ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ташқи иқтисодий фаолият / Инсонпарварлик ва техник ёрдам /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 20.10.2009 й. 275-сон "Ўзбекистон Республикасига грантли беғараз техник кўмакни жалб этишни янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функцияни амалга оширишнинг имкони йўқ

Мазкур функциядан фақат мижозлар (фойдаланувчилар) фойдаланишлари мумкин

Ҳужжатнинг тўлиқ матни пуллик версияда мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

20.10.2009 й.

N 275


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИГА

ГРАНТЛИ БЕҒАРАЗ ТЕХНИК КЎМАКНИ

ЖАЛБ ЭТИШНИ ЯНАДА КЕНГАЙТИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳани ривожлантириш бўйича устувор лойиҳаларни амалга ошириш учун давлатлар, давлатларнинг ҳукуматлари, халқаро ва чет эл ҳукумат ташкилотлари, чет эл фуқаролари, шунингдек халқаро ва чет эл ноҳукумат ташкилотларининг беғараз техник кўмаги доирасида Ўзбекистон Республикасига грантлар жалб этиш ҳажмини янада кўпайтириш, шунингдек грантларни жалб этишга доир ишлар мақсадга йўналтирилган тарзда ва самарали олиб борилиши учун вазирликлар, идоралар ва ташкилотлар раҳбарлари ва мансабдор шахсларини рағбатлантиришни кучайтириш ва уларнинг шахсий жавобгарлигини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:

1. Кейинги йилларда Ўзбекистон Республикасига иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳани ривожлантириш учун беғараз техник кўмакни (грантларни) жалб этишни ташкил қилишнинг, шунингдек ажратиладиган маблағлардан мақсадли ва самарали фойдаланиш учун ҳисоб ва назоратнинг ягона яхлит тизими яратилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

Ўзбекистон Республикасига беғараз техник кўмак (грантлар)ни кенг жалб этиш бўйича ташаббус кўрсатиш ишлари тизимли асосда олиб борилиши, шунингдек кўрсатиб ўтилган маблағлардан қатъий мақсадли ва самарали фойдаланилишини таъминлаш вазирликлар, идоралар, хўжалик бирлашмалари ва ташкилотлар раҳбарларининг энг муҳим вазифаларидан бири деб ҳисоблансин.


2. Қуйидаги тартиб белгилансин, унга мувофиқ вазирликлар, идоралар, хўжалик бирлашмалари ва ташкилотларнинг раҳбарлари ва мутахассислари:

грантларни жалб этиш, улардан мақсадли ва самарали фойдаланиш бўйича ташаббус кўрсатиб ва самарали ишлашни тизимли асосда олиб борганлиги учун, лойиҳанинг аҳамияти ва шахсий улуш ҳисобга олинган ҳолда, ҳисобот ярим йили ва йил якунлари бўйича бир лавозим маошидан беш лавозим маошигача миқдорда мукофотланади;

грантлар жалб этиш иши зарур даражада ташкил этилмаганлиги, лойиҳа таклифлари ўз вақтида ва сифатли тайёрланмаганлиги, лойиҳаларни амалга оширишнинг зарур самарадорлиги таъминланмаганлиги, шунингдек жалб этилган грант маблағларидан бошқа мақсадларда фойдаланилганлиги учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгарликка тортилади.

3. Ўзбекистон Республикасига жалб этиладиган техник кўмак ҳажмлари тизимли асосда кўпайтирилишини таъминлаганлиги учун вазирликлар, идоралар ва ташкилотларнинг раҳбарлари ва мансабдор шахсларини рағбатлантириш ва масъулиятини ошириш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


4. Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ш.М. Мирзиёев, Вазирлар Маҳкамаси Бош вазирининг ўринбосарлари - Комплексларнинг раҳбарлари техник кўмак лойиҳаларини (грантларни) жалб этиш ва амалга ошириш масалалари, шу жумладан, лойиҳа таклифлари сифатли тайёрланиши, улар ўз вақтида келишилиши, молиялаштириш жалб этилиши, шунингдек маблағлардан самарали фойдаланилиши учун мутасаддилик қилинадиган вазирликлар ва идоралар раҳбарларининг шахсий ҳисоботларини ҳар чоракда эшитсинлар.

8. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда хорижий инвестицияларни жалб этиш, шу жумладан, биринчи навбатда, ушбу қарорда белгиланган лойиҳаларни амалга ошириш учун техник кўмак маблағларини (грантларни) жалб этиш бўйича чет элдаги дипломатик ваколатхоналар ишини фаоллаштириш юзасидан комплекс чора-тадбирларни ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.


9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                  И. Каримов



*) 2-3-иловалар рус тилидаги матнда берилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2009 йил, 43-сон, 457-модда.












































Время: 0.2082
АВда рўйхатга олинган рақами бўйича қатъий мувофиқлик
  • Барчаси
  • амалдаги
  • кучини йўқотган
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • исталган сана
  • аниқ сана
  • давр
  • -

Қидирувни пастга тушириш