Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Саноат /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 29.12.2007 й. 272-сон "Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Деҳқонобод калий ўғитлари заводи қурилишини жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2007 йил 17 декабрдаги ПК-748-сон қарорининг бажарилишини таъминлаш чора-тадбирлари ҳақида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

29.12.2007 й.

N 272



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ "ДЕҲҚОНОБОД

КАЛИЙ ЎҒИТЛАРИ ЗАВОДИ ҚУРИЛИШИНИ

ЖАДАЛЛАШТИРИШ      ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ

ТЎҒРИСИДА"    2007    ЙИЛ    17    ДЕКАБРДАГИ

ПҚ-748-СОН ҚАРОРИНИНГ БАЖАРИЛИШИНИ

ТАЪМИНЛАШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ҲАҚИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Деҳқонобод калий ўғитлари заводи қурилишини жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2007 йил 17 декабрдаги ПҚ-748-сон қарорининг бажарилишини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Белгилаб қўйилсинки, Деҳқонобод калий ўғитлари заводининг ташқи инфратузилма объектлари: электр таъминоти, газ таъминоти, сув таъминоти, ташқи алоқа, автомобиль ва темир йўл объектлари, шунингдек мутахассислар учун уй-жойлар улар тугаллангандан кейин белгиланган тартибда ушбу объектларнинг тегишли буюртмачилари балансига қабул қилинади.


2. "Ўзкимёсаноат" давлат-акциядорлик компаниясига завод фойдаланишга топширилгунгача Қурилаётган Деҳқонобод калий ўғитлари заводи дирекцияси харажатларини "Ўзкимёсаноат" давлат-акциядорлик компанияси Кенгаши томонидан тасдиқланадиган смета доирасида Кимё саноати ташкилотларини ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобига амалга оширишга рухсат этилсин.


3. "Ўзкимёсаноат" давлат-акциядорлик компанияси ва "Ўзоғирнефтгазкимёлойиҳа" институтининг "ВНИИ Галургии" (Россия) ёпиқ акциядорлик жамиятини лойиҳа ҳужжатларини комплекс экспертизадан ўтказиш ҳамда заводни лойиҳалаштириш, қуриш ва фойдаланишга топшириш ишларини техник кузатиш бўйича, хизматлар учун Кимё саноати ташкилотларини ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобига ҳақ тўлаган ҳолда, контракт асосида мустақил консультант сифатида жалб этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.

Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги тузиладиган контрактни нарх жиҳатидан экспертизадан ўтказсин.


4. Қашқадарё вилояти ҳокимлиги майдонни танлаш далолатномасига мувофиқ Деҳқонобод калий ўғитлари заводи объектлари қурилиши учун икки ҳафта муддатда ерлар ажратсин.


5. "Ўзгидромет" маркази Қурилаётган Деҳқонобод калий ўғитлари заводи дирекциясига объектларни лойиҳалаштириш учун қурилиш районининг метеорология шароитлари тўғрисидаги маълумотларни тақдим этсин.


6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари Р.С. Азимов ва Э.Р. Шаисматов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                      Ш. Мирзиёев




















Время: 0.1184
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск