Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ташқи иқтисодий фаолият / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Инсонпарварлик ва техник ёрдам /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 09.03.2010 й. 40-сон "2010 йилда Ўзбекистон Республикасига халқаро молиявий ва иқтисодий институтлар, донор мамлакатларнинг беғараз техник кўмагини (грантларини) жалб этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

09.03.2010 й.

N 40



2010 ЙИЛДА ЎЗБЕКИСТОН

РЕСПУБЛИКАСИГА ХАЛҚАРО МОЛИЯВИЙ

ВА ИҚТИСОДИЙ ИНСТИТУТЛАР, ДОНОР

МАМЛАКАТЛАРНИНГ БЕҒАРАЗ ТЕХНИК

КЎМАГИНИ (ГРАНТЛАРИНИ) ЖАЛБ ЭТИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикасига иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳани ривожлантириш бўйича устувор лойиҳаларни амалга ошириш учун 2010 йилда халқаро молиявий ва иқтисодий институтлар, донор мамлакатларнинг беғараз техник кўмагини (грантларини) жалб этиш ишларини тизимли ташкил этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Кейинги йилларда республикада:

иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳани ривожлантириш учун беғараз техник кўмакни (грантлар)ни пухта ишлаб чиқиш ва Ўзбекистон Республикасига жалб этишни ташкил қилишнинг, шунингдек ажратиладиган грант маблағларидан мақсадли ва самарали фойдаланиш учун ҳисоб ва назоратнинг яхлит тизими яратилганлиги;

грантларни жалб этиш, улардан мақсадли ва самарали фойдаланиш ишлари тизимли асосда ташаббус кўрсатиб ва самарали олиб борилганлиги учун вазирликлар, идоралар, хўжалик бирлашмалари ва ташкилотларнинг раҳбарлари ва мутахассисларини рағбатлантириш механизми шакллантирилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Қуйидагилар:

халқаро молиявий ва иқтисодий институтлар, донор мамлакатлар билан олдиндан келишилган 2010 йил учун беғараз техник кўмак (грантлар) лойиҳалари рўйхати 1-иловага* мувофиқ;

халқаро молиявий ва иқтисодий институтлар, донор мамлакатлар билан пухта ишлаб чиқиладиган 2010 йил учун беғараз техник кўмак (грантлар) лойиҳалари рўйхати 2-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.


3. Халқаро молиявий институтларда Ўзбекистон Республикаси номидан бошқарувчилар - Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Молия вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ушбу қарорга 1-иловага* киритилган лойиҳалар бўйича ҳужжатлар узил-кесил келишилиши, маъқулланиши ва расмийлаштирилиши бўйича зарур тартиб-қоидалар амалга оширилишини таъминласинлар.


4. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, 2-иловага* киритилган лойиҳалар ташаббускори бўлган вазирликлар ва идоралар тегишли лойиҳалар молиялаштирилиши билан боғлиқ барча масалаларни ҳал этиш юзасидан халқаро молиявий ва иқтисодий институтлар, донор мамлакатлар билан олиб бориладиган ишларни фаоллаштирсинлар.


5. 1 ва 2-иловаларга* киритилган вазирликлар ва идораларнинг раҳбарларига лойиҳа таклифлари ўз вақтида ва сифатли ишлаб чиқилиши, ушбу қарор билан тасдиқланган лойиҳаларни амалга оширишни бошлашни таъминлаш бўйича зарур тайёргарлик тадбирлари ўтказилиши, шунингдек лойиҳалар ўз вақтида ва самарали амалга оширилиши учун шахсий жавобгарлик юклансин.


6. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Халқаро молиявий институтлар, ташкилотлар ва донор мамлакатлар билан ҳамкорлик қилиш, йирик ва стратегик муҳим инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш масалалари бўйича идоралараро кенгаш (Р.С.Азимов):

республика иқтисодиёти тармоқлари ва ижтимоий соҳага беғараз техник кўмак (грантлар)ни жалб этиш бўйича халқаро молиявий ва иқтисодий институтлар, донор мамлакатлар билан иш олиб боришни, республика вазирликлари, идоралари, хўжалик бирлашмалари ва ташкилотлари улардан мақсадли ва самарали фойдаланишини мунтазам кўриб чиқишни кучайтирсин;

Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 20 октябрдаги 275-сон қарорига мувофиқ грантларни жалб этиш, улардан мақсадли ва самарали фойдаланиш юзасидан олиб борилаётган ишлар учун вазирликлар, идоралар, хўжалик бирлашмалари ва ташкилотларнинг раҳбарлари ва мутахассисларини рағбатлантириш масалаларига алоҳида эътибор қаратсин;

халқаро молиявий ва иқтисодий институтлар, донор мамлакатлар билан олдиндан келишилган ва пухта ишлаб чиқиладиган Беғараз техник кўмак (грантлар) лойиҳалари рўйхатини вазирликлар, идоралар, хўжалик бирлашмалари, корхоналар ва ташкилотларнинг таклифлари ҳисобга олинган ҳолда ҳар йили ишлаб чиқсин ва тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритсин.


7. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги 1 ва 2-иловаларга* киритилган беғараз техник кўмак (грантлар) лойиҳаларини пухта ишлаб чиқиш ва уларни амалга ошириш жараёни самарали мувофиқлаштирилишини, шунингдек грант маблағларидан мақсадли фойдаланилиши устидан тизимли назоратни таъминласин.


8. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ҳамда Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги билан келишган ҳолда, зарурият бўлганда, 2-иловага киритилган лойиҳалар рўйхатлари ва параметрларига ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритишга рухсат берилсин.


9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Э.М. Ғаниев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                      И. Каримов



*) Иловалар рус тилидаги матнда берилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2010 йил, 10-11-сон, 74-модда.
























































Время: 0.1991
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск