ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Суғурта / Умумий қоидалар /Молия вазирлиги 104-сон, Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаментининг 41-сон "Суғурталовчилар ва суғурта воситачилари учун жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида"ги 13.10.2009 й. Қарори (АВ томонидан 03.11.2009 й. 2036-сон билан рўйхатга олинган)
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН
РЎЙХАТГА ОЛИНГАН
03.11.2009 й.
N 2036
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ 13.10.2009 й. N 104 |
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ БОШ ПРОКУРАТУРАСИ ҲУЗУРИДАГИ СОЛИҚ, ВАЛЮТАГА ОИД ЖИНОЯТЛАРГА ВА ЖИНОИЙ ДАРОМАДЛАРНИ ЛЕГАЛЛАШТИРИШГА ҚАРШИ КУРАШИШ ДЕПАРТАМЕНТИНИНГ 13.10.2009 й. N 41 |
ҚАРОРИ
Суғурталовчилар ва суғурта воситачилари
учун жиноий фаолиятдан олинган даромадларни
легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва
оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга
қарши курашиш бўйича ички назорат қоидаларини
тасдиқлаш тўғрисида
(2009 йил 13 ноябрдан кучга киради)
Ўзбекистон Республикасининг "Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисида" ги Қонунига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 йил, 43-сон, 451-модда) ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 21 апрелдаги ПҚ-331-сонли "Молия-иқтисодий, солиқ соҳасидаги жиноятларга, жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга қарши курашишни кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 йил, 18-сон, 147-модда) қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Бош прокуратура ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаменти ҚАРОР ҚИЛАДИЛАР:
1. Суғурталовчилар ва суғурта воситачилари учун жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат қоидалари иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.
Молия вазири Р. Азимов
Бош прокуратура ҳузуридаги Солиқ,
валютага оид жиноятларга ва жиноий
даромадларни легаллаштиришга қарши
курашиш департаменти бошлиғи З. Дўсанов
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2009 йил, 45-сон, 494-модда.