ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Пенсиялар. Нафақа. Ижтимоий ҳимоя / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш /Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 24.01.2002 й. 30-сон "Қарияларни қадрлаш йили" Давлат дастури тўғрисида"ги Қарори
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
24.01.2002 й.
N 30
"ҚАРИЯЛАРНИ ҚАДРЛАШ ЙИЛИ"
ДАВЛАТ ДАСТУРИ ТЎҒРИСИДА
Кекса фуқароларга давлат ва жамият томонидан диққат-эътибор, ғамхўрлик кўрсатишни ошириш ҳамда уларни ижтимоий муҳофаза қилишни, моддий ва маънавий қўллаб-қувватлашни янада кучайтириш мақсадида ва 2002 йил Ўзбекистон Республикасида "Қарияларни қадрлаш йили" деб эълон қилинганлиги муносабати билан Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. "Қарияларни қадрлаш йили" давлат дастури иловага* мувофиқ тасдиқлансин. Дастур:
кексаларни қадрлашдан иборат халқимизга хос асрий анъаналарни, оилаларда тинчлик ва тотувлик, жамиятда барқарорлик муҳитини шакллантиришга уларнинг қўшаётган муносиб ҳиссасини ёритиш ва тарғиб қилишда, улардан тарбиявий мақсадларда фойдаланишда оила, маҳалла, жамоат ташкилотлари, ижодий уюшмалар ҳамда оммавий ахборот воситаларининг ролини оширишга;
кексаларни ижтимоий муҳофаза қилиш, уларнинг пенсия таъминотини такомиллаштириш, тиббий, санаторий-курорт, коммунал-маиший ва транспорт хизматлари кўрсатишни яхшилаш борасидаги чора-тадбирларни янада кучайтиришга;
ёлғиз кексалар, пенсионерлар ва ногиронлар, уруш қатнашчилари ва ногиронлари тўғрисида ғамхўрликни кучайтиришга, уларнинг дори-дармонлар ва ижтимоий хизмат кўрсатиш билан таъминланиши даражасини оширишга;
жамиятни тубдан ўзгартиришда, соғлом авлодни тарбиялашда, бой касбий ва ҳаётий тажрибанинг, эзгу анъаналар ҳамда маданий қадриятларнинг узвийлигида ва уларни ёшларга етказишда кексаларнинг фаол иштирок этишларини таъминлашга;
болалар ва ёшларни ота-оналар ҳамда кексаларни иззат-ҳурмат қилиш, қадрлаш ва улар тўғрисида ғамхўрлик қилиш руҳида тарбиялаш ва таълим бериш тизимини такомиллаштиришга йўналтирилган.
2. "Қарияларни қадрлаш йили" давлат дастурининг иловада назарда тутилган тадбирлари республика бюджети ва маҳаллий бюджетларда тасдиқланган аниқ манбалар, бажарувчиларнинг маблағлари билан таъминланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
3. Вазирликлар, идоралар, хўжалик тузилмалари, ҳукуматга қарашли бўлмаган ташкилотлар ва жамоат ташкилотлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари Давлат дастурининг ўз вақтида ва сифатли бажарилишини, кекса авлодга ғамхўрлик ва эътиборни кучайтиришни таъминлайдиган чора-тадбирларни ишлаб чиқсинлар ва амалга оширсинлар.
4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси комплекслари, вазирликлар, идоралар, уюшмалар, концернлар, корпорациялар ва компаниялар, хўжалик бирлашмалари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар, шаҳарлар ва туманлар ҳокимликлари:
"Қарияларни қадрлаш йили" давлат дастури амалга оширилишини ўз мажлисларида манфаатдор органлар ва тузилмаларни жалб этган ҳолда ҳар чоракда кўриб чиқсинлар.
7. Давлат матбуот қўмитаси, "Ўзтелерадио" компанияси, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, республика оммавий ахборот воситалари "Қарияларни қадрлаш йили" давлат дастурида назарда тутилаётган чора-тадбирларнинг роли ва аҳамияти кенг тушунтирилишини, уларнинг турли даражаларда амалга оширилиши ва натижалари ёритилишини таъминласинлар.
8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ў.Т. Султонов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. Каримов
*) Илова рус тилидаги матнда берилган.
"Ўзбекистон Республикаси қонунлар тўплами" 2002 й. 2-сон