЎҒРИСИДА
(Ўзбекистон Республикаси Президентининг
2009 йил 1 апрелдаги ПҚ-1087-сон қарори)
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 1 апрелдаги ПҚ-1087-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 1-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар киритилсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ баъзи қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. Мирзиёев
2009 йил 11 июндаги
159-сон қарорига
1-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг
айрим қарорларига киритилаётган
ЎЗГАРТИРИШЛАР
1. Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 3 ноябрдаги 498-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг ҳарбий муҳандислик-қурилиш тузилмалари тўғрисидаги низом 1-бандининг биринчи хатбошидаги "Ҳукумат алоқа хизмати" сўзлари чиқариб ташлансин.
2. Вазирлар Маҳкамасининг "Частота спектридан фойдаланиш, телерадиодастурларни шакллантириш ва тарқатиш ҳамда маълумотлар узатиш самарадорлигини ошириш юзасидан қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 1998 йил 10 июлдаги 293-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1998 й., 7-сон, 26-модда):
а) Ахборот фаолияти ва маълумотлар узатишни такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш бўйича идоралараро мувофиқлаштириш комиссияси тўғрисидаги низом 10-бандининг тўртинчи хатбошидаги "Ҳукумат алоқа хизмати" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизматининг Махсус алоқа хизмати" сўзлари билан алмаштирилсин;
б) Радиоэлектрон воситалар ва юқори частотали қурилмаларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудида сотиб олиш (бериш), лойиҳалаш, қуриш (ўрнатиш), ишлатиш ҳамда чет элдан келтириш тартиби тўғрисидаги низом 2-бандининг "б" кичик бандидаги "Ҳукумат алоқа хизмати" сўзлари чиқариб ташлансин.
2009 йил 11 июндаги
159-сон қарорига
2-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг
ўз кучини йўқотаётган қарорлари
РЎЙХАТИ
2. Вазирлар Маҳкамасининг "Алоқа ва ахборотлаштириш соҳасида бошқарувни ташкил этишни такомиллаштириш тўғрисида" 2002 йил 23 сентябрдаги 328-сон қарорига 5-илованинг 1-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2002 й., 9-сон, 53-модда).
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2009 йил, 24-сон, 273-модда.